avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Абдуваҳҳоб шиғовул

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

АБДУЛВАҲҲОБ ШИҒОВУЛ-Самарқанд ҳокими Султон Аҳмад мирзонинг саройидаги ички мулозим. Бобурнинг отаси Умаршайх мирзонинг Худойберди Темуртош исмли амир вафот этганида бу хабарни Ҳирот яқинидаги Абу Саъид мирзога зудлик билан етказиш вазифаси топширилган. А. Ш. Самарқанд ва Ҳирот ўртасидаги бир юз йигирма олти йиғоч йўлни тўрт кунда босиб ўтган. 1594 йили Султон Аҳмад мирзо Хўжанд қалъасини эгаллаб уни А. Ш. га топширган. Отасининг азасини ўтказган Бобур дарҳол Хўжандни қайтариб олиш учун ҳаракат қилган. А. Ш. жангсиз қалъани топширган. (“Б.” 31а.). 


Ботир Йўлдошев

Ҳиндистонлик савдогар

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЯҲЁ НУҲОНИЙ-Ҳиндистонлик савдогарлар бошлиғи. Кобулга мол олиб келганида Бобур қабулида бўлган ва унга хилъат инъом қилинган. Бобур Ҳиндистонни забт этганида Яҳё Нуҳоний аввалига укасини жўнатиб, қуллуқ изҳор қилган ва сўнгра ўзи ва бошқа саккиз мингтача нуҳонийлик Бобурга давлатхоҳлик билдиришган. Бобур Яҳё нуҳонийга ўн беш лаклик ер ва сарупо кийдириб унинг хизматини тақдирлаган. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Бобур навкари

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЯСИН ДЎСТ ХАЙР – Бобур хизматидаги ҳарбий навкар. Яхши кураш тушувчи полвонлардан бири бўлган. “Бобурнома” нинг 1528 йилги воқеалари баёнида Ганга дарёси бўйида Бобур ва унинг яқин ички беклари полвонлар ўртасида кураш мусобақаси ўтказган. Бобурнинг гувоҳлик беришича, ана шу мусобақада Я. Д. Х. саккизта полвонни йиқитган. Орадан бир неча куни ўтиб Лавайн деган жойда қайиқчилар орасида энг кучлиси бўлган Паҳлавон Лоҳурий киштибон билан Я. Д. Х. ўртасида яккама-якка кураш ўтказилади. Бу олишда ҳам  Я. Д Х. ғолиб чиқади. “Қалин талашти, ташвиш била Дўст йиқитти”, деб баён қилади Бобур ўша баҳс тўғрисида. Бобур  Я. Д. Х. га яхши сарпо иноят қилади.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   


 

Якка Хожа

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЯККА ХОЖА –Бобурнинг Жамна ва Ганга дарёлари узра ҳаракат қилган ҳарбий кемаларни бошқарган беклардан бири. Бобурнинг хабар беришича, Ганга ва Сару дарёлари қўшиладиган жойда Я. Х. кемаси билан бирга сувга ғарқ бўлиб, Тенгри раҳматига борган (“Б.” 374б). Я. Х. мол мулки ва ерлари унинг укаси Қосим Хожага иноят қилинган. 


Ботир Йўлдошев  


 

Юсуф Муҳаммадхон

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ЮСУФ МУҲАММАД ХОН-бобурийлар саройидаги йирик амалдорлардан бири. Атка Хоннинг ўғли. Акбарнинг эмчакдоши. Отаси ўлдирилгач Акбар уни ва укаси Азиз Кўкани шахсан ўз тарбиясига Хон Замон қўзғолонини бостиришда Ю. М. Х. фаол иштирок этиб ўзини кўрсатган. Беш минг боши мансабига тайин қилинган. Бадауний берган маълумотларга қараганда, Ю. М. Х. ортиқча шароб ичиш оқибатида ҳ. 973 (1565/66) йили ҳаётдан кўз юмган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Бобурнинг куёви

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЭСАН ТЕМУР СУЛТОН-Бобурнинг куёви. Бобур касалликка чалинганида қизи Гулранг бегимни Эсан Темур Султонга тўй қилиб узатишни беришни васият қилган. Бобурнинг хос аёнларидан бўлган. Бобур унга Нарнўл парганасидан ўттиз олти лак даромадлик ер иноят қилган. Эсан Темур Султон 1533 йилда вафот этган.и   


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Шотландиялик бобуршунос

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ЭРСКИН, Вильям( William Erskine) (1773. 11.08 – 1852.05.28)  — Шотландиялик шарқшунос ва тарихчи. Қироллик олий мактабини тугатганидан сўнг Эдинбург университетида юридик фанлари бўйича докторлик унвонини олган. 1804 й. Ҳиндистонга келиб Бомбейда суд соҳасида иш бошлаган. 1809 й. Мадрасда ишини давом эттирган. У Ҳиндистоннинг ўрта асрлар тарихи билан жиддий шуғулланган. “Б.” ни инглиз тилига таржима қилган. Бобур ва бобурийлар тарихига оид бир қанча китоблар ёзган.


Ас.: A History of India under the Two First Sovereigns of the House of Taimur, Baber and Humayun. London. 1854.  


Б.Й. 

Тамғочи

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ШОҲИЙ ТАМҒОЧИ-Бобур хизматидаги мирза. Бобур 1528 й.Чақмоқбекка Аградан Кобулгача бўлган масофани ўлчашни буюриб, Шоҳий Тамғочига ёзиб боришни тайинлаган (“Б.”, 351а). Ҳар тўққиз курўҳда минора, ҳар ўн саккиз курўҳда ёмхона қурдириш вазифасини юклаган. Чақмоқбек ва Шоҳий Тамғочи ўлчаган масофани Бобур “М.” асарида мил билан назмий тарзда ифодалаган.


Б.Й.

Шоҳжаҳонпур

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ШОҲЖАҲОНПУР — Ҳиндистоннинг шимолий қисмида, Биҳат ва Чиноб дарёлари оралиғида (Дуоби Чаж) жойлашган шаҳар. Аҳолиси 260 минг кишидан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Қ.х. (донли экинлар, шакарқамиш) р-нининг савдо-саноат маркази. Ҳунар-мандчилик ва гилам тўқиш саноати ривожланган. Бобурнинг эвараси Шоҳ Жаҳон Панжоб субасидаги ўн тўртта қишлоқни иккита афғон амирига бериб мамлакат шимолида мустаҳкам қўрғон қуришни буюрган. 1647 й.да қурилган қалъага Шоҳжаҳонпур деб ном қўйганлар. Истеҳком қурилиши ниҳоясига етгач, унинг атрофидаги саккизта таппа бириктирилиб парганага айлантирилган. “Пур” сўзи қадимий ҳинд ва эрон тилларида “сувли ер”маъносини беради.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Шоҳбегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШОҲЕГИМ БАДАХШИЙ (Юнусхоннинг хотини) – Бобурнинг она томондан бувиси Эсан Давлат бегимнинг кундоши. Бадахшон ҳукмдори Шоҳ Султон Муҳаммаднинг қизи. Шоҳбегим Юнусхондан икки ўғил ва икки қиз кўрган. Катта ўғли Султон Маҳмудхон Тошкент ҳокими, кичиги Султон Аҳмадхон (Олачахон) Мўғулистон ҳокими бўлади. Бобур беватан пайтлари Тошкентга келганида Султон Маҳмудхонга кўриниш қилганидан сўнг, Шоҳбегим қошига худди ўз уйидек бош яланг ва оёқ яланг кирганини қайд қилган. Бобур Кобулни олганида беватан қолган Шоҳбегим Хуросон орқали унинг паноҳига келган. Бобур Шоҳбегимга Улуғбек солган Боғи Беҳиштдан жой ажратиб берган. Бобур Ҳиротга кетганида Шоҳбегимнинг набираси Мирзохон ва хоҳарзодаси Султон Санжар, ўгай куёви Муҳаммад Ҳусайн мирзо исён кўтарадилар. Кобулга қайтиб келган Бобур Шоҳбегим ҳурматидан уларнинг жонини омон сақлайди. Беҳад хижил бўлганидан Шоҳбегим ҳатто узр ҳам айтолмайди. Кўп ўтмай Мирзохон Бадахшонга кетишга рухсат сўрайди. Шоҳбегим ҳам у билан бирга кетган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Шоҳшужъо

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ШОҲШУЖЪО (МУҲАММАД СУЛТОН ШОҲ ШУЖЪО БАҲОДИР) (1616—1660)-бобурий шаҳзода, Шоҳ Жаҳоннинг иккинчи ўғли. Онаси Аржумадбону бегим (Мумтоз Маҳал бегим). Бенгалия ҳокими этиб тайинланган. 1657 йили отасининг касаллигини хабарини эшитган Шужо ўзини подшоҳ деб эълон килади ва 22 000 лашкар билан пойтахтга қараб жўнайди. Акаси валиаҳд шаҳзода Доро  шукуҳ укасининг қўшинини тухтатиш учун ўғли Сулаймон Шукуҳни катта қўшин билан жангга сафарбар қилади. Банорас яқинида мағлуб бўлган Шоҳ Шужъо яқин амирлари ва оила аъзолари билан бирга Бирмадаги Аракан ўрмонлар томонларга кочиб кетади. Баъзи маълумотларга кўра 1660 йили уни оила аъзолари билан бирга маҳаллий магҳ қабиласи қириб ташлаган деган маълумотлар бор.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Шоҳшужъо арғун

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШОҲШУЖЪО АРҒУН (ШОҲБЕК) — Султон Ҳусайн мирзонинг амирларидан бири Зуннун арғуннинг ўғли. Ёшлигидан отаси билан бирга юриб яхши қиличбоз бек бўлиб етишади. Султон Ҳусайн мирзо Ш. Ш. Арғунга отаси икковига Қандаҳорни шери ҳоким этиб тайинлайди. Бобур Қандаҳорга қўшин тортганида укаси Муқим арғун билан қарши урушга киришиб мағлуб бўлади ва Ш. Ш. Арғун Шол ва Мустанг томон қочади. Бобур Кобулга қайтиб кетганидан сўнг Ш. Ш. Арғун Абу Муслим кўкалдош исмли элчиси орқали бир тўпчоқ от пешкаш жўнатиб, Бобурга тобеъликни изҳор қилади. “Бобурнома”да хабар қилинишича, Ш. Ш. Арғуннинг элчиси ўн саккиз кун Бобур саройида яшаганидан сўнг хилъат кийдирилиб иномлар билан кетишига рухсат этилган. Синглиси Бадиъуззамон мирзога турмушга чиққанидан сўнг куёви билан Ҳиротни олиш учун уруш олиб борган, улар ўртасида Ўлан-нишинда бўлиб ўтган жанг сулҳ тузилиши билан тугаган. Бадъиуззамон мирзо тахтга ўтиргач, Ш Ш. Арғуннинг отаси Зуннун арғун энг эътиборли амалдорга айланиб тоғлик вилоятлар берилган. Шайбонийхон бостириб келиб ҳаммасини пароканда қилган.            


Ботир ЙЎЛДОШЕВ  


 

Шоҳ Султон Муҳаммад

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШОҲ СУЛТОН МУҲАММАД – Бадахшон шоҳи. Шоҳбегимнинг отаси. Бобур Шоҳ Султон Муҳаммаднинг қизларидан бири Юнусхонга ва яна бири Абусаид мирзога тушгани, Бадахшон шоҳлари ўз насабларни Искандар Файлақусга боғлашлирни баён қилган (“Б.”, 11б). 


Б.Й. 

Бобурнинг бувиси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШОҲСУЛТОН БЕГИМ-Бобурнинг бувиси. Умар Шайх мирзонинг онаси. Ўғлининг вафоти пайтида Ахсида бўлган. Бобур Фарғона ҳукмдори этиб кўтарилгач Андижонга тўнғич набираси қароргоҳига келади (“Б.”, 17б). Марҳумнинг аза расмини ўтказишда қатнашади. Бобур Самарқандни иккинчи марта ташлаб чиққанида Пашоғар қўрғонида маълум муддат тўхтаган. Шу ерда Бобурга Андижонда қолган бувисининг вафот этгани хабарини етказадилар (“Б.”, 96аб).


Б.Й.

Шоҳ Олам Соний

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ШОҲ ОЛАМ СОНИЙ (1728 -1806)- бобурий подшоҳ. Оламгир Сонийнинг катта ўғли. Унинг асл исми Али Гавҳар бўлиб, отаси уни тахт вориси деб эълон қилган эди. оламгир соний вафот этганида у Биҳарда эди ва ўзини бобурийлар тождори деб эълон қилади ва ўзига Шоҳ Олам Соний нисбасини қабул қилади. Гарчи у подшоҳ саналсада ўн икки йил давомида пойтахт Деҳлидан узоқда юради. Бу давр ичида у Бихар ва Бенгал вилоятларини қўлга киритишга қанчалик ҳаракат қилсада муваффақият қозонолмайди. 1772-йили у Деҳлига қайтиб келади ва маратҳлар ҳамда Англиянинг Ост Индия компанияси ёрдамида узок вақт тахтда ўтиради. Айнан унинг замонида, 1761 йили учинчи Панипат уруши бўлиб ўтган эди. Аҳмадшоҳ Абдолий ва маратҳлар ўртасидаги тарихий жангда ғолиб чиққан афғонлар маратҳларни Деҳлидан бутунлай қувиб юбориб, шимолий Ҳиндистоннинг бобурийлар қўлида қолишини таъминлаган эди. 1765 йили Бенгал, Биҳар ва Орисса инглизлар тасарруфига ўтади. 1803 йилда инглизлар Деҳлини ҳам қўлга киритадилар ва Шоҳ Олам Сонийга махсус нафақа тайинланиб сиёсатдан четлатилади. Аслида бу бобурийлар салтанатининг хукмронлигига барҳам берилиши эди. Энди подшоҳ фақат расмий жиҳатдан тилга олинар ва унинг ваколатлари жуда ҳам чекланган бўлиб, асосан тайинланган пенсия ҳисобига кун кечирарди. 1806 йили Шоҳ Олам Соний ҳаётдан кўз юмади. Унинг вафотидан сўнг фирдавс манзил номи билан атайдилар.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Шодбегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШОДБЕГИМ – Султон Ҳусайн мирзонинг набираси. Онаси Бобурнинг амакиваччаси Бика бегим. Отаси Ҳайдар мирзо. Шайбонийлар Ҳиротни эгаллаганидан сўнг Ш. Кобулга келиб Бобур саройидан паноҳ топган. Бобур Ш. ни ўз хизматидаги Одил Султон исмли бекка турмушга узатган (“Б.” 167б).


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   


 

Ширкот

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ШИРКОТ — Панжобдаги кентлардан бири. Бҳирага яқин. Ширкот Саййид Алихон тасарруфида бўлган. 1504 й. Бобурнинг Кобулни эгаллагинини эшитган лихон ундан қўрққанидан Бҳирадаги қароргоҳини ташлаб Ширкотга кўчиб ўтган (“Б.”, 225б).


Б.Й.

Таркалоний

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШЕРХОН ТАРКАЛОНИЙ – Бобур хизматидаги беклардан бири. Бобур Ламғинотга сайр қилиш мақсадида ташриф буюрганида ҳижрий 926 й. муҳаррам ойининг йигирма еттинчи куни (милодий 1520 й. 20 январь) Шерхон Таркалоний подшоҳ шарафига зиёфат уюштирган (“Б.”, 251а).


Б.Й.

Сурийлар давлати асосчиси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШЕРХОН СУР, ШЕРШОҲ СУР (1472-1445)-Шим. Ҳиндистонда қисқа муддат (1540-55) ҳукмролик қилган сурийлар давлати асосчиси. Ш.С. нинг асл исми Фаридхон бўлиб, ботирлиги эвазига Биҳар султони томонидан ШЕРХОН лақаби берилган. Ҳиндистонда авж олган ички низолар даврида Бобурнинг Деҳли султонлигига барҳам бериши, Ш. ҳаётида катта ўзгаришларга олиб келган. Ҳинд рожалари ва афғон султонларининг ўта ҳарбий маҳоратга эга Бобурга бас келолмаслигини ақл кўзи билан кўрган Ш. С. Жунаид Барлос орқали бобурийлар хизматига ўтган. Бобур Ш. С. га Ганга дарёси бўйидан паргана ажратиб берган (“Б.”, 362б), аммо бир йилдан сўнг у Шайх Боязид ва Бибан бошлиқ афғонларга қўшилиб мухолифлик тарафига ўтган. Бобур вафотидан сўнг Ш. С. Биҳарни эгаллаб (1533 й.) ўз атрофига афонларни бирлаштириб Ҳумоюнга қарши урушга зимдан тайёрланган. Ҳумоюннинг Гужоратга қилган ҳарбий юришда эканида (1535-36) Бенгал султонини бўйсундириб, бобурийлар давлати сарҳадларига ҳам дахл солган. Ҳумоюн зудлик билан шарқ томон юриб, Чунор қалъасида олти ой Ш. С. ни қамал қилган. Ш. С. таслим бўлган ва Ҳумоюн унинг ҳаётини сақлаб қолган. Укаларининг низоларини бартараф этиш билан банд бўлган Ҳумоюннинг ҳарбий салоҳияти пасайганини англаган Ш. С. яна бош кўтарган ва 1539 йили Чауса, 1540 йили Канауж жангларида устун келиб, бобурийларнинг Ҳиндистонни тарк этишига эришган. Деҳли тахтига ўтирган Ш. С. ўзига  Шершоҳ ал Султон ул Одил нисбасини қабул қилган. Ш. С. давлатни бошқариш тизими, пул, солиқ, савдо, ва ҳарбий соҳада ислоҳатлар ўтказган. Шаҳар ва йўлларни ободонлаштиришга катта эътибор берган. Ш. С. вафотидан сўнг унинг ўрнига иккинчи ўғли Жалолхон 1554 йили вафот этган ва тахтга унинг ўғли Исломшоҳ ўтирган. Бу пайтда ўзини ўнглаб олган Ҳумоюн темурийларга хос шижоат билан Ҳиндистон томон қўшин тортиб отамерос тахтини қайтариб олган.


Б.Й.


Ад.: Рўзиев Э., Ҳиндистонда Шершоҳ давлати. Т., “ФАН”, 1992.; Йўлдошев Б., Бобурпур, Т., “”Сано-cтандарт”, 2011.