avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Қарши

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҚАРШИ  — Ўзбекистон Республикасининг қадимий шаҳарларидан бири. Қашқадарё вилоятининг маркази. Аҳолиси 280 минг кишидан зиёд (2013 йил). Буюк Ипак  Йўлида, шимолий – шарққа  қараб Самарқанд, шарққа қараб Шаҳрисабз (Кеш), жанубга қараб Термиз, ғарбга қараб Бухорога бориладиган карвон йўлларидаги чорраҳада жойлашган. Шаҳардан Қашқадарё дарёси оқиб ўтади  Шаҳар атрофи текисликдан иборат.


Бобир Мирзо “Б”да Қарши шаҳрини шундай таърифлайди. “Яна Қарши вилоятидурким, камоброқ (кам сувроқ) ердур, баҳори ҳўб бўлур, экини ва қовуни яхши бўлур. Самарқанддан жануб саридур, бир нима ғарбқа мойил, ўн саккиз йиғоч йўлдур. Бағриқаро йўсунлик қумкина бўлурким, қилқўйруқ дерлар, Қарши вилоятида беҳад ва бениҳоят бўлури учун ул навоҳида мурғаки Қарши” дерлар (“Б” 49-бет)


Бобурнинг Шайбонийлар  билан олиб борган  кураши қисман Қарши билан боғлиқ. 1500 йил Самарқандни олганда Қарши ҳам унинг ихтиёрига ўтган. Бобур Мирзо Қашқадарё вилоятини “Қарши вилояти” номи билан келтиради.


 


Қадимдан Қарши шаҳри манбаъларда “Боло”, Нашебобо”, “Нишкапа”, “Нахшаб”, “Насаф” ва XIV асрдан бошлаб Қарши деб атала бошланган. Шаҳар милоддан аввалги VIII-VII асрларда Ерқўрғон ўрнида вужудга келиб, унинг  атрофи қалъа девори билан ўралган. Милоддан аввалги VI асрда шаҳар кенгайиб, майдони 150 гектарни ташкил этган. Тахлилчилар ҳисобига кўра, VIII – XII асрларда Ўрта Осиёда уч мингдан зиёд муҳандис олимлар яшаб ўтганлиги, шулардан 400 нафари Насафда ижод қилганлиги, Чингизхон истилосигача бу ерда илм, фан, санъат ривожланиши жиҳатдан  минтақада нуфузли шаҳарга айланганлигини кўрсатади.


Буюк Соҳибқирон Амир Темур даврида шаҳар атрофи ғишт ва пахса девор билан ўралиб, бу ерда қурилган Одина масжиди ва қўрғон ҳудуди 40 гектарни ташкил этган.


Мустақиллик даврида Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати  билан шаҳар мутлоқ қайта қурилди. Шаҳар нафақат республикамиздаги маданий марказлардан бирига айлантирилиш билан бирга, йирик саноат марказларидан бирига айланди. У ердаги Шўртан, Химия, Муборак неъфт ва газни қайта ишлаш заводларини на фақат республикада балки дунёда ҳам танишади. Вилоятда саноат махсулотлари 5311,9 миллиард сўмни, истеъмол товарлари 521,3 миллиард сўмни, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари 21 трилион 114 миллиард сўмни, асосий капиталга қаратилган инвестицияларга 2824,4 миллиард сўм, қурилиш ишларига 947,8 миллиард сўм пуллик хизматлар 719,6 миллиардни, экспорт 342 951, 9 долларни, импорт эса 406 391,3 долларни ташкил этади (2013 й). Жумладан Қарши шаҳрида (2013 йил 1 январ) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 429.8 миллиард сўмни, истеъмол моллари 238.5 миллиард сўмни, асосий капиталга қаратилган инвестициялар 442.8 миллиард сўмни, қурилиш ишлари 282.9 миллиард сўмни, савдо айланмаси 842.2 миллиард сумни, пуллик хизматлар 250.4 миллиард сумни, экспорт 64935.2 АКШ доллари, импорт 131990.7 АКШ долларини ташкил этишиёқ унинг салобатини кўрсатиб туради.


А.Б.

Сесор

"Бобурнома"да мевалар таърифи

CECOR. “Б.” нинг Ҳиндистон ҳайвонлари ҳақида берилган маълумотлари орасида тилга олинган сув ҳайвони (281б). Бобур бу жониворнинг Ҳиндистондаги барча дарёларда учраши, шакли калтакесакка ўхшаши, йўғонлиги қўйча бўлишини таъкидлаган. “Б.” Инглизча таржимасида “сиёҳ сар”, яъни қора бош деб таржима қилинган. Русча таржимада “сипсар” шаклда берилган. Ҳиндча таржимада “сусмар”, “сусияр” деб ёзилган.


Б.Й.

Амир Темурнинг ўғли

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ШОҲРУХ МИРЗО (1376-1447) – Амир Темурнинг тўртинчи ўғли. Отаси томонидан Хуросон ҳокими этиб тайинланган. Соҳибқирон вафотидан сўнг Самарқанд тахтини Ҳалил Султон галлаб олади ва салтанатда ички низолар авж олиб парчаланишга тушади. Шоҳрух Мирзо 1409 й. Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштириб Ҳиротни пойтахтга айлантиради. Унинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан гуллаб-яшнаши, юксак меъморий обидалр бунёд этилишини таъминлаган. 


 Катта ўғли Улуғбек Мирзони Мовароуннаҳр ҳокими этиб тайинлайди (“Б.”, 50а). 1414 й. Деҳлини забт этган Саййид Хизр Хон Шоҳрух Мирзо номига хутба ўқита бошлайди. Шоҳрух Мирзо Ҳиндистоннинг энг жанубидаги Бижонагар рожалиги билан дипломатик алоқа ўрнатиш учун Абдураззоқ Самарқандийни элчи сифатида жўнатган.


Бобур Темурийлар шажараси ва Ҳирот ҳақида маълумот берар экан кўп марта Шоҳрух Мирзони тилга олган (“Б.”, 6б,10а, 50аб, 163б, 172а, 176б.).      


Б.Й.

Шатранж

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ШАТРАНЖ (Шахмат)-қадимий ҳиндча ўйин. Бир неча минг йиллик тарихга эга. Беруний берган маълумотларга кўра, шатранж чатуранга деб аталган ва унда тўртта рақиб 64 хонали тахтада кураш олиб борган. Ҳар бир ўйинчида биттадан шоҳ, рух, фил, от ва тўрттадан пиёда бўлган. Бугунги кунда дунёнинг ҳамма жойида бу ўйиннинг қоидаси бир хил ва унда иккита рақиб, юқорида санаб ўтилган (шоҳдан бошқа) фигуралар сони икки баробар ошиб, фарзин қўшилган. Ўйиннинг асосий мақсади рақиб шоҳини мот қилиш. 1851 й. илк халқаро турнир ва 1886 й. буён жаҳон чемпионати ўтказилиб келинмоқда. 17-жаҳон чемпиони ватандошимиз Рустам Қосимжонов. Ўзбекистонда бу ўйин қадимдан маълум бўлган. Сурхондарёдаги Далварзинтепадан эрамиздан олдинги 2 асрга оид фигуралар топилган.


Амир Темур шатранж ишқибози бўлган ва унинг даврида Самарқандда Али Шатранжий каби етук ўйинчилар яшаган. Темурийлар саройида махсус шатранж мажлислари (мусобақалар) ўтказилган. Бобур Ҳирот саройида шатранж ўйналганини таъкидлаб ўтган.


Б.Й.


Ад. И. Линдер. Бируни о чатуранге/Шахматы в СССР. №5, стр.20-21; М.Мухиддинов. Шахмат.Т., “Ўқитувчи”, 1991.


 

Ҳисори Феруза

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҲИСОРИ ФЕРУЗА – Панжобда, Деҳлидан 160 км шимоли-ғарб томонда жойлашган шаҳар. Бобур Ҳумоюнни Ҳисори Ферузани эгаллашга тайин қилган ва 1526 й. 26 февраль куни бўлган тўқнашувда ҳумоюн ғалаба қозонган. Бобур Ҳисори Ферузани Ҳумоюнга жулду қилиб берган (“Б.”, 263а). “Б.” да Ҳисори Феруза саркоридан тушадиган даромад 13 075174 танга экани қайд қилинган (292а). Кейинчалик Ҳисори Феруза Бобурий подшоҳзодалар ўртасида катта аҳамиятга эга бўлган. Айнан Ҳисори Ферузага ҳоким бўлган ҳар бир Бобурийзода келажакда бошига тож кийган, Акбар, Жаҳонгир, Шоҳжаҳон ва Аурангзеб.


Б.Й.  


 

Хусравшоҳ

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХУСРАВШОҲ – Султон Маҳмуд Мирзонинг амири ва ўғли Султон Масъуд Мирзонинг бек аткаси. Асли туркистонлик қипчоқлардан бўлган (“Б.”, 28б).  Ёшлигида тархон бекларига хизмат қилган. Сўнгра Мазидбек арғунга навкар тушган. Ироқ воқеасидан сўнг Султон Маҳмуд Мирзони Ҳисорга олиб қочган беклар сафида бўлган. Султон Маҳмуд тахтга ўтирганидан сўнг Хусравшоҳ улуғ амир даражасига кўтарилиб навкарлари сони олти минг ва Амударёдан Ҳиндукуш тоғигача ҳудуд унинг тасарруфида бўлган. Султон Ҳусайн Мирзонинг икки марта ҳисор томон қўшин тортиб эгаллай олмаслиги сабаб унинг янада тараққий топмоғига асос бўлади ва энди унинг навкарлари сони қирқ мингга яқин бўлган. Султон Маҳмуд вафотидан сўнг Самарқанд хазинасини эгаллашга уринган. Раият ва сипоҳлар ҳужумидан зўрға қочиб қутулган. Шундай бўлсада иш шу даражага етадики, баъзи темурийзодалар унинг ҳузурига паноҳ излаб бора бошлайди. Султон Масъуд Мирзо, Бойсунқур Мирзо ва Улуғбек Мирзо Кобулийнинг ўғли Мироншоҳ Мирзо ҳам Хисравшоҳ ҳузурига келади. Учта подшоҳзода турсада баъзи хушомадгўйлар хутбани Хисравшоҳ номига ўқита бошлайди (“Б.”, 58а). Хусравшоҳ Султон Масъуд Мирзонинг кўзига мил торттиради. Бу хабарни эшитган Бобур шу даражада нафрат билан ёзада: “Ҳар ким Хусравшоҳнинг бу афъолини эшитса лаънат қилсун. Бу афъолини эшитиб, лаънат қилмоған ҳам сазовари лаънат бўлсун” (“Б.”, 58б). Кейин у Бойсунқур Мирзони Ҳисорга, Мироншоҳ Мирзони эса Бомиён томон жўнатган. Кўп ўтмай у Бойсунқур Мирзони Балхга юриш қилиш баҳонасида чақириб, Абвожга етган чоғда уни ҳам ўлдиради (“Б.”, 68а). Бомиённи эса холаваччаси Аҳмад Қосимга бериб темурийлардан бутунлай қутулади. Бобур Самарқандни иккинчи марта ташлаб чиққанида унинг кўп амирлари Хусравшоҳ ҳузурига кетади. 


Бобур Фарғонадан чиқиб Хуросонга йўл олганида Хусравшоҳга элчи жўнатади. Ўз навбатида у ҳам элчи юборсада, ҳеч қандай натижа олинмаган. Бобур тавакал қилиб икки юздан ошиқ навкари билан юришни давом эттиради. Айбакка етганида Ёрали Билол, Дараи Зиндонга етганида Қанбар Али каби беклар яна Бобурга қайтиб қўшилади. Сўнгра мўғул улуслари ҳам Бобур томонига ўтгач, Хусравшоҳ ноилож элчи жўнатиб гуноҳи кечирилишини сўрайди. Бобур унинг жони ва молини омон сақлаб Хуросонга кетишига рухсат беради. Хусравшоҳнинг аввалги қилган душманликларига қарамай Султон Ҳусайн уни яхши кутиб олган. Хисравшоҳ мингиача навкар билан Қундузга юриш қилганида Ҳамза Султон томонидан асир олинади ва унинг боши кесилиб Хоразмда турган Шайбонийхонга жўнатилади (“Б.”, 156б).          


Ботир Йўлдошев


 

Султон Элтутмиш

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУЛТОН ШАМСИДДИН ЭЛТУТМИШДеҳли султонлиги асосчиси Қутбиддин Ойбекнинг куёви ва Бадаун ноиби. Ёшлигида қул сифатида сотилган ва ўзининг ҳарбий маҳорати эвазига юксак мартабаларга эришган. Қайнотаси вафотидан сўнг, 1211дан 1236 йилгача мамлакатни идора қилган. Лоҳур, Мўлтон, Биҳар, Бенгал, Аудҳ, Гувалиёр ва Малвани ўз салтанати тасарруфига ўтказган. Ислом динининг ёйилишида катта роль ўйнаган. Ражпутанадаги йирик бутхоналарни буздириб ташлаган. Бобур С. Ш. Э. нинг Гувалиёрда қурдирган Жомъе масжидини зикр қилиб ўтган (“Б.” 341б).


Ботир ЙЎЛДОШЕВ  


 


 

Кўксарой

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

КЎКСАРОЙ – Темурийлар салтанатининг Самарқанддаги саройи. 1370 й. куз пайтида улкан қурилтойда Самарқанд атрофини мустаҳкам девор билан ўраш ва Арки аъло қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Амир Темур томонидан 1371 й. қуриб битказилган. Тўрт қаватли гумбазли бино бўлган. Асосан ҳаворанг ишлатилгани учун Кўксарой деб ном олган. Кўкарой ичида резиденция, қабулхона, кутубхона,  зарбхона, қамоқхона каби иморатлар ҳам бўлган. Чет эллик элчилар учун махсус меҳмонхона ҳам бўлган. Кўксаройда кўктошдан тарашланган тахт ҳам бўлган. Амир Темур авлодидан кимки тахтга даъвогар бўлиб зафар қозонса ҳам, мағлуб бўлиб боши кесилса ҳам Кўксаройга чиқарилган. Бобур бу ҳақда “ҳатто кинояти бўлуб эрдиким, фалон подшоҳзодани Кўксаройга чиқардилар… ” деб зикр этган (“Б.”, 37а) ва олий иморат деб таъриф келтирган.


Б.Й.   

Дҳолпур

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ДЎЛПУР, Дҳолпур, Даулпур (धौलपुर) – Ражастан штатида жойлашган тарихий шаҳар. Аҳолиси 126,142 (2011й.). 700 й. рожа Дҳолан томонидан асос солинган. 1050 й. шаҳар деворлари қайта таъмирланган. 1194 й. Ғурийлар давлати, 1502 й. Лўдийлар салтанати тасарруфига кирган. Панипат жангидан сўнг Лўдийлар ҳукмронлигига барҳам берилгач, Дўлпур ҳокими Муҳаммад Зайтун ўзини мустақил султон деб эълон қилади. Бобур Дўлпурни Жунайид барлосга иноят қилиб, шаҳарни зўрлаб олишни тайинлайди (“Б.”, 299а). Буни эшитган Муҳаммад Зайтун қўрққанидан таслим бўлиб Бобур ҳузурига келган. Бобур Дшлпурни холиса деб эълон қилган (“Б.”, 305а). Бобур Дўлпурда боғ-роғлар яратиб обод масканга айлантирган. Олур Мирзо вафотидан сўнг ҳарам аҳлининг кўнглини кўтариш мақсадида Бобур барча маликаларни Дўлпур сайрига олиб борган (“Ҳ.”, 16а). Бобурийлар давлатида холиса саналган Дўлпур муҳим аҳамият касб этган.


Б.Й.  

Темур Боғи

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

БОҒИ НАВ (ЯНГИ БОҒ)- Амир Темур томонидан 1404 йили Самарқанднинг жануб томонида, ҳозирги Лолазор қишлоғи ўрнида бунёд этилган боғ. Чорбоғ услубидаги бу оромгоҳнинг тўрт томони ҳам пахса девор билан ўралган бўлиб, ҳар бир бурчакда минора қад кўтариб турган. Боғ ўртасида улкан қаср ва унинг олдида ҳовуз бўлган.


Бобур Самарқандда Султон Маҳмуд мирзонинг ўғиллари ўртасидаги ҳокимият алмашинуви ҳақида баён қилаётиб, Дарвиш Муҳаммад тархоннинг учинчи ўғли Султон Али мирзо Қаршидан Боғи Навга келтиртиргани ва у ерда акаси Бойсунқур мирзони Кўксаройга чиқариш режа тузилганини, аммо бандда турган Бойсунқур мирзо таҳорат қилиш баҳонасида Боғи Навдан қочиб кетганини ҳикоя қилган (“Б.”,36аб). Кейинчалик Бобур ўзи ҳам Самарқандни фатҳ этганидан сўнг, Шайбонийхон Самарқанд томон қўшин тортганида унга қарши урушга аҳд қилиб Боғи Навда беш олти кун черик йиғиш учун турганини ҳам “Бобурнома” да зикр қилиб ўтган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ужжайн рожаси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

БИКРОМАЖИТ,  Викрамадитья (санскртича: विक्रमादित्य) – милоддан аввалги 1 асрда Ужжайнда ҳукмронлик қилган ҳинд рожаси. Парамара династиясидан рожа Гандҳарвасенанинг иккинчи ўғли бўлган. Бикрамадитья доно, оқил ҳукмдор сифатида ном қолдирган. Ужжайн ва Дҳар шаҳарларида расадхона қурдирган. Бобур Самарқанддаги Улуғбек қурдирган расадхонани таърифлар экан Бикромажит қурдирган расадхоналар бир минг тўрт юз саксон йил илгари бунёд этилганини қайд қилган (“Б.”, 46б).


Б.Й. 

Бикромажит

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

БИКРОМАЖИТ, рано БикромажитРано Сангонинг иккинчи ўғли. Онаси рани Падмавати. Рантанбўр қалаъси ва саркари унинг тасарруфида бўлган. Канва жангидан сўнг Бобурга элчи жўнатиб унга тобе бўлишини билдирган. Бобур уларни ҳурмат қилиб алоҳида етмиш лак даромадга эга паргана ажратиб берган (“Б.”, 342б). 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Убайдуллоҳхон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

УБАЙДХОН,Убайд Султон, тўлиқ исми: Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон (1486, Хоразмнинг Вазир ш. яқинидаги Тирсак мавзеси- 1540.17.3, Бухоро)- Бухоро хони (1533—40), шоир ва хаттот. Шабонийхоннинг жияни. Отаси Маҳмуд Султон (Абулхайрхоннинг набираси) Хожа Убайдуллоҳ Аҳрордан ўғлига исм қўйишни илтимос қилган. Улуғ пир ўз исмни берган.<cut> У. ўз даврининг машҳур уламоларидан сабоқ олган. Давлат арбоби ва саркарда амир Абдулла Яманий (Бухорода Мир Араб номи б-н машҳур бўлган) ҳарбий санъатдан сабоқ берган ва ўзига мурид қилиб олган. Отаси Қундузда вафот этгач (1504), Шайбонийхон Бухоро ва Хоразм ҳокимлигини У.га топширган. У. амакиси Шайбонийхоннинг Хоразм (1505), Балх (1506), Ҳирот ва Машҳад (1507)га қилган ҳарбий юришларида қатнашган. 1511 йили Бобур ва Сафавийлардан мағлуб бўлган Шайбоний султонлар қатори Туркистонга чекинган. Бир йилдан сўнг яна Мавороуннаҳрга қайтиб келиб Кўли Малик жангида Бобурни мағлуб этган. Бобур аввалига Бухорога, эртаси куни Самарқандга чекинган ва оиласини олиб Ҳисор томон кетган. 1512 йилнинг кузида Сафавий Нажми Соний бошчилигидаги кўп минг кишилик қўшин Ғузор ва Қаршини эгаллаган. Убайдуллахон Нажми Соний қўшинини Ғиждувон жангида мағлуб этгач, Бобур Кобулга қайтган.


 Убайдуллахон 1513 й.  март ойида Марвни эгаллаган. Узоқ давом этган ҳарбий тўқна-шувлардан сўнг Машҳад, Ҳирот (1529) ва б. шаҳарларни ҳам қўлга киритган. Бобурнинг ёзишича, У. Тус шаҳрини саккиз ой қамал қилганидан сўнг эгаллаган (“Б.”, 301б). 1533 й.да Абу Саидхон вафотидан сўнг, туркий анъанага биноан султонлар ичида энг ёши улуғи У. Бухорода шайбонийлар сулоласининг хони қилиб кўтарилган. Пойтахт ҳам Самарқанддан Бухорога кўчирилиб, давлатнинг номи расмий равишда Бухоро хонлиги деб аталган. Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида Бухоро давлатининг сиёсий, иқтисодий ва маданий мавқеи кучайган. Бухорода Мир Араб мадрасаси, Кўҳак (Зарафшон) дарёси устида Меҳтар Қосим кўприги ва б. иншоотлар қурилган. У. «Убайдий», «Қул Убайдий», «Убайдуллоҳ» тахаллуслари б-н ўзбек, форс ва араб тилларида ижод қилган. Шоир Убайдийнинг 573 ғазал, 880 рубоийси, 34 қитъа, 16 фард, 32 маснавий, 10 муаммо, 11 туюқ ва ҳикмат жанридаги шеърлари куллиёт шаклида сақланиб қолган.


Ўзбек адабиётида рубоийнинг Бобурдан кейинги тараққиёти Убайдий номи б-н боғлиқ ва улар ўртасида ижодий яқинлик яққол кўзга ташланади:


Бобур:


Андан бериким, қасдим учун турди фироқ,


Юз дарду аламни манга еткурди фироқ,


Мани эшикингдин, нетайин сурди фироқ,


Қил чора, йўр эрса мани ўлтурди фироқ.


Убайдий:


Меҳнат ёсин жоним учун қурди фироқ,


Жонимға манингжафо ўқин урди фироқ,


Ўзгага раво кўрмайин ул меҳнатни,


Ваҳ-ваҳ, не қилай манга раво кўрди фироқ.


 


Убайдуллахон Бухоро яқинида жойлашган Баҳоуддин мажмуасидаги Дахмаи шоҳон (Шоҳлар дахмаси)даги шайбонийлар хилхонасида дафн этилган.


М. А., Б. Й.


 


Ад: С. Азимджанова. Государство Бабура в Кабуле и в Индии. М., “Наука”, 1977; Қ. Ражабов, Э. Очилов. Убайдуллахон. Т., “Abu matbuot-rjysalt”, 2011. 

Бобурнинг қизи

Бобурий маликалар
Илм-фан

МЕҲРЖОН БЕГИМ, Меҳрижаҳон Бегим — Бобурнинг қизи. Онаси Моҳим Бегим. Ҳумоюн ва Борбўл Мирзодан кейин Хўстда таваллуд топган. Бобур Меҳржон Бегим ва ундан сўнг туғилган яна икки қизининг ёшлигида вафот этгани ҳақида Ҳиндолнинг Моҳим Бегим тарбиясига топширилиши тўғрисидаги фармоннинг Кобулга жўнатилиши воқеасида баён қилган (“Б.”, 220а). Гулбадан Бегим ҳам Моҳим Бегимдан туғилган фарзандлардан Борбўл Мирзо, Меҳржон Бегим, Эшондавлат Бегим ва Форуқ Мирзонинг ёшлигида вафот этганини зикр қилган (“Ҳ.”, 6б-7а.). Баъзи манбаларда Меҳржон бегимнинг онасининг исми ҳам Меҳр Бегим бўлган деб нотўғри маълумот берилган.  


Б.Й.  

Исмоилхон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ИСМОИЛХОН – Юсуфхайл лўдийларидан. Давлатхоннинг набираси. Алихоннинг ўғли. 1525 й.  охирида Бобур Панжобдаги Милват қўрғони яқинига келиб жойлашганида Давлатхон набираси Исмоилхонни Бобур ҳузурига жўнатади. Бобур Исмоилхонни яна изига қайтариб Давлатхонга таҳдид сўзларини етказдиради. Давлатхон катта ўғли Алихон билан Бобур ҳузурига келади.  Бир неча кундан сўнг Бобур Милватдан чиқиб бир кўруҳ йўл юриб бир кўл бўйида тўхтайди. Шу жойда у Давлатхон ва бошқа Панжоблик сардорларни банди этиб Милват қўрғонида сақлашни буюради (“Б.”, 259б). Улар орасида Исмоилхон ҳам бор бўлган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Алихон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

АЛИХОН – Лўдийлар династияси, юсуфхайл уруғидан бўлган Давлатхоннинг катта ўғли.  Лоҳур ҳокими этиб тайинланган Давлатхон  Бҳирани бошқаришни ўғлига топширган. 1526 й.Бобур Милват  қўрғонига яқинлашганида Алихон келиб музокаро юритган. Бобур унга омонлик сақлаб орқага қайтиб бориб отаси ва бошқа амирларни ҳузурига бошлаб келишни тайинлаган. Алихон бу вазифани бажариб, Бобурга бир пора ашрафий пешкаш ҳам олиб келган (“Б.”, 259а). Деҳли томон юришни давом эттирган Бобур хавфсизлик мақсадида  Алихонни, отаси Давлатхон ва ўғли Исмоилхонни Милват қўрғонида сақлашни буюрган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Алихон Фармулий

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

АЛИХОН ФАРМУЛИЙ, ШАЙХЗОДА АЛИХОН ФАРМУЛИЙ – Ҳиндистондаги маҳаллий афғон амирларидан. Панипат жанги арафасида у Меватга қочиб кетган. Бобур унга одам жўнатиб олиб келтиртирган ва йигирма беш лаклик паргана иноят қилган (“Б.”, 296б). Бобур хизматига ўтган Алихон Фармулий Канва жангида чап қанотдан ўрин олган. Кейинчалик Бобурнинг шарққа қилган ҳарбий юришида ҳам фаол иштирок этган.


Б.Й. 

Бобурнинг дўсти

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

АБУЛБАҚО, Мир Абулбақо  – Бобурнинг энг яқин дўсти ва ҳамсуҳбатларидан бири. Бобур ўзи бирон марта ҳам А. ни “Б.” да зикр қилмаган. “Б.” ни оққа кўчирган номаълум хаттотнинг гувоҳлик беришича, Бобур ҳамиша “илми ҳикмат бобида бебадал” ҳисобланган А. ва бир неча аҳли таъб кишилар суҳбатини ўзидан айро қилмаган (“Б.” 392а). “Ҳ” да Мир Абулбақо деб зикр қилинган. Ҳумоюннинг тахтга ўтириш маросимида иштирок этган. 1541 йил Ҳумоюн ва Ҳамидабону бегимнинг никоҳини ўқиган(“Ҳ.”, 43б). Бир ойдан сўнг Ҳумоюн уни Бҳаккар султони қошига элчи қилиб жўнатган. У ўша ерда касал бўлиб қолган ва вафот этган.   


Ботир Йўлдошев