avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Эсан Давлат Бегим

Бобурий маликалар
Илм-фан

ЭШОНДАВЛАТ БЕГИМ – Бобурнинг қизи. Онаси Моҳим бегим. Акалари Ҳумоюн, Борбўл, опаси Меҳржаҳондан кейин туғилган тўртинчи фарзанд (“Ҳ.”6б). Ёшлигида вафот этган. Гулбадан Бегимнинг гувоҳлик беришича, Моҳим Бегимдан туғилган фарзандлардан фақат Ҳумоюн тирик қолган.


Б.Й.

Ҳасан Макан

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ҲАСАН МАКАН – Ҳиндистондаги маҳаллий афғон амирларидан бири. Отасининг исми Макан. Панипат жангидан сўнг яқин атрофдаги қўрғонлар бирин-кетин Бобур тасарруфига ўта бошлайди. Кундар қўрғонида турган Ҳасан Макан Бобур саройига келишга шошилмайди. Агра томон қўшин тортган Рона Санго йўл-йўлакай Кундарни қамал қилганида Ҳасан Макан ночор қўрғонни олдириб қўйиб, Бобурдан паноҳ сўраб келади (“Б.”, 298б).


Б.Й.

Бобурнинг Хоразмлик келини

Блог им. indianstudies

ХОНИШ ОҒАЧА ХОРАЗМИЙ – Бобурнинг келини. Ҳумоюннинг хотини. Отасининг исми Жужуқ Мирзо Хоразмий. Ҳумоюннинг Ҳиндистонга кетган  (1554 й.) сўнг ўғил фарзанд туққан. Исмиини Иброҳим Султон қўйишган (“Ҳ.”,71б ).


Б.Й. 

Панжоб

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ПАНЖОБ (форсча беш сув)-Жанубий Осиёдаги географик минтақа. Покистоннинг шарқий ваҲиндистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олади. Покистоннинг Панжоб вилояти, пойтахт Исломобод ва Озод Кашмир ҳудуди, Ҳиндистоннинг Панжоб штати, Чандигарҳ иттифоқ ҳудуди, Ҳарияна, Ҳимачал Прадеш, Жамму штатларининг ва Деҳлининг маълик қисмини ўз ичига олади. Илк мусулмонлар даврида Панжоб сўзи пайдо бўлган ва Бобурийлар даврида оммавийлашган.Жҳилам, Чиноб, Рави, Сатлеж ва Биас дарёларининг ҳаммаси Ҳинд дарёсига келиб қўшилади. Панжоб Эронийлар, греклар, кушонийлар, ғазнавийлар, темурийлар, бобурийлар, афғонлар ва инглизлар тасарруфида бўлган. Ислом, сикҳизм ва ҳиндуизм ва бошқа динлар мавжуд. Эр.ав. 326 й. Панжобга Искандар Зулқарнайн бостириб кирган. Эр.ав. 305 й. Панжоб Маурийлар империяси таркибига киритилган. 711 й. ўн саккиз ёшли Султон Муҳаммад бин Қосим Тоифий бошчилигадаги араблар рожа Даҳурни мағлуб этиб Панжобни эгаллайди ва ислом дини кириб келади. Шундан сўнг Панжобда фақат мусулмонлар ҳукмронлиги бошланада ва тахминан минг йил давом этади.1758 й. Панжоб маратҳлар қўлига ўтади. Аммо Аҳмадоҳ Абдолий томонидан қувиб чиқарилади. 18 а. ўрталарига келиб Сикҳлар давлати пайдо бўлиши ва инглизларнинг суқилиб кириши оқибатида Панжоб 36 қисмга бўлиниб кетади. 1857 й. сипоҳийлар қўзғолонидан сўнг Панжобнинг асосий қисми Ост Индия компанияси бошқаруви остига ўтади. 1947 й. Ҳиндистон озодликка эришагнидан сўнг Буюк Британия таъсири остида Покистон ажралиб чиқади ва Панжоб ҳам иккига бўлинади. Покистондаги Пандоб вилояти маркази сифатида Лоҳур, Ҳиндистондаги Панжоб бош шаҳри сифатида Чандигарҳ танланган. Ҳиндистон Панжобида Амртисар, Чандигарҳ, Лудиана, Фаридобод ва Жаландҳар, Покистон Панжобидаги Лоҳур, Мўлтон, Файсалобод, Равалпинди, Исломобод каби шаҳарларда миллиондан кўп аҳоли яшайди. Панжоб аҳолисиснинг этник таркибини мўғул, туркман, араб, ўзбек, форс ва сикҳлар ташкил қилади.


         Бобур Кобулда ўз давлатига асос солганидан сўнг бир йил ўтар –ўтмас Ҳиндистонга юриш қилади ва мулаймон тоғлари этаги бўйлаб Мўлтонгача боради. Бҳира, Хушоб, Чиноб, Чиниват каби вилоятларни ўз тасарруфи доирасига олади.  Панжоб ҳокими Давлатхон унга элчи жўнатиб дипломатик алоқа ўрнатади ва биргаликда Деҳлига юриш қилишни таклиф этади. Аммо кейинроқ Бобурга қарши иш юрита бошлайди. 1525 й. декабрида Бобур Панжобни ўз давлати таркибига қўшиб олади. “Б.” Панжобдаги жуда кўп шаҳар ва қишлоқлар, дарё, ўрмон ва тоғлар, қуш ва ҳайвонлар таърифи келтириб ўтилган.


Б.Й.


 

Ойбегим

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ОЙБЕГИМ – Султон Маҳмуд Мирзонинг тўртинчи қизи. Онаси Мир Бузургнинг набираси Хонзодабегим. Султон Ҳусайн Мирзо Қундузга юриш қилганида Умаршайх Мирзо иккинчи ўғли жаҳонгир Мирзо бошлиқ Андижон қўшинини ёрдамга жўнатган. Ўша ёрдам эвазига Султон Маҳмуд қизини Жаҳонгир Мирзога ақд қилдирган. Бобур ҳижрий 910 й. Мовароуннаҳрдан чиқиб кетаётганида Термизда турган бегимлар Бобурга келиб қўшилади. Улар орасида Ойбегим ҳам бўлган. Коҳмардга етишганларида жаҳонгир Мирзо ва Ойбегимнинг никоҳи ўқилади. Бобур келинининг бир қиз фарзанд туққани зикр қилган (“Б.”, 27б).


Б.Й.  

Бобур тўпчиси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

МУСТАФО РУМИЙ – Бобур хизматидаги ҳарбий тўпчи. Тахминан 1520-25 йй оралиғида Кобулга келган. Панипат жангида ғулнинг чап тарафидан туриб жанг қилган. Бобур унинг аробалар устидан туриб яхши зарбзанлар отганини таъкидлаган (“Б.”, 266б, 267а).  Шимолий Ҳиндистон Бобур тасарруфига ўтганидан сўнг Мустафо Румий янги кўринишдаги аравалар ясайди ва Канва жангида унинг бу ихтироси иҳота вазифасини ўтаган. Бу сафар Бобур Мустафо Румийни буронғорда, Ҳумоюннинг олдида жангга киради ва ғалабага улкан ҳисса қўшган. Бобур уни “нодир ул асри” деб мақтаган (“Фатҳ” фармони). Гҳагра жангида у дарёнинг бошқа қирғоғида туриб, мислсиз артеллерия санъатини ишга солади.


Б.Й.      

Мулло Ҳусайн

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

МУЛЛО ҲУСАЙН – Бобур хизматидаги беклардан бири. Канва жанги олдидан Рона Сангонинг беш мингга яқин илғор қўшини Бобурнинг бир ярим минг сонли қоровулликда турган қўшинига ҳужум қилади. Б ухабарни эшитган Бобур бир неча бўлинмани ёрдамга жўнатган ва улар орасида Мулло Ҳусайн ҳам бўлган (“Б.”, 310б).


Б.Й.

Гулъузор Бегим Бобурий

Бобурий маликалар
Илм-фан

ГУЛЪУЗОР БЕГИМ- Бобурнинг қизи. Онаси Дилдор бегим (“Ҳ.”, 6б). Икки ўғил акалари ва икки қиздан сўнг туғилган кенжа фарзанд. А. Бевериж Гулъизор Бегимни Ёдгор Носир Мирзога турмушга чиққани тшғрисида фикр билдирган. Аммо “Б.” ни кўчирган номаълум хаттот Бобур вафот этганида тирик қолган қизларидан фақат учтасини санаган ва улар орасида Гулъизор Бегим йўқ. 


Б.Й.  

Гулъузор Бегим

Бобурий маликалар
Илм-фан

ГУЛЪУЗОР БЕГИМ – Бобурий малика. Комрон Мирзонинг қизи. Тарихий манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Гулъизор бегим Акбар саройида яшаган ва  аммаси Гулбадан бегим билан бирга ҳаж сафарини адо қилган.


Б.Й.

Бобурнинг хотини

Бобурий маликалар
Илм-фан

ГУЛРУХ БЕГИМ – Бобурнинг хотини. Комрон Мирзо, Аскарий Мирзо, Шоҳрух Мирзо, Султонаҳмад Мирзо ва Гулъузор бегимнинг онаси (“Ҳ.”, 6б). Келиб чиқиши бекчик мўғулларидан бўлган. Бобур учинчи марта Самарқандни эгаллаганида барча ҳарам аҳли қатори бирга бўлган. Бобур вафотидан сўнг сиёсатга аралашади. 1540 й. Деҳлини ташлаб чиққан Ҳумоюн Кобулда Комронни қолдириб ўзи укалари билан бирга Бадахшонга юриш қилмоқчи бўлганида Комрон Мирзо Кобулнинг онасига берилганини даъво қилади (“Ҳ.”, 40). Ҳумоюн эса Кобул холиса қилингани ва бу ҳақда бир неча марта “Воқеанома” да зикр қилинганини эслатиб рози бўлмайди. Оқибатда ака-укалар ўртасида келишмовчилик юз беради. Гулрух Бегим уларни яраштиришга уринмаган. Аммо кўп ўтмай вафот этган. Гулбадан Бегимнинг гувоҳлик беришича, 1545 й. Ҳумоюн Кобулга ҳужум қилганида Комрон Мирзо Боғи Наврўзийдаги онаси қабрини зиёрат қилиб сўнг қочиб кетган.


Б.Й.     

Борбўл Мирзо

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

БОРБЎЛ МИРЗО – Бобурнинг ўғли. Онаси Моҳим бегим. Ҳумоюн ва Меҳржаҳондан кейин туғилган учинчи фарзанд.  Тахминана 1500-11 йй дунёга келган. Бобур учинчи марта Самарқанд тахтига ўтирганида  аҳли аёли ва фарзандлари Ҳумоюн, Меҳржаҳон Бегим, Масъума Султон бегим ва Комрон Мирзо билан бирга Борбўл Мирзони ҳам Самрақандга олиб келтирган (“Ҳ.”, 7а). Бобрбўл Мирзо ёшлигида вафот этиб кетган.


Б.Й. 

Бобойи Пашоғарий

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

БОБО(Й)И ПАШОҒАРИЙ, Мулло Бобо Па­шоғарий – Бобурнинг хизматидаги кишиларидан (Зомин яқинидаги Пашоғар қишлоғилик). Бобур Султон Ҳусайн таъзиясига жўнаётиб, Кобулнинг дахлсизлигини Низомиддин Али Халифа ва Аҳмад Қосим Кўҳбур билан Бобо Пашоғарийга юклаган. Бобои Пашоғарий ака-укалари билан Бобур лашкарида 1508 й. ҳам хизмат қилган. Ғазнида ҳокимлик қилиб турган Носир Мирзо вафот этганида, Бобурга қарши бошбошдоқликда уч оға-ини иштирок этган. Бобур уларнинг гуноҳидан ўтади.


1525 й. Ҳумоюн Бадахшондан ҲиндистонгаАграга лашкари билан йўлга чиққанда Бобои Пашоғарий акаси Бобо Шайх билан қочиб, Балхга, Кистанқаро Султон ҳузурига бош уриб борган. Бобур бундай хоинликдан ғазабланиб, ака-уканинг бошларини келтирган кишиларга бир сер олтин мукофот эълон қилган. Ғўрий қўрғони яқинидаги жангда акаси Бобо Шайх қўлга тушган ва қатл қилинган. Бобур ваъда қилган мукофотни Мирҳамага жўнатган (“Б.”, 309а).


В.Р. 

Бобур тағойиси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ШИРИМ ТАҒОЙИ – Мўғул бекларидан. Бобурнинг онасининг тоғаси. Умаршайх Мирзо вафот этганида Андижон чорбоғида турган Бобурнинг душман қўлига тушмаслиги учун уни Ўзганд тарафга олиб қочган. Бобурнинг Самарқанд юришларида иштирок этган. Шундай бўлсада Бобур уни “ноҳамжиҳат ва номард киши” эди деб таъифлаган (“Б.”, 120б). Бобур Хусравшоҳни Хуросонга кузатиб қўйиш вазифасини Ширим тағойига топширганида у Коҳмардга етганида у ердаги Боқи Чағонийнинг мўғул навкарлари билан тил бириктириб хиёнат йўлига ўтади (126аб) аммо ҳеч иш чиқара олмайди. Бобурнинг Ҳирот сафари ва Қандаҳор юришида бирга бўлган. Бобур унинг энг ёши катта бек эканини зикр қилган.


Б.Й.    

Бобурнинг маҳрами

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҚОСИМБЕК ҚАВЧИН – Умаршайх Мирзо саройидаги беклардан бири. Бобурнинг момоси Эсан Давлат Бегимга қариндош бўлган. Бобур даврида амир ул умаро ва Ҳумоюнга Бек атка даражасига кўтарилган. Умаршайх Мирзо вафотидан сўнг Ўш ҳокими вазифасини бажарган. Сарипул жангида қўшиннинг ғул қисмини бошқарган.  Бобур Андижон ва Самарқанд тахтидан ажралиб сарсон юрган кезларида Масчодан Тошкентга боришга қарор қилганида улар ажралиб кетишади. Сабаби Тошкент мўғул хонлари тасарруфида бўлиб, Бобурнинг Самарқандга қилган юришларидан бирида, Шероз яқинида Қосимбек қавчин бебошлик қилган мўғуллардан бир нечасини сиёсат учун ўлимга буюрган (“Б.”, 39б). Ҳисорга бориб Хусравшоҳ хизматига кирган Қосимбек қавчин кейинроқ Кобулни эгаллаган Бобур ёнига қайтиб келган. Бобурнинг Ҳирот саафрида бирга бўлган ва барча дипломатик муносабат ва учрашувларда иштирок этган (“Б.”, 186аб). Кобулга қайтишда йўлдан адашиб қалин қор бўронига дуч келишганларида Қосимбек ўғиллари билан бирга қор тепиб йўл очган (қ. Чахчарон воқеаси). Қандаҳор фатҳидан сўнг Қосимбекнинг талаби билан Бобур дарҳол у ердан чиқиб Кобулга қайтади. Бу пайтда Бобурни Қандаҳорда деб ўйлаган Шайбонийхон келиб қалъани қамал қилади, аммо Бобурни ушлай олмайди. Бу воқеани баён қилар экан Бобур Қосимбекни тажрибалик киши эди деб зикр қилган (212б). Дараи Хуш юришида кекса ёшда бўлишига қарамай яхши ҳаракат қилгани учун Бобур унга Бангиш вилоятини жулду қилиб берган. Қосимбек Замини Доварни эгаллаган фурсатда оламдан ўтган. Бобур унинг чин мусулмон, шубҳали таомлардан парҳез қилиши ва тадбиркор инсон бўлганини қайд қилиб ўтган (“Б.”, 14б). Унинг ўғиллари ва куёвлари ҳам садоқат билан Бобурга хизмат қилган.


Б.Й.       


                                                                       

Шоҳжаҳон

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ШОҲЖАҲОН, АБУЛ МУЗАФФАР ШАҲОБИДДИН ХУРРАМ, СОҲИБҚИРОНИ СОНИЙ (1592.01.05.-1666.01.22.) – Буюк бобурийлар давлатининг бешинчи ҳукмдори (1628-58). Отаси Жаҳонгир. Онаси Марварлик ражпут маликаси Манмати (Билқуис Макони).  Шаҳзода Хуррам оилада учинчи ўғил бўлсада, бобоси Акбарнинг энг севимли 



набираси бўлиб, ёшлигидан ҳарбий соҳага иқтидорли шахс бўлиб тарбия топган. У олти кунлик чақалоқлигида Акбар уни биринчи хотини Руқия Султон бегим тарбиясига топширган. Отаси Жаҳонигир тахтга ўтирганидан сўнг шаҳзода Хуррамни Ҳиндистондаги энг саркаш ва исёнли жойларга ҳарбий юришга тайин қилган. Жангари ражпут рожалари, тоғлик Кангри қалъаси ҳам Хуррамнинг кучли ҳужумларига дош беролмай бобурийлар давлатига қўшиб олинган. Декандаги ҳарбий зафарлари учун Хуррамга подшоҳ томонидан Шоҳжаҳон нисбаси берилган. Унинг ғалабалари ва шижоатини улуғ саркарда Амир Темурга қиёслаб Соҳибқирони Соний унвони билан ҳам аташган.


Шоҳжаҳон 1612 й. малика Нуржаҳоннинг жияни Аржумандбонуга уйланган. Келинининг гўзаллигини кўрган Жаҳонгир уни Мумтоз Маҳал (Сарой кўрки) хитобини берган. Кейинчалик Тож Маҳал номи билан шуҳрат қозонган Аржуманбону Шоҳжаҳоннинг учинчи хотини бўлсада, энг севимли маликага айланган ва ҳамиша эрини ҳарбий сафарларда ҳамроҳ бўлган. 1622 й. Шоҳжаҳон отаси ва малика Нуржаҳонга қарши исён кўтаради. Маҳобатхон бошлиқ подшоҳ армияси бутун Ҳиндистон бўйлаб шаҳзодани таъқиб қилади. Ана шундай оғир кунларда ҳам Аржумандбону эри билан бирга Ражпутананинг иссиқ чўллари, Декандаги улкан тоғли довонлар, Бенгалиянинг ўрмон ва чакалакзорларида жон сақлаган.     Ўн тўққиз йиллик турмуши давомида ўн тўртта фарзанд туққан. Охирги фарзандини туғиш чоғида малика ҳаётдан кўз юмган. Шоҳжаҳон унинг хотираси учун Агра шаҳрида дунёда тенгсиз мақбара қурдирган.


1605 й. охирида Жаҳонгир вафот этгач, шаҳзода Шаҳриёр  Лоҳурда ўзини подшоҳ деб эълон қилган. Аградаги саройда Хусравнинг ўғли Доварбахш тахтга ўтиради. Бу пайтда Деканда бўлган Шоҳжаҳон уч ойдан сўнг Аграга етиб келади ва тахтни эгаллаган. Шоҳжаҳон давлтани бошқариш тизими ва пул ислоҳатлари ўтказган. Чет мамлакатлар билан дипломатик ва савдо муносабатларини ривожлантирган. 1631 й. ҳаддидан ошган Португалларни Бенгал соҳилидан қувиб чиқарган. 


Шоҳжаҳон ҳукмронлик йиллари бобурийлар тарихида олтин давр саналади. У мамлакатнинг турли бурчакларида йирик меъморий обидалар ва боғлар қурдирган. Аградаги Тож Маҳал мақбараси, Деҳлидаги Қизил қалъа ва Жомъе Масжид, Лоҳур ва Тҳаттадаги йирик масжидлар, Товус тахт, Кашмир ва Лоҳурдаги Шалимар боғлари шулар жумласидандир. Шоҳжаҳон буюк боғбон сифатида ҳам тарихда ўрин қолдирган. Бобур бошлаб берган боғдорчилик санъатини янада


 кенг ёйган. Биргина Кашмир субасида 777 та боғ бунёд эттирган. Шоир ва рассомларга ҳомийлик қилган. “Бобурнома” ва Бобурнинг бошқа асраларини қайта-қайта ўқишни ёқтирган. Бобурнинг “Ҳиндистон девони” охирги саҳифасига ўз муҳрини қўйиб ундаги рубоийнинг Бобур қўли билан ёзилганинни тасдиқлаган қўлёзма сақланиб қолган.


1658 й. қаттиқ касалликка чалинган Шоҳжаҳон ўзи учун Жамна дарёсининг ўнг қирғоғида қора мармардан мақбара қуришни тайинлаган. Отаси вафот этмасдан туриб унинг ўғиллари ўртасида тахт талашиш бошланади ва бу курашда Аурангзеб ғолиб чиқади. Гарчи Шоҳжаҳон тузалиб кетсада, Аурангзеб уни тахтдан ағдариб Аградаги Қизил Қалъага қамайди. То умрининг охиригача қизи малика Жаҳоноро бегим унинг хизматини бажарган. Барча ҳуқуқлардан марҳум этилган Шоҳжаҳон фақат дарча орқали Тож Маҳал мақбарасига қараш имконига эга бўлган. Собиқ подшоҳ вафоти эртасига Тож Маҳал мақбарасида марҳума хотини ёнига дафн қилинган.


Б.Й.                

Бобурий ҳофиз

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ТЎХТАСИНОВ Маъмуржон Салимжонович (1955.11.18-Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани – 2012.25.06) – Ўзбекистон Халқ артиси (2000). Қўқон автомобиль йўллари техникуми (1978) ва Тошкент Давлат Маданият инст.ни (1986) тамомлаган. 1978-80 йй ҳарбий хизматни ўтаган. 1998 й. Халқаро Бобур мукофоти соврини берилган.


А. Ҳ.

Лаълбоғ

Me'moriy yodgorliklar
Маданият ва маърифат

ЛАЪЛБОҒ ҚАЛЪАСИ (Қизилбоғ қалъа, Аурангобод Форти) – Бангладеш пойтахти Дакканинг эски шаҳар қисмида, Буриганга дарёси ёқасида жойлашган обида. Асосан уч қисмдан иборат: Масжид, Пари Биби мақбараси ва Девони Ом. 1678 й. бенгал субадори Муҳаммад Аъзамшоҳ (Аурунгзебнинг учинчи ўғли) томонидан қурила бошланган. 15 ойдан сўнг Муҳаммадшоҳ Аъзамнинг бошқа вазифага ўтказилиши сабаб қурилиш ишлари тўхтаб қолган. 1684 й. янги субадор Шоҳистахоннинг қизи Пари Биби вафот этгач отаси унинг шарафига катта мақбара қурдирган. Қалъага учта дарвоза орқали кирилади.


Б.Ж.