avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Мавлоно Озод кутубхонаси

Ҳиндистон

МАВЛОНО ОЗОД КУТУБХОНАСИ  (Hindi: मौलाना आज़ाद किताब ख़ाना, Urduمولاناآزادکِتابخانہ Maulānā Azād Kitāb Khāna) – Алигарҳ мусулмонлар университети қошидаги кутубхона.1875 й. асос солинган. 1960 й. Ж. Неру томонидан Мавлоно Озод номи берилган. Етти қаватли кутубхонада 1 150 000 китоб бор.  Шунингдек даврий газета ва журналлар, нодир қўлёзма асарлар, миниатюралар, фотосуратлар ҳам сақланади. Бобур, Акбар, Шоҳжаҳон, Аурангзеб томонидан берилган фармонлар сақланмоқда. Бобурий подшоҳ Жаҳонгирнинг портрети, бобурийлар даврида санскрит тилидан форс тилига ўгирилган юзлаб асарлар сақланмоқда.


Б.Й.

Олмалиқ

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ОЛМАЛИҚ – Или дарёси бўйида жойлашган тарихий шаҳар, ҳозир уйғур тилида Кулжа, хитой тилида Йининг () деб номланади. Туркийлар ҳоқонлиги даврида Олмалиқ муҳим стратегик аҳамиятга эга шаҳарлардан бири саналган. Чиғатойхон даврида (1226-42йй) унинг пойтахти ҳисобланган. Туғлуқ Темур ҳукмронлиги (1351-63) даврида муҳим ислом шаҳарларидан бирига айланган.


Олмалиқ шаҳри тўғрисида Ўрта аср сайёҳларидан Даоизм тарғиботчиларидан  Қуи Чужи ва марокашлик Ибн Баттута ҳамда Бобурнинг холаваччаси Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг асарларида кенг маълумот берилган.


“Б.” да Олмалиқ Фарғона вилоятининг шимолида жойлашгани хабар қилинган (1б).


                (Тошкент вилоятидаги Олмалиқ (1951 й ташкил топган.) шаҳри билан чалкаштирманг.)


Ибрагимов Режабали,


Хитойшунос


Ад.: Н. Иброҳимов. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати

Бобуршунос адиб

Бобуршунослик

САЛМОН ХУРШИД (SALMAN KHURSHID, 1953 й. 1 январь, Алигарҳ) – Ҳиндистонлик жамоат ва давлат арбоби ва адиб. Деҳли ва Оксфорд уни-тларини тамомлаган. 1991-96йй Ҳиндистон Савдо вазири ва Ташқи Ишлар вазири ўринбосари. Икки марта Уттар Прадеш штати Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси президенти бўлиб сайланган.Ҳозирги вақтда Салмон Хуршид Ҳиндистон Ташқи Ишлар вазири.


Бобур ва боурийлар давлати тарихи билан ёшлигидан қизиқиб ўрганган. Салмон Хуршиднинг инглиз тилида ёзган “Бобур ва унинг фарзандлари” асари 2008 й. нашр этилган. Сўнгра ҳинд ва урду тилларида чоп этилган. Асар саҳналаштирилганидан сўнг Деҳли, Лондон театрларидан намойиш қилинган. 2012 й. Парижда ўтказилган Халқаро теартлар фестивалида иштирок этган.


О.Ш.

Шоҳ Таҳмосп

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ТАҲМОСП, Шоҳ ТаҳмоспI (22.02. 1514 (1513 й. март Ҳабиб ус сияр)., Исфаҳон – 14.05. 1576., Қазвин) – Сафавийлар давлати шоҳи. Отаси Шоҳ Исмоил Сафавий. Онаси Шоҳбегихоним (лақаби Тожлихоним). Отаси вафот этганида 10 ёшда бўлган Таҳмосп тахтга ўтирганидан сўнг аввалига вазирлари, вояга етганидан сўнг ўзи мустақил давлатни идора қилган. Ўттиз йилдан ортиқ Усмонли турклар билан уруш олиб борган. Шимол томонда эса муттасил Шайбонийлар билан курашишга мажбур бўлган. Фақат шарқ томондаги Бобурийлар давлати билан яхши қўшничилик, савдо ва дипломатик муносабатларни ўрнатган.


 Бобур 1526 й. Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг Хожагий Асад бошлиқ элчиларни Сафавийлар саройига жўнатган. Ўз навбатида Сафавийлар томонидан ҳам Сулаймон туркман исмли элси Бобурийлар саройига етиб келиб Таҳмосп номидан мактуб ва совға-саломлар олиб келган (“Б.”, 305а). Бобур Сафавийлар давлати билан чегарадош ҳудудда жойлашган Мўлтон вилоятига ўғли Комрон Мирзони ҳоким этиб тайинлаб, ҳамиша шаҳзода, яъни Таҳмосп билан яхши муносабатда бўлишни насиҳат қилган (“Б.”, 359а).


“Б.” саҳифаларида Таҳмосп тахтга ўтирганидан сўнг Шайбонийлар билан Домғон ва Ҳаргирд навоҳисида бўлган жанглар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган (347аб).


Ярим асрдан кўпроқ тахтда ўтирган Таҳмосп Бобур вафотидан сўнг Ҳумоюн подшоҳ ва Акбар подшоҳ билан ҳам дипломатик муносабатларни сақлаб қолган. Ҳумоюн 1540 й. Ҳиндистонни ташлаб чиққанидан сўнг Шоҳ Таҳмоспдан ёрдам сўраган. Маълум муддат Табризда Шоҳ таҳмосп саройида меҳмон бўлган (“Ҳ.”, 57а-59а) ва берилган ёрдамчи кучлар билан ота тахтини қайтариб олишга муваффақ бўлган.


 Б.Й.

Яссикечит жанги

Бобуршунослик

ЯССИ КЕЧИТ ЖАНГИ   — 904ҳ  Иламиш (Қорадарё) дарёсининг Ясси Кечит гузари бўйида Бобур ва ҳисорлик ёлланма мўғуллар қўшини ўртасида бўлиб ўтган жанг. Бу жангда Бобур шахсан иштирок этмаган. Бобурнинг беклари бу кичик иш учун подшоҳнинг овора бўлиши шарт эмас, деб Қосимбек бочилигида урушга отланишади. Бу орада Аҳмад Танбал ҳам мўғулларга келиб қўшилган бўлади. Бобурнинг йигитлари яхши жанг қилишсада, мағлуб бўладилар. Бобур узоқ сарсонгарчиликлардан сўнг Андижон тахтини қайта эгаллаган пайтида чекилган бу мағлубиятни “ажаб шикаст эди” деб баҳолаган (“Б.”, 65а).


Б.Й.   

эшикоға

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ШАЙХАБДУЛЛО ЭШИКОҒА – Умаршайх Мирзонинг бекларидан бири. Умаршайх Мирзо вафот қилганида Ахсида бўлган ва Султон Мамудхон қалъани қамал қилганида унга қарши мудофаада турган (“Б.”, 17а). Бобур тахтга ўтирганидан сўнг унинг хизматига ўтган. Бобур Самарқанд ва Андижонни қўлдан чиарганида ундан ажралиб кетган (“Б.”, 56б).


Б.Й. 

Шаҳбоз қорлуқ

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ШАҲБОЗ ҚОРЛУҚ – Аҳмад Танбал хизматидаги беклардан. Бобур Андижон тахтини қўлдан чиқарган вақтида Шаҳбоз қорлуқ Косонда ҳокимлик қилган. Бобур хон тағойилари билан Фарғонага юриш қилганида Шаҳбоз қорлуқ Навканд қўрғонида бўлган. Бекларнинг оҳиста юрайлик, деган таклифини қабул қилган Бобур, Шаҳбоз қорлуқнинг қочоб қолганини билиб, афсус билан тажрибасизлик қилинганини ёзган (“Б.”, 109б).


Б.Й.

Хитоб

"Бобурнома" да тарихий шахслар

 ‘СУЛТОН МАҲМУД’ – хитоб. Султон Жалолиддин Шарқийнинг катта ўғли. Бобур 1529 й. Курарада уларнинг уйида меҳмон бўлган ва мезбоннинг истаги билан унинг катта ўғлиға Султон Маҳмуд хиотбини қўйган. 


  Б.Й. 

Ҳисор беги

"Бобурнома" да тарихий шахслар

СУЛТОН ҲУСАЙН ДЎҒЛАТ – Ҳисорда Султон Маҳмуд Мирзо хизматидаги беклардан.  901ҳ.й. Қоратегинда Султон Ҳусайн Мирзо қўшини билан бўлган жангдан сўнг Андижонга келиб, Бобур хизматига ўтган (“Б.”, 33аб). Кейинроқ Бобурдан ажралиб Султон Маҳмудхон хизматига ўтган. Хонларнинг Фарғона вилояти устига қилган юришида иштирок этган (“Б.”, 103б).


Б.Й.

Адашган йўлбошчи

"Бобурнома" да тарихий шахслар

СУЛТОН ПЕШОЙИ – йўл кўрсатувчи. Бобур Ҳирот сафаридан қайтаётганида, Чархчарон воқеаси баёнида Султон пешойининг ё кесалик ё қор қалинлиги сабаб йўлни йўқотганини зикр қилган (“Б.”, 193аб) (Султон Пашийининг исми Қозон қўлёзмасида Бирсултон, бошқа манбаларда эса Пирсултон деб кўрсатилган).


Б. Й.

Султон Арғун Ҳусайн

"Бобурнома" да тарихий шахслар

СУЛТОН ҲУСАЙН АРҒУН, Султон Ҳусайн Қоракўлий – Султон Аҳмад мирзонинг амирларидан бири. Маълум муддат Қоракўлда ҳокимлик қилган ва шу сабабали Султон Ҳусайн Қоракўлий номи билан машҳур бўлган. Бобур хизматида ҳам бўлган ва Сарипул жангида қўшиннинг ировул қисмида жанг қилган (“Б.”, 89а).


Б.Й.

Султон Арғун

"Бобурнома" да тарихий шахслар

СУЛТОН АРҒУН – Султон Аҳмад Мирзонинг хотини Ҳабиба Султон бегимнинг биродорзодаси (“Б.”, 20а). (В. Текстон Султон Арғун ва Султон Ҳусайн арғунни бир шахс сифатида талқин қилган).


Б.Й.

Самарқанд маликаси

"Бобурнома" да тарихий шахслар

РОБИЯ СУЛТОН БЕГИМ – Султон Аҳмад Мирзонинг катта қизи. Онаси Қутуқ оғача. Отаси тириклигида Султон Маҳмудхонга турмушга чиқарилган ва бир ўғил фарзанд кўрган. Эри вафотидан сўнг Жонибек Султоннинг никоҳига кирган. Бобур Робия Султон бегимнинг Қоракўз бегим деб ҳам аталишини зикр қилган (“Б.”, 19б). 

Ҳожи Ғози

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҲОЖИ ҒОЗИ МАНҒИТ – Мавороуннаҳрлик беклардан бири. Шайбонийхондан қочиб, Султон Маҳмудхон қўл остига ўтган. Бобурнинг Андижонни қайтариб олиш учун қилган юришларидан бирида Султон Маҳмудхон томонидан ёрдамга жўнатилган (“Б.”, 62а).


Б.Й.

Ҳожихон Лўдий

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ҲОЖИХОН ЛЎДИЙ – Панжоблик амирлардан бири. Ғозихоннинг укаси. Афғонларнинг Юсуфхайл уруғидан. 1524 й. Оламхон Лўдий билан бирга Иброҳим Лўдийга қарши урушади, аммо мағлубиятга учрайди. 1525 й. охирида Бобур томонига ўтади (“Б.”,256б).


Б.Й. 

Паҳархон

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ПАҲАРХОН (БИҲАРХОН) ЛЎДИЙ – Панжоб амирларидан бири. Иброҳим Лўдийнинг қариндоши бўлган. Лоҳур ҳокими Давлатхон ўрнига тайинланган Паҳархон 1524 й. бошида Бобур томонидан мағлуб этилган ва Лоҳур, Дибалпур Бобур давлати тасарруфига ўтган. “Б”да Бобур Паҳархон билан урушдан сўнг банан дарахтини Боғи Вафога олиб келиб эктирганини зикр қилинган (132б). Бобур Канва жангидан сўнг Меват пойтахти Алворни сайр қилиши баёнида, қўрғон қурилиши Паҳархон мағлубиятидан сўнг бошланганини қайд қилган (“Б.”, 326а).


Б.Й.    

Байрам Султон

"Бобурнома" да тарихий шахслар

БАЙРАМ СУЛТОН – Султон Ҳусайн Мирзонинг қизи. Онаси Минглибой оғача. Бобур Байрам Султоннинг Андхудлик саййидлардан Абдулло Мирзога турмушга чиқиб, Саййид Барака исмли ўғил фарзанд туққанини зикр қилган (“Б.”, 168а). Байрам Султон исми қўлёзмаларда турлича келтирилган: Ҳайдаробод нусхасида Парам, Лондон нусхасида Ярим шаклида.


Б.Й.