avatar
Куч
3140.22
Рейтинг
+1161.64

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Не хуш бўлғайки

Шоҳ ва шоир
Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек белиға чирмашиб ётсам.
Гаҳи гулдек юзини ул шакар сўзлукни исласам,
Гаҳи шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам.
Қани Ширин била Лайлики сендин ноз ўрганса,
Қани Фарҳоду Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам.
Ёруқ кундуз,қоронғу кечада анжум киби бўлгай,
Чекиб гар оҳ дудини кўнгул

Туркман қиз

Маданият ва маърифат
 
Ўзбек халқининг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф туркман қиз ҳақида ажойиб сатрларни битган, Охунжон Мадалиев уни куйга солиб маромига етказиб қўшиқ қилган эди. Тўғри илгари ҳам бошқа миллат вакилалрига атаб шеърлар битилган. Жумладан, Абдулла Ориповнинг арман ва озор қизларига бағишлаган ўлмас сатрлари бор. Аммо шундоқ тили ва дини бир туркман

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди байрами

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт

Улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларида кенг нишонланмоқда. 14 февраль куни Бобурнинг кинлик қони тўкилган Андижон шаҳрида ҳам улкан тадбир бўлиб ўтди. Шаҳар марказидаги Бобур номидаги майдонда эрталабдан минглаб одамлар йиғилишган ва Бобур ҳайкали пойига аллақачон юзлаб гулчамбарлар қўйилган. Тадбирни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиқ деб эълон қилар экан, Бобурнинг айнан Андижонда таваллуд топиши билан андижонликлар фахрланишлари ва унинг юксак даражада ёзилган асарлари ёшларимизга бугунги кунда ҳам маънавий озуқа  беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. 



Ўз навбатида сўзга чиққан академик Азизхон Қаюмов Бобурнинг лирик ғазалларидан намуналар келтириб, муҳаббат ҳар қандай ёвуз кучларнинг томирини қурутувчи қудратли куч эканини ва ҳар бир инсон ота-она, ёру биродар ва ўз ватанини Бобур каби севиши лозим эканини зикр қилиб ўтди. 


Бобур халқаро мукофоти топширилди

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Улуғ аллома Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Боғи Шамол боғида шоир ва давлат арбобига бағишланган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси» номли китобнинг тақдимоти муносабати билан илмий анжуман ўтказилди. Бу анжуманда Миср, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор мамлакатлардан олим ва адиблар иштирок этишди. Энциклопедияни яратишда фаол этган муаллифларга мукофотлар топширилди. «Бобурнома»ни араб тилига ўгирган Аш -Шамс университети профессори Мажида Маҳлуф хоним, энциклопедия яратиш йўлида хизмат қилган бир неча олим ва адиблар, уни чоп этишда фаоллик кўрсатган «Шарқ» нашриёти ходимлари Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирландилар. Энциклопедия бош муҳаррири, арузшунос олим, профессор Абдулла Аъзам Бобур халқаро мукфоти билан тақдирланди.


Бобур юртида байрам

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Бугун улуғ ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун.


Шу муносабат билан аллома таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан унинг она шаҳри Андижонда илмий анжуман ўтказилади. Бу анжуманда иштирок этиш учун Европа, Осиё ва Африка қитъалари, ҳамда Ўбекистоннинг турли бурчакларидан бобуршунос олимлар, адиб ва шоирлар, умуман олганда Бобур ихлосмандлари Анджионга етиб келишган.  

Бобур ва Боливар

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

 


         Йирик тарихий шахслар, уларнинг фаолияти ва ҳаёти баъзан жуда ўхшаш бўлади. Ўзбек халқининг атоқли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Лотин Америкасининг давлат арбоби Симон Боливар ҳаёти бир-бирларига жуда ўхшаш ва такрор жиҳатларга эга.


Бобур 1483 йили таваллуд топган. Боливар эса 1783 йили, улар дунёга келишлари орасидаги фарқ роппа-роса уч юз йил. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам отадан эрта етим қолишган ва ҳаёт мактабида тарбия топишган.


Бобур 1510 йили Ҳисорда шайбоний султонларга қарши фаолияти билан Самарқандни эгаллаб тарихда из қолдирган бўлса, Боливар 1810 йили Каракасдаги инқилобдаги фаол иштироки билан ном қолдирган. Орадаги фарқ яна уч юз йил.


Самарқандни эгаллаган Бобур 1512 йили сафавийлар лашкарбошиси Нажми Соний хатоси сабаб Ғиждувон жангида мағлуб бўлиб, Кобулга чекинади. Орадан уч юз йил ўтиб Боливар сафдоши Франсиско Миранде хатоси сабаб мағлубиятга учраб Янги Гренада томон чекинади.


1519 йили Бобур Сват ва Бажаур (ҳозирги Покистон шимолида) вилоятларини ўз тасарруфига киритгач, Бобур давлати қудратли давлатлар сифатида, Мовароуннаҳр, Ҳинд, Хуросан ва Ироқ ҳукмдорлари тарафидан тан олинади. 1819 йили Боливар испанларни мағлуб этганидан сўнг Боливар давлати республика сифатида тан олинади. Орадаги фарқ уч юз йил.


         1524 йили Бобур Сиялкот ва Лоҳурни лўдийлар ҳукмронлигидан озод қилади. 1824 йили Боливар Перуни испанлардан озод қилади. Орадаги фарқ уч юз йил.


         1526 йили Деҳли султонини мағлуб этган Бобур Буюк бобурийлар  империя (ҳозирги Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонни бирлаштириб) асосчисига айланади. 1826 йили Колумбия таркибига Қуйи Гренада ва Кито (ҳозирги Эквадор) ҳудудини бирлаштирган Боливар Буюк Колумбия президентига айланади. Орадаги фарқ яна уч юз йил.


         Бобур ҳамиша подшоҳликдан воз кечиб оддий ҳаёт кечиришни орзу қилган ва 1530 йил ўлимидан тўрт кун олдин шаҳзода Ҳумоюнга тахтни топширган. 1830 йили Боливар ҳам ўз ихтиёри билан президентликдан воз кечган. Бобур 1530 йил декабрь ойи ҳаётдан кўз юмган. Боливар 1830 йил декабрь ойида вафот этган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 47 йил умр кўрган. Орадаги фарқ уч юз йил.


Бобур вафотидан сўнг Аграда дафн этилган ва кейинчалик унинг ҳокини  Кобулга олиб келиб қайта дафн этилган. Колумбияда дафн этилган Боливар ҳоки икки йилдан сўнг Каракасга олиб келиб қайта кўмилган. Бу ерда ҳам уларнинг тақдири ўхшаш.


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ,


шарқшунос  

Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

 


Яқинда “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси чоп этилди.


Энциклопедиянинг биринчи саҳифасида юртбошимизнинг “Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни ўтмиш тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади...”, деган пурмаъно сўзлари келтирилган.


Бобур дастхати

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Атоқли ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) жаҳон классик адабиётида ўзига хос мавқега эга адиблардан саналади. Андижон адабий муҳитида тарбия топган Бобур тақдир тақозаси билан ўзга юртларга кетишга мажбур бўлади. Айнан шу сабабдандир, Ҳинд диёрида битилган Бобур шеърларида она ватан ва юрт соғинчи мавзуси етакчи ўрин эгаллайди:


Кўпдан бериким, ёру-диёрим йўқтур,


Бир лаҳза-ю, бир нафас қарорим йўқтур.


Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла,


Лекин борурда ихтиёрим йўқтур.


Беш юз йил илгари ёзилган бу оташин сатрларда Бобур Ҳинд сориға ўз ихтиёри билан келгани, энди эса ўзи асос солган улкан империяни ташлаб кетолмаслиги таъкидлайди. Улуғ мутафаккир шоир Навоий билан хат ёзишган ва ул зотга ҳавас қилган Бобур илк ғазалини ўн тўққиз ёшида Самарқандда ёзган бўлса, орадан йигирма беш йил ўтиб бошидан не савдоларни ўтказган буюк подшоҳ Ҳиндистонда яратган асарларини алоҳида китоб қилган.


Биринчи ўзбек гроссмейстери

Шахматомания

БИРИНЧИ ЎЗБЕК ГРОССМЕЙСТЕРИ


         Спортнинг барча турларида халқаро мастер юқори унвон саналса, шахматда ундан ҳам юқори — гроссмейстер унвони мавжуд. Бундан ярим аср илгари бутун дунё гроссмейстерлари сони юзтага ҳам етмас эди. Бундан роппа-роса ўттиз йил илгари бизлардан ҳам илк гроссмейстер етишиб чиққан эди.



“БОБУРНОМА”НИНГ ЁЗИЛИШ САНАСИ

"Бобурнома" нусхалари ва нашрлари

 


        “Бобурнома”нинг “Юлдузча” нашриётида янгидан чоп этилиши[2] бугунги маданий ҳаётимиздаги қувончли воқеалардан бири бўлди. Шу муносабат билан фикримизга баъзи бир мулоҳазалар ҳам келди. Зеро, бу антиқа асар юзасидан айтиладиган фикрлар ҳали жуда кўп, амалга ошириладиган атрофлича, чуқур илмий тадқиқотлар эндигина бошланаяпти. Нашр сўзбошисида унинг тайёрловчиси марҳум Порсо Шамсиев “Бобурнома”ни келажакда илмий изоҳлар билан таъминлаб, чоп этишни таъкидлаганлар. Бироқ, ҳозирча бундай нашр юзага чиқмади. Шунинг учун ҳам кўп масалалар қатори ҳанузгача “Бобурнома”нинг тартиб берилган вақти ҳам турлича талқин этилиб келинаяпти. (Тўғри, Сабоҳат Азимжонова “Гулистон” ойномасининг 1990 йил 8-сонида асарнинг 1526 – 1529 йиллар орасида тартиб берилганини айтган эди.)


        “Бобурнома”нинг бизгача етиб келган қўлёзма нусхалари ўзбекча ва форсча вариантлари (яъни излаб топишга муваффақ бўлингани)да 16 йиллик воқеаларнинг мавжуд эмаслиги ҳам турлича қарашларга сабаб бўлди. Аммо “Бобурнома”ни мутолаа қилиш жараёнида масалага илмий ёндашиб, мантиқ юзасидан хулоса чиқарилса, мазкур муаммолар ҳам ўз-ўзидан ойдинлашиб қолади. Бобур Мирзо асарни шундай услубда ёзган (ёки шундай ёзишга тўғри келгандир)ки, унинг илк саҳифаларидан кейинги давр воқеаларига, охирги бобларидан эса олдин зикр этилган воқеаларга тааллуқли маълумотларни билиб олиш мумкин бўлади. Шу сабабли “Бобурнома” тартиб берилиш санаси ва асар тўла ёки тўла эмаслигини ойдинлаштиришда ҳам Бобурнинг ўзига мурожаат қилинса, панд емаймиз.


        “Бобурнома”дан маълумки, 1528 йил ноябридан то 1529 йилнинг 1-февралигача ўзбек элчилари Ограда Бобур ҳузурида турадилар. Улар орасида Хўжа Калон Хўжа Яҳё набираси ҳам бор эди. Бобур жуда ҳурмат қилган бу Хўжа ҳам ўша куни шайбонийлар элчилари билан Мовароуннаҳрга қайтади. Шундан бир ой кейин, аниқроғи, 1529 йил 4-мартида эса Бобур ёзади: “Шаҳракбекким, Моҳим қошидин Гангга аввал келган юрт (Дугдуний)га келиб эди, рухсат берилди. Хўжа Калон Хўжа Яҳё набираси мендин битийтурғон “Вақое”ни тилайдур эди, истиктоб қилдуриб эрдим, Шаҳракдан юборилди.”


     Бобуршунос С. Азимжонова Бобурнинг Ҳиндистон девони ҳақида гапирар экан унинг 1528 йил 28-декабрда тартиб берилган санасини бобур ёзуви бўйича кўрсатиб ўтади. Бобур шу сана рақам қилинган жойда ўз қўли билан қуйидагиларни ҳам ёзган экан: “Ҳиндистон жониб азимат қилғоли айтилган ашъор бу эрдиким, таҳрир қилдим, кечғон вақое улдур, тақрир қилибтурман, нечукким бу авроқда мастур, ул ижрода мазкур.” Яна “Бобурнома”га мурожаат қилсак “Ҳинтқа келгали айтқон ашъор”нинг Бобур томонидан 1529 йил 1 – 5-февралида Кобул, Бадахшондаги Ҳумоюн, Хўжа Калонбек ва Комрон учун юборганлигини билиб оламиз.


      “Бобурнома”нинг 1499 йилдан то 1528 йил сентябригача воқеалари ҳикоясида 1528 йил 7-октябрь кунигача воқеалар тилга олиниш ҳолатини кузатамиз. Шунингдек, Бобур дастлабки даврлар воқеалари ичидаёқ Ҳиндистонга келгачгина лафзига ўрнашиши мумкин бўлган “паргана” сўзини қўллайди. Ҳали Афғонистонда юрган кезлари кўрган ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида сўз юритмоқчи бўлган (1519 йил воқеалари)да эса, улар ҳақида Ҳиндистон ўсимликлари ва қушлари тавсифи (1526 йил воқеалари)да батафсил тўхталажагини уқтиради.


       “Бобурнома”даги яна иккита лавҳани эслаш лозим кўринадики, булар асар тўлиқ шаклида бунёдга келгани масаласига аниқлик киритишда далил вазифасини ўтайди.


       Бобур 1519 йил августида ўғли Комроннинг тоғаси Султон Али Мирзонинг Қашғардан Кобулга келганини айтиб, унинг кетган йилини эса олдинги йил воқеаларида ёзган эдим, дейди. Аммо айни ўша йил воқеалари китобда мавжуд эмас. Бобур ўша йили “Чоргоҳ”га куй басталайди ва ўзининг мусиқадаги фаолияти тўғрисида ўрни билан бафуржа гапиришга ваъда беради. Ишончимимз комил, Бобур бу ваъдасига вафо қилган – мусиқа соҳасини бирор йил воқеаларида ёритган. Бироқ, афсуски, бу масалалар ҳозир китобда йўқ бўлган кейинги 1520 – 1526 йиллар воқеалари ичида инъикос этган. Яна бир қанча далиллар борки, уларни ҳам назарда тутиб, сўзимизни хулосалайдиган бўлсак, “Вақое” – “Бобурнома”, асосан, 1528 йил октябрь – декабрь ойларида тартиб берилган. Асар илгари қайд этилган кундаликлар, улар йўқ жойида эса Бобурнинг кучли хотираси суяниб ҳамда пухта режалаштирилган асосда бир нафасда ёзилган. “Бобурнома”да барча йиллар тўлиқ мавжуд бўлган, Асар тугалланиб-тугалланмай Ўрта Осиё, аниқроғи, Самарқанд шаҳрига етиб келган.


 ( “Туркистон”, 1991 йил 26 февраль.)   


/>

[1] Мақола рўзномада “Бобурнома” тартиб берилган сана” номи остида чоп этилган. 



[2] Заҳириддин Муҳамад Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчи: Порсо Шамсиев. “Юлдузча” нашриёти, 1989.  


Муаллиф йирик таржимон ва бобуршунос Исмоил Бекжонов. 



Китоб ёзиш осонми (давоми)

Бобуршунослик

. Бобур Самарқандга ҳам кирмасдан жануб томондан Ҳисорга ўтиб кетган.


Энди мазкур муаллифнинг “Бобур армони” (“Шарқ” НМАК) китобини олиб ўқиймиз. 15-бетда профессор “Ҳабиб ус сияр”дан парча таржима келтириб, фил ва каркидон хусусида сўз юритади. Сўнгра Хондамирнинг каркидон ва кенгуруни адаштирганга ўхшайди,  деб ўзи ўқувчини адаштиради. Аввало, умрининг охирида Бобур саройига келиб паноҳ топган буюк муаррих Ҳиндистонда фил ва каркидонни кўриш шарафига муяссар бўлган, иккинчидан кенгуру Ҳиндистонда яшамаслигини мактаб ўқувчилари ҳам яхши билади.                  


62-бетда Жаҳонгир Мирзонинг Хонзода Бегимдан туғилган қизига уйланишини мароқ билан “ бошқа мирзога унаштирилганига қарамасдан, шароит тақозасига кўра, Жаҳонгир Мирзога турмушга чиққан. Бундай ҳолат турмушда учраб туради-ку!...”, деган муаллиф у никоҳни давлат бошқаруви масаласи билан изоҳлайди. Афсуски, домла Жаҳонгир Мирзо ўз қаллиғини қонуний никоҳга олганини негадир бошқа бировга унаштирилган деб чалғитмоқда ва умуман давлат бошқарувига мутлақо алоқаси йўқ масалани кўтарган.


70-бетда эса сарой мунажжими Шамсиддин исмли шахс ҳақида ўқисангиз унинг ҳақиқий исми Муҳаммад Шариф эканини “Бобурнома” дан англайсиз.


134-бетда эса Бобурнинг Андижондан келтирилган қовун ва узумни кўриб йиғлагани воқеаси бир оз бўрттирилган. Бу воқеа “Бобурнома” да ёзилишича, Ғазнидан келтирилганида юз берган.    


289-бетда муаллиф Бобурнинг Ҳирот зиёрати чоғида атайлаб Султон Ҳусайн Мирзо қарбрига атайлаб бормаганини ёзган филология фанлари доктори “қабр” ва “хонақоҳ” сўзларининг фарқига бормаган! Бобур бу ўринда хонақоҳдан бошқа ҳамма жойни сайр қилганини таъкидлаган.


Ҳурматли ўқувчи, “бу ёзганлар асло шикоят эмас”, балки китоб хато ва камчиликлардан холи бўлиши керак деган таклиф. Китоб нашрдан чиқишдан олдин уни мутахассис кўриб чиқиши табиий. Фақат уни жиддий кўриб чиқиш лозим. З. Машрабов ва С. Шокаримовлар қаламига мансуб “Асрларни бўйлаган Бобур” номли китобни қўлимда кўрган Зебо Мирзо “агар бу китобда нимаики хато ўтган бўлса, меники” деганида ҳайрон қолганман. Бобур ҳақида ажойиб сатрлар битган элимизнинг севимли шоирасининг бу камтарлигини тушуниш мумкин. Муҳаррирлик қилиш жараёнида асл манбалар билан солиштириш осон эмас албатта. Баъзан эса асл манбадан олинган хатолар ҳам учрайди. Иккита мисол келтириб ўтмоқчиман.  “Ҳумюннома” нинг Бобурнинг фарзандлари ҳақидаги маълумотларда Меҳрижаҳон исмли қизи Меҳри Бегимдан туғилгани зикр қилинган. Аслида Бобурнинг Меҳри Бегим исмли хотини бўлмаган. Мазкур малика Моҳим Бегимдан туғилган. Таржимоннинг ҳуснихатини кўчирган машинистканинг хатоси сабаб (таржимон академик Сабоҳат Азимжонова) китобда бу хато ўтиб кетади. Китоб илк бор 1959 йили нашрдан чиққан бўлса, 1998 йилдаги қайта нашрда ҳам бу хато тузатилмаган. Бу хатодан фойдаланган Т. Файзиев ва Э. Очилов каби бобуршунослар яна ўз китобларида яна хатога йўл қўйишган. Иккинчиси, “Бобурнома” нинг 255 б варағида “Йори даҳ беҳ ки нўҳ” (Ўнта дўст тўққизтадан афзал – таржим бизники, Б. Й.) деган масал учрайди. Аммо таржимонлар “Гаҳ ёздаҳ беҳ, гаҳ нўҳ” (Гоҳ ўн бир яхши, гоҳ тўққиз) деб таржима қилишган. Албатта қўлёзма матнни ўқиш осон эмас. Аммо бу буюк асар тўрт марта нашрдан чиқсада, мазкур хато тузатилгани йўқ.


Юқорида, А. Аъзамнинг “Шеър ёзиш осонми?” мақоласини эслаган эдик. Адабиёт ва шеъриятга меҳр қўйиб куйинган физика-математика фанлари доктори бу мақоладаги хатоларни кўриб олимларимиздан ранжимасин. “Бобур ҳақида ҳали ўнлаб, юзлаб китоблар ёзилгусидир” (Хайриддин Султон ибораси), хатолар эса албатта тузатилади, деб умид қиламиз.    


Хулоса қилиб айтганда, китоб чиқаришда унинг хатолардан холи бўлиши, ўқувчига маънавий озуқа беришини ҳисобга олиш зарурдир. Китоб маънавиятнинг ажралмас қисми. Зеро, “юксак маънавият енгилмас куч”.


 


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ, шарқшунос    

Китоб ёзиш осонми?

Маънавият
Кўп йиллар илгари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида (3639-сон) “Шеър ёзиш осонми?” сарлавҳали мақола ўқиган эдим. Муаллиф унда “Ўзбек шеърияти” деб аталмиш улкан ва тошқин дарёга ҳар йили янги-янги жилғалар келиб қўшилиши, аммо улардан юксак савия талаб қилиниши кераклиги ҳақида куйиниб ёзган. Бугун китоб чиқариш қийин эмаслиги ҳам сир эмас. Ҳомий топилса ёхуд ўзингиз харажатларини кўтарсангиз китобингиз дунё юзини кўриши осон. Китоб магазинларга кирсангиз бир-биридан ажойиб китобларни кўрасиз. Баъзи китоблар муқоваси зўр олий навли қоғозда бўлса ҳам, ўқишга арзимайди. Баъзилари эса юмшоқ муқова ва ичидаги мазмун бир олам. Айниқса, буюк тарихий шахслар ҳаёти ўқувчиларда алоҳида қизиқиш ўйғотади. Ўзбек халқи тарихида бундай шахслар жуда кўп. Улар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур алоҳида ўрин эгаллайди. Сўннги йилларда Бобурга бўлган эътибор янада ошган. Айниқса, бобурпараст Зокиржон Машрабовнинг саъй-ҳаракати билан ниҳоятда катта ишлар амалга оширилмоқда. У кишининг бу хайрия ишларини юртбошимиз юксак минбардан туриб алоҳида таъкидлаган эдилар. Бундан янада руҳланган “бой ота” неча ўнлаб китобларга ҳомийлик қилди. Зокиржон ҳожи ташаббуси билан мамлакатимиз бобуршунослари томонидан “Бобур” қомуси тайёрланмоқда. Чинданда бобуршунослик улкан бир уммон бўлиб, унга бир кирган одам қайти чиқиши қийин. Йигирма йилдан ошдики, Бобур тарихи билан шуғулланаман. Китоб магазинларда Бобур ҳақида китоб кўрсам албатта олиб ўқийман.

Бразилияда байрам, Ўзбекистонда тўй!

Блог им. indianstudies

Бразилияда байрам, Ўзбекистонда тўй!


Лотин Америкасининг Бразилия номли мамлакатида ҳақиқий байрам. Пентакампионлар юртида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Дунёнинг энг сара футбол жамоалари ўйинини миллионлаб футбол ишқибозлари ҳаяжон  ва завқ билан тамоша қилмоқда. Бугунга келиб  32 мамлакат терма жамоаларидан 6 таси чемпионлик учун курашни  давом эттирмоқда. Ютқазган жамоалар (собиқ чемпион Испания, Англия, Франция ва б.) ўз ватанига қайтмоқда. Ҳозиргина Бразилия Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва бугун Бразилияда байрам! Яна иккита жамоа ким кучли деган саволга аниқлик киритиш учун майдонга тушади. Ана шу учрашувлардан бирини ватандошимиз Равшан Эрматов ( бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси) бошқаради. Голландия ва Коста-Рика ўртасидаги баҳсда Равшан  жаҳон чемпионатидаги тўққизинчи марта ҳакамлик вазифасини бажариши тайинланган ва бу ҳисоб жаҳон рекорди саналади! Бугун ифторликдан сўнг ҳар ўзбек хонадонида тўй! Зангори экран қошида янги жаҳон рекорди ўрнатилишини кузатсак, Европа ва Америка қитъасидагилар ўзбек арбитрининг жаҳон аренасидаги одил қарорини эшитади. Демак, ҳуштак чалинди.......


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ        

Равшан Эрматов рекорди

Блог им. indianstudies

Стали известны имена главных судей вторых четвертьфинальных матчей чемпионата мира в Бразилии, сообщает официальный сайт ФИФА.


Матч между сборными Голландии и Коста-Рики обслужит судейская бригада Равшана Ирматова из Узбекистана. Эта игра станет четвертой для рефери на чемпионате мира. Ранее он работал на матчах Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), США – Германия (0:1).

Фармон

Шоҳ ва шоир

ФАРМОН – буйруқ, ҳукм. “Б.”да Бобурнинг турли муносабатлар билан берган фармонларига доир маълумотлар кўп: асарнинг элликдан ортиқ ўринида “фармон”, “фармон бўлди”, “фармон бўлса”, “фармон бўлуб эди”, “фармон бўлуптур”, “фармон бўлур”, “фармонлар бўлди” иборалари битилган. Улардан фақат иккитасининг матни “Б.”га киритилган. Улар иншо қилиш Шайх Зайн(иддин)га буюришган: “Шайх Зайннинг иншоси била фармонлар битилиб, жамиъ қаламравга йиборилди” (321а). Ҳар фармон форс тилида, балоғат санъати билан иншо этилган, ва “Қуръон” 18 та сурасидан иқтибослар келтирилган.


Биринчиси “Тавба фармони” номи билан машҳур (312б-314а). Унда тавбанинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида қисқача баён этилиб, ёмонликлардан қайтиш, жумладан, кайф берувчи ичкиликни ташлаш, тайёрламаслик, сотмаслик, сотиб олмаслик, сақламаслик белгиланган. Шунингдек, фармонида мусулмонлардан шаҳар, қишлоқ, йўл, кўча ва бандар (порт)ларда тамға божини олмаслик ҳам буюрилган. Матн охирида ёзилган санаси келтирилган (932ҳ й. жумодиzл аввал ойининг 24 куни,).


Иккинчи фармон “Фатҳ фармони” ёки “Фатҳнома” деб аталади (316а-324б). Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад (с.а.в.)га наът, Аллоҳ неъматларига шукр билан бошланиб, унинг инояти билан Ҳинд мамлакати бобур томонидан фатҳ этилгани, Рона Санго эса кибри боис мағлубиятга учрагани айтилади. Фармонда Панипат жангида қатнашганлар, жангнинг тафсилоти ҳам берилган. Жумландан, Бобурнинг саркарда, бек ва навкарларидан бир қанчаси, ҳурмат билан тилга олинган. Бобур тарафида қатнашган ҳинд амирлари ҳам саналган. Матн охирида “Қуръон”дан иқтибос ва фармон ёзилган сана берилган (933ҳ жумодиzл аввалнинг 25 куни).


О.Ж.

Чоғир ва тавба

Шоҳ ва шоир
ЧОҒИР – маст қилувчи ичимлик. Асосан Тут дарахтининг мевасидан тайёрланган. Бобур ҳам аввалига чоғир ва бошқа кайф қилувчи ичимликларни хуш кўрган ва бу унинг лирикасида акс этган. Мас.,
Ёз фаслида чоғир ичмоқликнинг ўзга ҳоли бор,
Кимга бу нашъа муяссар бўлса, бордур давлати (“Д.”, ғазалдан).
Қуйидаги рубоийда у кайф берувчи ичимликлар орасида у айнан чоғирни афзал кўрган:
 
Ҳар ҳазни халойиқ андин айрилмас эмиш,
Ул ҳаз мазасию қадрини билмас эмиш.
Маъжун баситу бўзау бўст ке,
Бир журъа чоғир дурди ишин қилмас эмиш (“Д.”, ғазалдан).
 
Бобур Канва жангидан олдин чоғир ва бошқа маст қилувчи ичимликларни манъ қилиш тўғрисида фармон чиқарган (1527 й. 14 март). Шу муносабат билан чоғир ва май ичиладиган олтин ва кумуш идишлар синдирилиб, муҳтожларга садақа қилинган. Бобурнинг хос бек ва амирларидан яна уч юз киши ҳам шу куни бундай ичимликларни ичишдан тавба қилган. 
Б. Й.

Нажми Соний

"Бобурнома" да тарихий шахслар

НАЖМИ СОНИЙ (асл исми Ёраҳмад Исфаҳоний) – Сафавийлар давлати бош вазири, лашкарбошиси. Нажми Соний, яъни иккинчи Нажм лақаби Нажм Заргар исмли вазир вафотидан сўнг унинг ўрнини эгаллагани учун берилган. У ниҳоятда ақл-фаросатли, билимдон, шоҳнинг девон ишларини бошқариш ва ҳисоб-китоб қилишда тенгсиз шахс саналган. Кўли Малик жангидан сўнг Бобурнинг Ҳисори Шодмонга чекингани хабаридан сўнг Нажми Соний Мовароуннаҳрни фатҳ этишни осон вазифа санаб  Исмоил Сафавийдан рухсат сўраган. Исмоил Сафавий унинг олдига Бобурга ёрдам бериш вазифасини қўйган. Термиз кечуви орқали Амударёдан ўтган Нажми Соний Ғиёсиддин Муҳаммад исмли амирини Бобур ҳузурига жўнатиб, шайбонийларга қарши бирга жанг қилишни таклиф қилади. 1512 й. куз фасли ўртасида Бобур ва Нажми Соний Чакчак довонида учрашиб сочқи сочиш ва пешкаш тортиш каби шартлар бажарилади. Темурий подшоҳ ва Сафавий вазир ўртасидаги учрашувда такаббурлик билан иш тутиб ўзини Бобурдан юқори қўяди. Бобурнинг ёрдамчи куч билан келаётганини эшитган Хузор қалъаси ҳокими Фўлод Султон қарши курашишга кучи етмаслигини ҳисобга олиб сулҳ тузишга мажбур бўлади. Қалъа дарвозалари очилиши билан ўртадаги нажми Соний сулҳни бузиб, Фўлод Султонни ҳибсга олади ва бир қанча юзбоши ва навкарларни ўлимга буюради. Шундан сўнг Қарши шаҳрини қамал қилади. Шаҳар ҳокими Шайхим Мирзо мудофаа урушига киришади, аммо бир неча кундан сўнг Сафавийлар шаҳарни эгаллайди ва қатли ом ўтказиш тўғрисида буйруқ беради. Ғиёсиддин Муҳаммад ва бошқа аёнларнинг бегуноҳ одамларнинг қонидан кечиш ҳақидаги арзларини Нажми Соний қабул қилмайди. Бу қатли омда ўн беш мингга яқин инсон (шоир Биноий ҳам ўшанда ҳалок бўлган) ҳаётдан кўз юмган.


Шундан сўнг иттифоқчилар Бухоро томон юриш қилади. Муҳаммад Темур Султон бошлиқ шайбонийлар Ғиждувон қалъасига жойлашиб мустаҳкам ҳимоя йўлига ўтади. Сафавий амирлар қиш яқинлашгани ва озиқ-овқат заҳираси камлиги учун қамални тўхтатишни таклиф қилсада Нажми Соний қулоқ солмайди. Шунда Бобур Қарши ва Хузорда қишлашни таклиф қилади. Нажми Соний кўчишни яна бир кунга орқага суради. Бу эса сафавий амирларнинг норозилигига олиб келади. Эртаси куни эса Бухорода турган Жонибек Султон ва Убайдуллоҳ Султон катта ёрдамчи кучбилан етиб келиб, бирлашган шайбонийлар жангга отланади. Ўзига бино қўйган ва димоғдор Нажми Соний душманининг кучига етарлича баҳо бермайди. Ўзи марказда ўрнашгани ҳолда  ҳатто Бобурни ҳам четга чиқариб, уни қайси қанотда заифлик юз берса ёрдамга боришини тайинлайди. Жанг бошланганидан сўнг норози амирлар жанг майдонини ташлаб қочадилар. Мағлубият аниқ эканини кўрган Нажми Соний ўзи ҳам қочишга тушади. Аммо Убайдуллоҳ Султон одамлари уни қувиб етиб асир оладилар ва буйруққа биноан қатл этилади. (қ. Ғиждувон жанги).  


“Б.”да Нажми Сонийнинг золимлиги ва у  Султон Ҳусайннинг ўғли Суҳроб Мирзони Астрободда азоб билан ўлдиргани қайд этилган (166б).


С. Ж.


 

Лола

Мен севган гуллар

ЛОЛА (Tulipa) — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, 1400 та тури маълум. Ватани – Марказий Осиёнинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари. Маданийлашган навлари манзарали гул сифатида Яқин Шарқ орқали Европа, сўнгра дунёга тарқалган. Гули оч қизилдан ўта тўқ қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, бинафша, атлассимон, ва б. хиллари мавжуд. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади.



Барча ўзбек шоирлари сингари Бобур лолага алоҳида меҳр билан қараган. “Б.”да лола ҳақида бир неча бор сўз юритган. Ўш қасабасини таърифлар экан: “… баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур” деб ёзган (“Б.”, 3а). Кобул яқинидаги Дашти Шайх доманасида Бобур ўттиз уч хил лола нави ўсишини қайд этган. Жумаладан, хушбўй навини “Лолаи гулбўй” деб атаган. “Д.”даги ўнга яқин шеърда лола тилга олинган. Мас.,


Гул юзунг эрур лола, вале лолаи худрўй;


Хаттинг аро узоринг – сабза ичинда лола,


Ул чашми нурхуморинг – лоладек ғазола.


 


А.А., Б.Й.

Bolalik qaytmadi

Cирожиддин Саййид

Teskariga oqqan daryolar qaytdi,


Tog‘larda yo‘qolgan sadolar qaytdi,


 Meni izlab ketgan nidolar qaytdi,


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Somonlar yanchilmay qolgan kuz payti


 Adirlar za’faron alvido aytdi. 


Meni olib ketgan podalar qaytdi,


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Bu ko‘cha, bu hovli, bu uy, bu tandir 


Bir kun seskanadi, sassiz siqtaydir: 


O’n yil g‘oyib bo‘lgan olapar qaytdi! 


Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Qoldirib ketdimmi uni dashtlarga?


 Yoki topshirdimmi shiddat, shashtlarga?


 Bo‘zlab chorlasam-da, bitib xatlarga


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Qaldirg‘ochlar qaytdi. Toylar ot bo‘ldi. 


Yurtning tog‘u toshi menga yod bo‘ldi, 


«Uh» deganim mening xotirot bo‘ldi, 


Bolalik qaytmadi. Qaytmadi...