avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Китоб ёзиш осонми?


Кўп йиллар илгари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида (3639-сон) “Шеър ёзиш осонми?” сарлавҳали мақола ўқиган эдим. Муаллиф унда “Ўзбек шеърияти” деб аталмиш улкан ва тошқин дарёга ҳар йили янги-янги жилғалар келиб қўшилиши, аммо улардан юксак савия талаб қилиниши кераклиги ҳақида куйиниб ёзган. Бугун китоб чиқариш қийин эмаслиги ҳам сир эмас. Ҳомий топилса ёхуд ўзингиз харажатларини кўтарсангиз китобингиз дунё юзини кўриши осон. Китоб магазинларга кирсангиз бир-биридан ажойиб китобларни кўрасиз. Баъзи китоблар муқоваси зўр олий навли қоғозда бўлса ҳам, ўқишга арзимайди. Баъзилари эса юмшоқ муқова ва ичидаги мазмун бир олам. Айниқса, буюк тарихий шахслар ҳаёти ўқувчиларда алоҳида қизиқиш ўйғотади. Ўзбек халқи тарихида бундай шахслар жуда кўп.

Бразилияда байрам, Ўзбекистонда тўй!

Блог им. indianstudies

Бразилияда байрам, Ўзбекистонда тўй!


Лотин Америкасининг Бразилия номли мамлакатида ҳақиқий байрам. Пентакампионлар юртида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Дунёнинг энг сара футбол жамоалари ўйинини миллионлаб футбол ишқибозлари ҳаяжон  ва завқ билан тамоша қилмоқда. Бугунга келиб  32 мамлакат терма жамоаларидан 6 таси чемпионлик учун курашни  давом эттирмоқда. Ютқазган жамоалар (собиқ чемпион Испания, Англия, Франция ва б.) ўз ватанига қайтмоқда. Ҳозиргина Бразилия Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва бугун Бразилияда байрам! Яна иккита жамоа ким кучли деган саволга аниқлик киритиш учун майдонга тушади. Ана шу учрашувлардан бирини ватандошимиз Равшан Эрматов ( бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси) бошқаради. Голландия ва Коста-Рика ўртасидаги баҳсда Равшан  жаҳон чемпионатидаги тўққизинчи марта ҳакамлик вазифасини бажариши тайинланган ва бу ҳисоб жаҳон рекорди саналади! Бугун ифторликдан сўнг ҳар ўзбек хонадонида тўй! Зангори экран қошида янги жаҳон рекорди ўрнатилишини кузатсак, Европа ва Америка қитъасидагилар ўзбек арбитрининг жаҳон аренасидаги одил қарорини эшитади. Демак, ҳуштак чалинди.......


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ        

Равшан Эрматов рекорди

Блог им. indianstudies

Стали известны имена главных судей вторых четвертьфинальных матчей чемпионата мира в Бразилии, сообщает официальный сайт ФИФА.


Матч между сборными Голландии и Коста-Рики обслужит судейская бригада Равшана Ирматова из Узбекистана. Эта игра станет четвертой для рефери на чемпионате мира. Ранее он работал на матчах Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), США – Германия (0:1).

Фармон

Шоҳ ва шоир

ФАРМОН – буйруқ, ҳукм. “Б.”да Бобурнинг турли муносабатлар билан берган фармонларига доир маълумотлар кўп: асарнинг элликдан ортиқ ўринида “фармон”, “фармон бўлди”, “фармон бўлса”, “фармон бўлуб эди”, “фармон бўлуптур”, “фармон бўлур”, “фармонлар бўлди” иборалари битилган. Улардан фақат иккитасининг матни “Б.”га киритилган. Улар иншо қилиш Шайх Зайн(иддин)га буюришган: “Шайх Зайннинг иншоси била фармонлар битилиб, жамиъ қаламравга йиборилди” (321а). Ҳар фармон форс тилида, балоғат санъати билан иншо этилган, ва “Қуръон” 18 та сурасидан иқтибослар келтирилган.


Биринчиси “Тавба фармони” номи билан машҳур (312б-314а). Унда тавбанинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида қисқача баён этилиб, ёмонликлардан қайтиш, жумладан, кайф берувчи ичкиликни ташлаш, тайёрламаслик, сотмаслик, сотиб олмаслик, сақламаслик белгиланган. Шунингдек, фармонида мусулмонлардан шаҳар, қишлоқ, йўл, кўча ва бандар (порт)ларда тамға божини олмаслик ҳам буюрилган. Матн охирида ёзилган санаси келтирилган (932ҳ й. жумодиzл аввал ойининг 24 куни,).


Иккинчи фармон “Фатҳ фармони” ёки “Фатҳнома” деб аталади (316а-324б). Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад (с.а.в.)га наът, Аллоҳ неъматларига шукр билан бошланиб, унинг инояти билан Ҳинд мамлакати бобур томонидан фатҳ этилгани, Рона Санго эса кибри боис мағлубиятга учрагани айтилади. Фармонда Панипат жангида қатнашганлар, жангнинг тафсилоти ҳам берилган. Жумландан, Бобурнинг саркарда, бек ва навкарларидан бир қанчаси, ҳурмат билан тилга олинган. Бобур тарафида қатнашган ҳинд амирлари ҳам саналган. Матн охирида “Қуръон”дан иқтибос ва фармон ёзилган сана берилган (933ҳ жумодиzл аввалнинг 25 куни).


О.Ж.

Чоғир ва тавба

Шоҳ ва шоир
ЧОҒИР – маст қилувчи ичимлик. Асосан Тут дарахтининг мевасидан тайёрланган. Бобур ҳам аввалига чоғир ва бошқа кайф қилувчи ичимликларни хуш кўрган ва бу унинг лирикасида акс этган. Мас.,
Ёз фаслида чоғир ичмоқликнинг ўзга ҳоли бор,
Кимга бу нашъа муяссар бўлса, бордур давлати (“Д.”, ғазалдан).
Қуйидаги рубоийда у кайф берувчи ичимликлар орасида у айнан чоғирни афзал кўрган:
 
Ҳар ҳазни халойиқ андин айрилмас эмиш,
Ул ҳаз мазасию қадрини билмас эмиш.
Маъжун баситу бўзау бўст ке,
Бир журъа чоғир дурди ишин қилмас эмиш (“Д.”, ғазалдан).
 
Бобур Канва жангидан олдин чоғир ва бошқа маст қилувчи ичимликларни манъ қилиш тўғрисида фармон чиқарган (1527 й. 14 март). Шу муносабат билан чоғир ва май ичиладиган олтин ва кумуш идишлар синдирилиб, муҳтожларга садақа қилинган. Бобурнинг хос бек ва амирларидан яна уч юз киши ҳам шу куни бундай ичимликларни ичишдан тавба қилган. 
Б. Й.

Нажми Соний

"Бобурнома" да тарихий шахслар

НАЖМИ СОНИЙ (асл исми Ёраҳмад Исфаҳоний) – Сафавийлар давлати бош вазири, лашкарбошиси. Нажми Соний, яъни иккинчи Нажм лақаби Нажм Заргар исмли вазир вафотидан сўнг унинг ўрнини эгаллагани учун берилган. У ниҳоятда ақл-фаросатли, билимдон, шоҳнинг девон ишларини бошқариш ва ҳисоб-китоб қилишда тенгсиз шахс саналган. Кўли Малик жангидан сўнг Бобурнинг Ҳисори Шодмонга чекингани хабаридан сўнг Нажми Соний Мовароуннаҳрни фатҳ этишни осон вазифа санаб  Исмоил Сафавийдан рухсат сўраган. Исмоил Сафавий унинг олдига Бобурга ёрдам бериш вазифасини қўйган. Термиз кечуви орқали Амударёдан ўтган Нажми Соний Ғиёсиддин Муҳаммад исмли амирини Бобур ҳузурига жўнатиб, шайбонийларга қарши бирга жанг қилишни таклиф қилади. 1512 й. куз фасли ўртасида Бобур ва Нажми Соний Чакчак довонида учрашиб сочқи сочиш ва пешкаш тортиш каби шартлар бажарилади. Темурий подшоҳ ва Сафавий вазир ўртасидаги учрашувда такаббурлик билан иш тутиб ўзини Бобурдан юқори қўяди. Бобурнинг ёрдамчи куч билан келаётганини эшитган Хузор қалъаси ҳокими Фўлод Султон қарши курашишга кучи етмаслигини ҳисобга олиб сулҳ тузишга мажбур бўлади. Қалъа дарвозалари очилиши билан ўртадаги нажми Соний сулҳни бузиб, Фўлод Султонни ҳибсга олади ва бир қанча юзбоши ва навкарларни ўлимга буюради. Шундан сўнг Қарши шаҳрини қамал қилади. Шаҳар ҳокими Шайхим Мирзо мудофаа урушига киришади, аммо бир неча кундан сўнг Сафавийлар шаҳарни эгаллайди ва қатли ом ўтказиш тўғрисида буйруқ беради. Ғиёсиддин Муҳаммад ва бошқа аёнларнинг бегуноҳ одамларнинг қонидан кечиш ҳақидаги арзларини Нажми Соний қабул қилмайди. Бу қатли омда ўн беш мингга яқин инсон (шоир Биноий ҳам ўшанда ҳалок бўлган) ҳаётдан кўз юмган.


Шундан сўнг иттифоқчилар Бухоро томон юриш қилади. Муҳаммад Темур Султон бошлиқ шайбонийлар Ғиждувон қалъасига жойлашиб мустаҳкам ҳимоя йўлига ўтади. Сафавий амирлар қиш яқинлашгани ва озиқ-овқат заҳираси камлиги учун қамални тўхтатишни таклиф қилсада Нажми Соний қулоқ солмайди. Шунда Бобур Қарши ва Хузорда қишлашни таклиф қилади. Нажми Соний кўчишни яна бир кунга орқага суради. Бу эса сафавий амирларнинг норозилигига олиб келади. Эртаси куни эса Бухорода турган Жонибек Султон ва Убайдуллоҳ Султон катта ёрдамчи кучбилан етиб келиб, бирлашган шайбонийлар жангга отланади. Ўзига бино қўйган ва димоғдор Нажми Соний душманининг кучига етарлича баҳо бермайди. Ўзи марказда ўрнашгани ҳолда  ҳатто Бобурни ҳам четга чиқариб, уни қайси қанотда заифлик юз берса ёрдамга боришини тайинлайди. Жанг бошланганидан сўнг норози амирлар жанг майдонини ташлаб қочадилар. Мағлубият аниқ эканини кўрган Нажми Соний ўзи ҳам қочишга тушади. Аммо Убайдуллоҳ Султон одамлари уни қувиб етиб асир оладилар ва буйруққа биноан қатл этилади. (қ. Ғиждувон жанги).  


“Б.”да Нажми Сонийнинг золимлиги ва у  Султон Ҳусайннинг ўғли Суҳроб Мирзони Астрободда азоб билан ўлдиргани қайд этилган (166б).


С. Ж.


 

Лола

Мен севган гуллар

ЛОЛА (Tulipa) — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, 1400 та тури маълум. Ватани – Марказий Осиёнинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари. Маданийлашган навлари манзарали гул сифатида Яқин Шарқ орқали Европа, сўнгра дунёга тарқалган. Гули оч қизилдан ўта тўқ қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, бинафша, атлассимон, ва б. хиллари мавжуд. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади.



Барча ўзбек шоирлари сингари Бобур лолага алоҳида меҳр билан қараган. “Б.”да лола ҳақида бир неча бор сўз юритган. Ўш қасабасини таърифлар экан: “… баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур” деб ёзган (“Б.”, 3а). Кобул яқинидаги Дашти Шайх доманасида Бобур ўттиз уч хил лола нави ўсишини қайд этган. Жумаладан, хушбўй навини “Лолаи гулбўй” деб атаган. “Д.”даги ўнга яқин шеърда лола тилга олинган. Мас.,


Гул юзунг эрур лола, вале лолаи худрўй;


Хаттинг аро узоринг – сабза ичинда лола,


Ул чашми нурхуморинг – лоладек ғазола.


 


А.А., Б.Й.

Bolalik qaytmadi

Cирожиддин Саййид

Teskariga oqqan daryolar qaytdi,


Tog‘larda yo‘qolgan sadolar qaytdi,


 Meni izlab ketgan nidolar qaytdi,


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Somonlar yanchilmay qolgan kuz payti


 Adirlar za’faron alvido aytdi. 


Meni olib ketgan podalar qaytdi,


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Bu ko‘cha, bu hovli, bu uy, bu tandir 


Bir kun seskanadi, sassiz siqtaydir: 


O’n yil g‘oyib bo‘lgan olapar qaytdi! 


Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Qoldirib ketdimmi uni dashtlarga?


 Yoki topshirdimmi shiddat, shashtlarga?


 Bo‘zlab chorlasam-da, bitib xatlarga


 Bolalik qaytmadi. Qaytmadi.


Qaldirg‘ochlar qaytdi. Toylar ot bo‘ldi. 


Yurtning tog‘u toshi menga yod bo‘ldi, 


«Uh» deganim mening xotirot bo‘ldi, 


Bolalik qaytmadi. Qaytmadi...

Сурхон қўшиғи

Cирожиддин Саййид

 


 


Ҳаводаги живир-живир тўрғайлар,


Яна минг йил шу алфозда тургайлар.


Кўнглим бўлиб, алар сени қўргайлар,


Юлдуз учса бунда куйган курагим,


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 


Дараларда синиб ётган чақинлар


Охир мени айлагайлар оқинлар.


Чўққилари кипригимдай яқинлар,


Шовуллаган маюс толим, терагим,


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 


Қолмиш бунда Искандардан бир кўприк,


Ёлғиз кўприк, тарих аро сир кўприк,


Бу дунёда жаҳонгир ҳам бир кўприк,


Сенсан менинг бу оламда дарагим,


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 


Осмонингдан дилга либос ёпганман,


Сўқмоғингда қуёшинг-ла чопганман,


Кийикларнинг кўзларидан ўпганман,


Ўзинг синглим, ўзинг нозли малагим,


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 


Саҳро тоғлар шамолида ухлайди,


Бешикларинг хаёлида, ухлайди,


Ўғлонларинг от ёлида ухлайди,


Чинорларинг полвонларим, тирагим,


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 


Ўчоқларда ўрлаб чиққан тутунлар


Онам бўлиб доим мени кутганлар,


Бағринг бўлсин доим сенинг бутунлар,


Йўқса менинг надир шеърим, керагим?


Сурхон десам зирқирайди юрагим.


 

Арсмтронг

Буюк сайёҳлар

 


 


Инсоният қадим кадим замонлардан бошлаб осмонга учишни орзу қилган. Айниқса ойга қадам қўйишни қанча киши хаёлида ўтказган. Турли хил эртаклар пайдо бўлган. Гоҳ учар гиламда, гоҳ қанотли отларда қаҳрамонлар ойга сафар қилганлар. XX –асрга келиб самолётларнинг энг замонавий турлари қитъалараро уча бошлагач энди ой ёки марсга учиш узоқ эмаслигини олимлар билардилар. Гарчи космосга илк марта кўтарилган инсон Ю. А. Гагарин бўлсада, америкалик астронавт Нил Олден Армстронг ҳакли равишда ойга биринчи қадами теккан инсон сифатида ушбу рисоладан жой олади.


Буюк астронавт 1930 йили 5 август куни Оҳайо штатида, аудитор оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласи тинимсиз кўчиб юришган ва Нил балоғат ёшига етгунча йигирмата шаҳарда яшаган. 17 ёшида Нил аэронавтика инжинерлиги соҳасини танлаб, Пьёрдю университетига ўқишга киради. Айни пайтда у Массачусети Технология институти студенти ҳам эди. У ҳамиша билим олиш иштиёқида яшаган. Бакалавр унвонидан сўнг, 1930 йили Жанубий Калифорния Университетининг Фазо инжинери дипломини ҳам олган. Йигирма бир ёшидан бошлаб турли хил тез учар ва қирувчи самолётларни бошқарган  Нил Армстронг ёш офицер сифатида Кореа урушида ҳам қатнашади. 78 марта (жами ҳавода 121 соат) жангга кирган Нил бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланган. Заҳирадаги офицер ўнлаб ҳарбий ҳаво кемаларини синовчи учувчи сифатида бошқаради.


1962 йили НАСА томонидан танлаб олинган еттита учувчи орасида Армстронг ҳам бор эди. Гарчи у бир неча марта фазога кўтарилса-да, АҚШ бу соҳада руслардан анча орқада эди. Америкаликлар ойга учиш дастурини қабул қилади. Шундай қилиб 1969 йили 20 июль куни соат 20:17 да АПОЛЛО-11 фазо кемаси ой сатҳига қўнади. Орадан олти соат ўттиз тўққиз минут ўтгач, яъни 21 июль соат 02:56 да илк марта инсон қадами ойга тегади. Бу Нил Армстронг бўлиб, фазо кемасидан ташқари чиқиб… чап оёғи билан ой юзига қадам қўяди. Яна йигирма дақиқадан сўнг иккинчи фазогир Олдрин ҳам Армстронг ёнига қўшилади. Ерга қайтиб тушган фазогирлар ўн саккиз кунлик карантиндан сўнг Ойдан ҳеч қандай касаллик олиб келмагани аниқ бўлгач, яна асосий ҳаётга қайтади.


Армстронг қолган умрини ўқитувчилик ва бизнесга сарфлайди. У зоқ умр кўриб, 2012 йил 25 август куни ҳаётдан кўз юмган.     

Бобур девони

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Буюк аллома Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарих, маданият, адабиёт каби ўнлаб жабҳаларда ўчмас из қолдирган нодир шахсларда бири. Нисбатан қисқа (1483-1530) ҳаёт кечирган Бобур ўрта асрлар тарихидаги энг йирик сиймо, давлат арбоби ва шоир сифатида ном қолдирган. Андижон адабий муҳитида тарбия топган Бобур чархнинг минглаб жабру жафосини бошидан ўтказишига қарамай ҳамиша китоб ўқиш, бадиий адабиётдан завқ олиш ва ўзи ҳам ўзбек тилида ижод қилиш шарафига муяссар бўлган. Бобур ўзбек тилининг нақадар улкан имкониятга эга эканини аввала насрда, «Бобурнома» орқали исботлаб берган бўлса, кейинчалик у назмда ҳам маҳорат билан қалам тебратган. Бобур ўзбек тилида аруз жанрининг энг юксак даражага кўтарилишига аҳамият қаратади. Ҳазрат Навоийнинг тўртта девонини жиддий ўрганган Бобур, ўша давр шеъриятидаги беш юзга яқин аруз шаклини таҳлил қилган. Маълумки, Бобур ўз девонини тартибга солишга улгурмаган. Бобуршунос олимларимиз, жумладан академик Сабаҳат Азимжонова, академик Азиз Қаюмов, ф.ф.д. Саидбек Ҳасанов каби йирик олимларимиз Бобур ижоди билан жиддий шуғулланиб, унинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш, нашрдан чиқариш каби амалий ишларни амалга оширмоқдалар. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Бобуршунослик соҳаси том маънода улкан зафарларга эришди. Бобур таваллуди муносабати билан йирик халқаро илмий анжумаоқнлар, илмий экспедициялар ўтказилмоқда. Бобур асарлари ва Бобурга бағишланган илмий-оммабоп китоблар чоп этилмоқда.



 


 


Яқинда «TAFAKKUR» нашриётида таниқли арузшунос олим, профессор Абдулла Аъзамнинг «Бобур. Девон. Назм маҳорати» номли китоби нашрдан чиқди. унда Бобурнинг ғазал, қитъа, фард ва  маснавийлари аруз нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг бу соҳадаги билимини янада кенгайтиришга хизмат қиладиган зарур қўлланма шаклига келтирилган. Изоҳлар, тушунтиришлар ва ҳар бир саҳифадаги нақшлар китобни янада мукаммаллаштирган. Китоб барча ббобуршунос ва аруз ихлосмандалари учун ажойиб совғадир. Унда Бобурнинг назм маҳорати кенг очиб берилган.


 


Ботирали Йўлдошев 

“Бобурнома” да Амир Темур сиймоси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

“Бобурнома” да Амир Темур сиймоси


Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ўзининг шоҳ асари “Бобурнома” да улуғ бобокалони Амир Темур ва темурийлар тўғрисида жуда кўп нодир маълумотларни ёзиб қолдирган. Бобур аввало ўзининг соҳибқирон авлодидан экани ва насабини отаси вафоти воқеасидан сўнг шундай санаб ўтган: “секкиз юз олтмишда Самарқандта эди. Султон Абусаъид Мирзонинг тўртинчи ўғли эди. Султон Абусаъид Мирзо Султон Муҳаммад Мирзонинг ўғли эди. Султон Муҳаммад Мирзо Мироншоҳ Мирзонинг ўғли эди. Мироншоҳ Мирзо Темурбекнинг учинчи ўғли эди”.



Отаси вафотидан сўнг тож-тахт машмашаларига бош қўшган Бобур Амир Темур салтанати пойтахти Самарқанд учун кураш бошлайди. Нафақат Мовароуннаҳр, балки ер юзининг энг гўзал шаҳарларидан бири саналган Самарқанд Бобурда жуда катта таассурот қолдирган. Бобур Амир Темур бунёд этган олий иморатлар, шаҳар ичи ва атрофидаги чорбоғларни кўриб ҳайратга тушган. “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур”, деб таърифлайди ва Амир Темур Самарқандни пойтахт этиб тайинлаганидан сўнг унинг нақадар юксак мавқега эришгани,  қўрғон деворларининг ўта мустаҳкамлигини зикр қилган. Самарқанд аркида бунёд этилган тўрт қаватли Кўксарой, Оҳанин дарвозаси ёнидаги улкан жомъе масжид, мақбара ва мадрасаларни таърифлайди.



Бобур улуғ бобокалонининг она юрти Кеш ҳақида тўхталганида, соҳибқироннинг зоди-буди Кешдан бўлгани учун аввал уни пойтахт қилиш учун кўп саъй-ҳаракатлари қилгани, у ерда ҳам олий иморатлар қурдирганини, жаҳонгир Мирзо ва баъзи авлодари учун мақбара солдирганини, аммо кейинроқ пойтахт учун Самарқандни ихтиёр қилганини ёзади.


Бобур темурийлар салтанати тарихи ва шажараси, тахт учун курашлардаги воқеаларга тўхталар экан, Амир Темур Самарқанд тахтини тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо (1356-1376)га бергани, аммо тахт ворисининг бевақт ўлими сабаб унинг ўғли, яъни Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султонга васият қилганин ҳам келтириб ўтган. Афсусуки, отаси вафотидан сўннг туғилган Муҳаммад Султон(1376-1404) бобосидан ҳам аввал бу оламни тарк этган. Бу ўринда Бобур темурийзодалар орасидаги тахт учун бошланган можаро сабабларидан бирини келтирмоқда.


Самарқанд ва Андижон тахтидан айрилган ёш Бобур маълум муддат Ўратепанинг Даҳкат деган жойида кун кечиради. Бобур Даҳкат оқсоқолларидан бирининг бир юз ўн бир ёшли онаси билан суҳбатлашгани, бу кекса онахоннинг қариндошларидан бири Амир Темурга черикликка кириб, Ҳиндистонга борганини гапириб бергани Бобурнинг Ҳиндистон ҳақидаги тасаввурларни янада бойитган. Ажаб эмас, айнан ўшанда Бобур қачонлардир Ҳиндистонга боришни аҳд қилган бўлса!


Амир Темур салтанатини сақлаб қолишга жон-жаҳди билан интилган Бобур яқин қариндошларининг ноаҳиллиги ва ноҳамжиҳатлигидан, айниқса, Ҳирот ҳукмдори Султон Ҳусайн Мирзо каби “Темурбек ўрунуға ўлтурғон улуғ подшоҳ” (Бобур ибораси) нинг бепарволигидан Мовароуннаҳрни сақлаб қололмайди. Энди Бобур Амударёдан ўтиб, ҳақли равишда Кобул тахтига даъвогар бўлади. Бобурнинг бобоси Султон Абусаъид Мирзо Кобул тахтини ўғли Умаршайх Мирзо (1456-1494), яъни Бобурнинг отасига берган, аммо кўп ўтмай ўғлини Кобулдан қайтартириб Фарғонага жўнатади. Бунинг сабаби Амир Темурнинг ўз вақтида Фарғона вилоятини иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо (1356-1394) га берганини эслаб, буюк соҳибқиронга тақлид қилган. Эътибор қилинг ҳар иккала Умаршайх Мирзо таваллуди ва вафоти орасида роппа-роса юз йил фарқ бор.


Шундай қилиб, Кобулни фатҳ этган Бобур ўзини подшоҳ нисбасини қабул қилади. “Ушбу тарихқача Темурбекнинг авлодини бовужуди салтанат мирзо дерлар эди, ушбу навбат буюрдумким, мени подшоҳ атагайлар”, деб ёзади Бобур ўзи бу ҳақда.



Бобурнинг бу буйруғини ғарб олимларидан бири “ўғлининг келажагига оқ поёндоз тўшади”, деб таърифлаган. Яъниким, кўп ўтмай подшоҳзода Ҳумоюн таваллуд топган эди.


Кобулда мустаҳкам ўрнашиб олган Бобур энди нигоҳини Ҳиндистон томонга қаратади. Бҳира, Хушоб, Чиноб, Чиниват каби вилоятларга юриш қилган Бобур бу жойларни ўз мулки ҳисоблайди. Деҳли султони Иброҳим Лўдийга элчи жўнатиб қадимий туркка тааллуқ жойларни қайтариб беришни талаб қилади. Қониқарли жавоб ололмаган Бобур 1424 йили Лоҳурни ҳам ўз давлати тасарруфига қўшиб олади ва келаси йили охирида Деҳлига юриш қилади. 1526 йили Панипат жангида ғолиб келган Бобур Ҳиндистонни ҳам эгаллайди ва ўз давлати пойтахтини Кобулдан Аграга кўчиради.


Бобур зининг бу ҳарбий юришини тўлиқ баён қилган. Амир Темур Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг Деҳли ҳукуматини саййидларга топширгани, Султон Алоуддин замонида Лўдийлар тахтни тортиб олгани каби маълумотларни келтирган. Ҳиндистонлик давлат арбоби ва тарихчи К. М. Паниккар “Бобур Деҳли тахтига ҳақли равишда эришгани, негаки унинг томирларида Амир темур қони оқиши” сабаб эканини таъкидлаган.


Юқорида Бобур Самарқандни эгаллаганида Амир темур томонидан барпо этилган боғ-роғлар, олий иморатлар унинг қалбида улкан таассуротлар қолдирганини ёзган эдик. Бобур Кобулни ва Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг бу ўлкаларда ўнлаб самарқандча чорбоғлар, сарой, кўшк, толор мадраса, масжид ва бошқа иморатлар бунёд эттирган.



Бобур Ҳиндистонда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларини бошлайди. Амир Темур даврида Самарқандда бир кунда икки юз сангтарош иш қилганини “Зафарнома” да ўқиган Бобур Аграда олти юз саксон киши ва Секри, Баяна, Гвалияр, Дҳолпур ва бошқа шаҳарларда бир кунда тўрт минг тўқсон бир сангтарошни ишга олади.


Хулоса қилиб айтганда,  Бобур ҳар томонлама Амир Темурга ўхшаш ва муносиб бўлишга ҳаракат қилган ва ўз олдига қўйган буюк мақсад – кучли марказийлашган давлат ўрнатишга эришган.


 


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ                           


 

Кесанг и Деки: Путешествие к Далай Ламе

Ҳиндистон

Летом 2005 года я провел около двух недель в столице Тибета – Лхасе. Меня очень интересовала информация о тибетской культуре и современном быте. Так я познакомился с молодой тибетской  парой — Кесáнгом и его подругой Декú.


Кесанг, с истинно восточной любезностью проявил желание мне помочь и ответить на вопросы. Меня удивило, как хорошо он говорит по английски – в тех краях это большая редкость. Во время наших встреч выяснилось, что наши интересы и мировоззрение в чем-то схожи, и мне посчастливилось услышать истории, о которых тибетцы особо не распространяются, опасаясь преследований со стороны властей.


Мы говорили на разные темы. Но наиболее впечатлившая меня история была о том, как Кесанг совершил путешествие к Его Святейшеству Далай Ламе — духовному лидеру и самому уважаемому человеку Тибета. Далай Лама покинул Тибет в начале китайского вторжения, и в данный момент проживает в Индии. Тем не менее, многие тибетцы до сих пор считают его своим «правителем в изгнании».


Бобурийлар давлатида Наврўз байрами

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

БОБУРИЙЛАР ПОДШОҲЛИГИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ


 


         Инсоният оламида ҳар бир байрам алоҳида тантана ва хушчақчақлик билан кутиб олинади. Ҳар бир миллат ва халқларнинг ўз урф одатлари ва байрамлари мавжуд. Мусулмонлар учун наврўз байрами энг улуғ ва катта байрамлардан бири саналади. Баҳор ва ўйғониш куни, ҳижрий йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни Наврўз ўрта асрларда дунё саҳнасидаги энг йирик империялардан бири ҳисобланган бобурийлар давлатида кенг нишонланган.


ҲАР СЎЗИ РОСТ ЁЗИЛГАН

"Бобурнома" нусхалари ва нашрлари
Шеърият ва адабиёт

 


Яқинда улуғ мутафаккир, шоир, муаррих ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллудининг 531 йиллиги алломанинг она ватани – Ўзбекистонда кенг нишонланди. Жаҳон маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Бобурнинг ҳаёти ва ижоди беш асрдан буён Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан улкан қизиқиш билан ўрганиб келинмоқда. Афсуски, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида шўро фирқачиларининг тазйиқига учраш натижасида Бобуршунослик бир оз орқага чекинди.


Хайрият кўп ўтмай Ватанимиз озодликка эришди ва янги имкониятлар пайдо бўлди. Юртбошимизнинг “Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни ўтмиш тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади ”, деб айтган сўзлари олимларимизга куч ва ғайрат бағишлади.


Қутб минор

Me'moriy yodgorliklar

 


Ҳиндистондаги энг баланд минора ҳисобланади. Баландлги 72 метрлик бу иншоотнинг биринчи қаватини манбаларга кўра 1191 йили ражпут рожаси Притхриваж Чаухан қурдирган. Орадан саккиз йил ўтиб Ғурийлар ҳарбий саркардаси Қутбиддин Ойбек минорани қайтадан қурдирган ва шундан сўнг унинг номи билан атала бошлаган. Миноранинг уч қавати қизил тошлардан қурилган.


Кейинчалик 1370 – йилда Ферузшоҳ Тўғлоқ тўртинчи ва бешинчи қаватларни қурдирган. Бу сафар қизил тошлар билан бирга мармар ҳам ишлатилган. 1803 – йили зилзила оқибатида миноранинг гумбази қулаб тушган.


 


Қутб минор ёнидаги майдончада ўрнатилган темир устун маълумотларга қараганда эрамиздан аввлги II-асрда бунёд этилган. Ажабки йигирма уч асрдан буён қанча ёмғир ва шунча муддат қуёшнинг нурлари тиғи остида қолган бўлишига қарамай ҳеч қандай занг босмаган. Ривоятларга қараганда шу устунга елкасини тираб иккала қўли билан уни тескари қучоқлаб бармоқларини бир- бирига теккизган одам бахтли бўлармш. Шу сабабдан бахтини синаб кўришни хоҳловчиларнинг сон- саноғи йўқ.


Бобур Панипат жангида ғолиб чиққанидан сўнг, Деҳли тахтига ўтиришидан олдин Қутб минорни ва Султон Аловуддин Хилжий мақбарасини зиёрат қилганини ёзган. 


 

Чингиз Айтматов Бобур ҳақида

Бобуршунослик

 


Бобур, Улуғбек каби буюк тарихий шахслар, ҳукмдорлар тўғрисида ҳам замондошларимизга қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришимиз мумкин-ку!


 


Шоир, тарихчи, файласуф Бобур подшоҳ Ҳиндистонда Буюк мўғуллар давлатига асос солади. У илгари Ўш, Андижон вилоятининг ҳокими бўлган. Амир Темур каби Бобур ҳам Афғонистонда, Ҳиндистонда буюк ғалабаларни қўлга киритади. Дарвоқе, у ўн бир яшарлик пайтида отасидан айрилади. Унинг кейинги фаолиятлари ноёб истеъдод соҳиби бўлганидан дарак беради.


Ўрта асрларни тадқиқ этган тарихчилар, ёзувчилар Бобур подшоҳнинг жасорати тўғрисида кўпгина китоблар яратганлар. Подшоҳнинг ўзи ёзган “Бобурнома” эса дунёнинг бир неча тилларига таржима қилинган ва ҳозиргача ўзининг тарихий қимматини йўқотган эмас.  

Пешовар музейи

Бобуршунослик

ПЕШОВАР МУЗЕЙИ – Покистоннинг Пешовар шаҳрида 1907 й. қиролича Виктория шарафига бунёд этилган музей. Музей биноси ҳинд, мусулмон ва инглизча архитектурасидан иборат аралаш дизайн асосида қурилган. Пешовар музейида 14156 тарихий осори-атиқа ва ашёлар сақланади. Улар орасида ўрта асрларда бобурийлар давлати тангалари, ҳарбий қуроллари, кийимлар, сарой ашёлари ва миниатюралар ҳам бор.


Б.Й. 

Бобуршунос олим

Бобуршунослик

 Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғида туғилган.


1989 йили Ўзбекистон Миллий университети (собиқ ТошДУ) нинг журналистика факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.


1984-1992 йилларда Тошкент шаҳар китоб савдоси идорасида экспедитор бўлиб ишлаган. 1992 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида хизмат қилиб келмоқда. 1995-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумида ижтимоий­гуманитар фанлар бўлимининг илмий котиби лавозимида фаолият кўрсатган. 1998 йилдан Ўзбек адабиёти тарихи бўлимининг катта илмий ходими. 2000 йилдан «Ўзбек тили ва адабиёти» журналининг масъул котиби. 2004-2012 йилларда ўриндошлик асосида Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида “Таржима назарияси ва амалиёти” фанидан талаба ва магистрларга дарс берган.


1994 йили «Рубоий таржимасида шакл ва мазмун бирлиги» мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.


Бобур ҳақида китоб

Бобуршунослик

АСРЛАРНИ БЎЙЛАГАН БОБУР. З. Машрабов, С. Шокиров.Тошкент, “Ёзувчи”,1997й. Масъул муҳаррир Хайриддин Султон. Асарда Бобур ва Бобурийлар тарихи, Халқаро Бобур экспедициясининг Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва б. мамлакатларга қилган илмий сафари чоғида чет эллик Бобуршунослар, маҳаллий аҳоли вакиллаи билан суҳбатлар, Бобурийлар томонидан яратилган меъморий обидалар ва боғлар ҳақида ҳикоя қилинади.


Б.Й.