avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Ғайний

"Бобурнома"да мевалар таърифи

ҲУСАЙН ҒАЙНИЙ – Пижрон дарасида жойлашган Ғайн кентининг оқсоқоли. Бобур 1505 й. саркашлик мақомидаги Ҳусайн Ғайний ва унинг ҳудудидаги итоатсизликларни бартараф этиш вазифасини Жаҳонгир Мирзога тайинлаган (“Б.”, 162а).


Б.Й.

Ҳиротлик амир

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ҲУСАЙН АЛИ ТУФАЙЛИЙ (ҲАСАН АЛИ ЖАЛОЙИР) — Асл исми Ҳусайн Али жалойир, аммо Ҳасан Али жалойир исми билан танилган. Отаси Али жалойирни Абулқосим Бобур мирзо 1448 йили Ҳиротни қўлга киритганида бек даражасига кўтарган ва Ёдгор Муҳаммад замонида энг обрўли амалдор санлаган. Ўғли Ҳусйан Али эса    Султон Ҳусайн мирзо саройида қушбеги лавозимига эришган. Туфайлий тахаллуси билан ижод қилган шоир. Бобур номига ҳам қасида битган. Бобур 1511 йили Самарқандни эгаллаганида Мовароуннаҳрга келган ва беш-олти йил Бобур билан бирга бўлган. Бобурнинг ёзишича, нард ва қимор ўйинини яхши кўрган.    


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ҳумоюн мақбараси

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ҲУМОЮН МАҚБАРАСИ-бобурийлар архитектурасининг илк намуналаридан бири. Архитектор эронлик Мирак Мирзо Ғиёс лойиҳаси асосида XVI-аср ўрталарида Ҳумоюн подшоҳнинг Ҳожи бегим (Асл исми Бика бегим) исмли хотини томонидан бунёд этилган. Қизил тош-қум ва қора, сариқ мармарлардан яратилган мақбара чорбоғ ўртасида жойлашган. Мақбаранинг тўрт томонида тўртта минора бор. Бу шакл кейинроқ Тож Маҳал мақбараси андозасига ҳам асос бўлган. Мазкур мақбарани темурийларнинг энг катта хилхонаси деб ҳам атайдилар. Бир неча ўнлаб бобурий шаҳзодалар ва маликалар шу ерда дафн этилган. Охирги темурий подшоҳ Абу Зафар Баҳодиршоҳ Соний инглизлардан қочиб Ҳумоюн мақбарасидан паноҳ топади ва кейинчалик қўлга олинади. 1947 йили Ҳиндистон иккига бўлинганида Покистонга кўчаётган муҳожир мусулмонлар учун вақтинчалик лагерь вазифасини ҳам ўтаган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


            Ад.: Йўлдошев Б. У. Ҳиндистон: саёҳатчи йўлдоши.Т., 2011.

Ҳумоюн

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ҲУМОЮН, Насриддин Муҳаммад (1508. 03.07., Кобул-1556.01.17., Деҳли) – Бобурнинг тўнғич ўғли. Бобурийлар давлатининг иккинчи подшоҳи (1530-40, 1555-56), шоир, бобурийлар миниатюра мактаби аосчиси. Онаси Моҳим Бегим. 12 ёшида Бадахшон ҳокими этиб тайинланган. 18 ёшида отасининг Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришида фаол иштирок этган. Панипат жангидан олдин Ҳумоюн Деҳли султонлигининг Ҳисори Феруза вилояти шиқдори Ҳамидхон бошлиқ қўшинини мағлуб этиб юзтача асир ва филларни Бобурга тақдим этган. Бобур ўғлининг бу жасорати эвазига ўша вилоятни жулду қилиб берган (“Б.”, 263а). Панипат ва Канва жангларида Ҳумоюн буронғор қисмдан ўрин олган. Деҳли фатҳидан сўнг Ҳумоюн Жамна ва Ганга оралиғидаги ҳудуддаги маҳаллий афғон ва ҳиндларни буйсундиришда иштирок этган. 1527 й. Кобул ва Бадахшонни идора қилиш учун  рухсат берилган. Ҳумоюн Бадахшондан туриб Самарқанд тахтини эгаллашга ҳаракат қилган (“Б.”, 356б).


Б.Й.


 

Ҳошманд Бону

Бобурий маликалар
Илм-фан

ҲОШМАНД БОНУ бобурий малика, Жаҳонгирнинг эвараси. Шаҳзода Хусравнинг ўғли, Жаҳонгир вафотидан сўнг уч ой давомида бобурийлар тахтида ўтирган Довар Бахшнинг қизи. Ҳ. Бону шаҳзода Султон Дониёлнинг ўғли шаҳзода Ҳошангга турмушга узатилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Бобур авлоди

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ҲОШАНГ - Бобурнинг чевараси, шаҳзода Дониёлнинг учинчи ўғли. Жаҳонгирнинг тўнғич ўғли шаҳзода Хисравнинг Ҳошмандбону исмли қизига уйланган. куёви. Жаҳонгир вафотидан сўнг, 1627 йили Шоҳ Жаҳоннинг  қайнотаси Осифхон томонидан ўлдирилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ҳофиз Муҳаммадбек Дўлдой

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ҲОФИЗ МУҲАММАДБЕК ДЎЛДОЙ — Бобурнинг отаси Умар Шайх мирзонинг иккинчи аткаси. Султон Абусаъид мирзо вафотидан сўнг Андижонлик беклар билан чиқиша олмай Самарқанднинг янги ҳукмдори Султон Аҳмад мирзо хизматига кетган ва Ўратепа ҳокими этиб тайинланган. Умар Шайх мирзо Самарқанд тахти учун уруш олиб бориб, Ўратепага келганида Ҳ. М. дўлдой қалъани топшириб, яна собиқ валиънемати хизматига ўтган. Бобурнинг ёзишича, Ҳ. М. дўлдой кейинчалик Тошкент ҳокими ва Умар Шайхнинг қайноғаси Султон Маҳмудхон қошига кетган. Султон Маҳмудхон Ҳ. М. дўлдойга Дизакни (Жиззах) иноят қилган. Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад мирзо вафотидан сўнг Мовароуннаҳр пойтахти учун бошланган урушлар даврида ҳаж сафарини ирода қилиб, Ҳиндистон орқали Маккаи шариф томон йўл олган. “”Йўлда Тенгри раҳматига борибтур. Фақир ва касухан ва беҳайсият киши эди”, деб ёзади Бобур Ҳ. М. дўлдой ҳақида.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ҳофиз Муҳаммад

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ҲОФИЗ МУҲАММАД ИБРОҲИМ ДЕҲЛАВИЙ — бобурийлар саройидаги уламолардан бири. Шаҳзода Жавон Бахтнинг устози. 1858 йили шогирди ва сўннги бобурийлар хонадони қатори Бирмага сургун қилинган. Охирги бобурий ҳукмдор Абу Зафар Баҳодиршоҳ вафот этганида марҳумни кафанлаб тупроққа топширган ва жаноза намозини ўқиган. Ҳофиз Муҳаммад Иброҳим сўнгги темурий ҳукмдор Баҳодиршоҳ II нинг ўлимидан сўнг ўн тўққиз йил Рангундаги Қисапури масжидида имомлик қилган. Кўплаб шогирдлар етиштирган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


Ад.: Йўлдошев Б., Бобурпур. Т.: 2011.


 

Ҳотам қўрбеги

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ҲОТАМ ҚЎРБЕГИ-Бобурнинг навкари. Кобул фатҳидан сўнг Дарайи Хуш хазораларини бўйсундиришда жонбозлик кўрсатгани учун Бобур унга қўрбеги мансабини иноят қилган. “Бобурнома” да Ҳотам қўрбегининг Қандаҳор юришида фаол қатнашгани ҳам таъкидлаб ўтилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Ҳодарвеш

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҲОДАРВЕШ-Хўжанд билан Конибодом орасидаги дашт. “Бобурнома” да хабар беришича, Ҳ. даштида тинимсиз шамол эсади. Ҳ. шарқида жойлашган Марғилонга ҳам, ғарб томонидаги Хўжандиг ҳам Ҳ. дан шамол келади. Ҳ. деб аталишини Бобур шундай изоҳлайди: “дерларким, бир неча дарвеш бу бодияда тунд елга йўлуқуб, бир-бирини тополмай “Ҳо дарвеш”, “Ҳо дарвеш” дея-дея ҳалок бўлурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар”.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ҳисор

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҲИСОР (араб. — ўраб олмоқ, чегара-ламоқ) — Ўрта Осиё хонликларида қалъа девори, девор б-н ўралган ша-ҳар, тоғли ҳудудлардаги мудофаа ис-теҳкоми, тепалик.


ҲИСОР ВОДИЙСИ — Тожикистон Республикасининг ғарбидаги тоғлар-аро ботиқ. Ҳисор тизмасининг жан. чек-каси ва Боботоғ б-н Қоратоғнинг шим. чеккалари орасида. Уз. 115 км. Энг кенг жойи 20 км. Бал. 700—1000 м. Жан. дан Афғон — Тожикистон ботиғидан де-ярли меридиан йўналиш бўйлаб чўзил-ган тизмалар б-н ўралган. Ер юзаси во-дийдан оқиб ўтувчи Кофарниҳон, Варзоб, Душанба, Хонака, Илоқ ва б. дарё террасалари ва ёйилма конусла-ридан иборат. Водий тектоник ботиқ-да жойлашган бўлиб, мезокайнозой даври чўкинди тоғ жинслари б-н тўлган. Ҳ.в. атрофи тоғлар б-н ўралган-лиги сабабли иқлими анча юмшоқ. Ёзи иссиқ ва қуруқ, киши қисқа ва илиқ. Янв.нинг ўртача т-раси —0,7°, Г, июлники 28°. Йиллик ёғин 500—600 мм. Водийда, асосан, тўқ бўз тупроқ-лар тарқалган; чўл, чалачўл ва дашт ўсимликлари, дарё бўйларида турли дарахтлар ўсади. Ҳ.в. ҳудуди деярли ўзлаштирилган ва бу ерда маданий лан-дшафтлар кенг тарқалган. Дарёларнинг қуйи қисмларидаги ботқоқли тўқай-зорлар ҳам қуритилиб, экинзорларга айлантирил-ган. Водий ер ресурслари-дан унумли фойдаланиш мақсадида Катта Ҳисор капали қурил-ган. Пахта, кунжут, гал­ла, полиз экинлари етиштирилади, мевали боғлар барпо қилинган, тоғ ён бағирларининг 1200—2000 м баландликлари субтро­пик даштлардан иборат. Бутазорлар, дарахтзорлар бор. Ўзлаштирилган ер-ларида ғалла экинлари экилади, ме­вали дарахтлар ўстирилади, ундан ба-ландда субальп ва альп ўтлоқлари уч-райди. Ҳ.в.да Тожикистон Республика-си пойтахти — Душанба, шунингдек, Турсунзода, Вахдат (собиқ Оржони-кидзе) ш.лари жойлашган. 

Ҳиндистонлик

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

 


ҲИНДУСТОНИЙ-ўрта асрларда асосан Деҳли ва Агра ҳудудларида ишлатилган лаҳжалар асосида IX-XIV асрларда шаклланган тил. Аввалига халқ орасида ўзаро фикр алмашиш ва алоқа воситаси бўлган ҳиндустоний тили кейинроқ ёзма тарзда ҳам қўлланила бошлаган. XII-XIII асрларда диний фалсафий асарлар ва ҳинд шоирлари ижоди асарлари ҳиндустоний тилда яратила бошланган.  


Кҳари боли деб аталувчи ҳиндустоний тили асосан икки адабий тил, яъни урду ва ҳиндий тилларга асос бўлган. Бугунги кунда 300 млн.га яқин киши сўзлашади. Марказий ва жанубий Ҳиндистонга ҳам кенг тарқалган. Ҳинд ярим оролининг жанубида “дакҳиний” (жанубий ҳиндустоний) деб аталади.  Ҳиндустоний тилининг фонетик ва грамматик тузилиши ҳиндий ва урду тиллариникига ўхшаш. Асл ҳиндийча сўзлар (арабча ва форсий, санскрит тилидаги сўз ва иборалардан холи) воситасида гап тузилади.


“Бобурнома” да ҳиндустоний (тили) ибораси бир неча марта қўлланилган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


Ад: Шаматов А. Н. Очерки исторической лексикологии хинди и урду XV-начала  XVIII вв.- Т: «Фан», 1990. 

Ҳиндустон эли

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ҲИНДУСТОН ЭЛИ — Ҳиндустон тилида гапирувчи, дини, миллати ё диний эътиқодига қарамай Ҳинд ярим оролида яшовчи аҳолига нисбатан қўлланиладиган ибора. Бобур Ҳиндистонда истиқомат қилувчи одамлар ҳақида шундай ёзади: “Ҳиндустон элининг кўпраги кофир бўладур. Ҳинд эли кофирни ҳинду дерлар. Ҳиндулар аксар таносухий бўладур. Омил ва мустаъжир ва коргузор тамом ҳиндудир”. Сўнги икки гап алоҳида эътиборга эга. Бобур бу ерда ҳиндларнинг кўпроқ кўзбойлағичлик билан шуғулланишини таъкидлаган.


Бу икки гап “Бобурнома”нинг русча таржимасида тушиб қолдирилган ёки таржима қилишолмаган. .


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 


 

Ҳиндистон балиғи

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ҲИНДУСТОН БАЛИҚЛАРИ – географик жиҳатдан уч томони сув билан ўралган Ҳиндистон балиқларга жуда бой. Шарқда Бенгал қўлтиғи, жанубда Ҳинд океани ва ғарбда Араб денгизи ва Ҳиндистоннинг ичидаги дарёларда балиқларнинг 1500 га яқин тури учрайди. Ҳаттоки анабас номли балиқ қуруқликда ҳам судралиб юра олади. Бенгалия ва Орисса штатлари аҳолисининг асосий овқати балиқ ҳисобланади. Бобур Ҳиндистонда балиқларини шундай таърифлаган: “Ҳиндустон балиқларининг гўшти лазиз бўлур эди ва қилтиғи бўлмас. Ажаб чуст балиқдурлар. Бир қатла бир сувнинг икки тарафидан тўр солиб келдилар, тўрнинг бир тарафи сувдин ярим қаридан кўпрак юққори эди, балиқларнинг кўпраги тўрдин бир қари юққорроқ сачраб ўттилар.


Яна Ҳиндустоннинг баъзи сувларида ушоқ балиқлар бор. Бир қаттиқ ун ё товуш бўлса баякбор сачраб, сувдин бир қари-бир ярим қари баланд чиқадурлар”.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Бобур фарзанди

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ҲИНДОЛ МИРЗО, Абунносир Муҳаммад Ҳиндол (1518 — 1551)—Бобурнинг кенжа ўғли. Онаси Дилдор бегим. Бҳирада турган Бобурга унинг туғилгани хабарини келтирганида Ҳиндистон фатҳининг яхши нишонаси деб шаҳзодага Ҳиндол деб исм қўйган. Ҳ. туғилишидан илгари Бобур уни Моҳим бегим тарбиясига тайинлаган. Мир Хурд Ҳ. нинг аткаси этиб тайинланган (“Б.”, 241б). Бобур Ҳ. М.ни алоҳида меҳр билан яхши кўрган. Деҳли тахтини эгаллаганидан сўнг бир неча марта Ҳ.га атаб қимматбаҳо совғалар, давот, унинг гавдасига мос кичкина сандал ва “Хатти Бобурий” алифбосини жўнатган (“Б.”, 357б). 1529 йили Ҳумоюн Ҳ. М. ни ўз ўрнига Бадахшон ҳукмдори этиб тайинлаб ўзи Ҳиндистонга кетган. Гулбадан Бегимнинг гувоҳлик беришича, Бобур ўлим тўшагида ётганида ҳар соат ва ҳар вақт Ҳиндолни талаб қилиб, унинг қадди-қомати қандай экан деб сўраган (“Ҳ.”,18а). Ҳ. М. отаси вафотидан уч кун ўтиб, акасининг тахтга ўтириш маросими куни Аграга етиб келган. Ҳумоюн Х. М. га Меват ва Алвор вилоятлари ва хизинадан энг кўп миқдордаги маблағни инъом қилган. Ҳ. М. уйланиши учун Ҳумоюн Жамна дарёси бўйида саккиз бурчаклик жуда гўзал тўйхона солдирган ва бу тўй темурийлар тарихидаги энг ҳашаматли тўй сифатида тарихда қолган.  Ҳумоюн Шерхон Сурга қарши урушга кетганида Ҳ. М. Аграда ўзини подшоҳ деб эълон қилган. Шерхон Сур Ганга дарёсидан ўтгани хабарини эшитиб, Ҳ. М. Комрон Мирзога қўшилиб Кобул томон  чекинган. Ҳумоюн сарсон юрганида Синдда Ҳ. М. нинг онаси Дилдор Бегим зиёратида Ҳамидабону бегимни учратиб унга мойиллик билдирган ва унга уйланган. Эрондан қайтиб келган Ҳумоюн Қандаҳорни эгаллаб, уни М. Ҳ. га топширган. Аммо Комрон Мирзо Ғазнини бериш баҳонасида алдаб Қандаҳорни эгаллайди ва Ламғонотни берган. Бундан ранжиган Ҳ. М. Бадахшонга кетган. Ҳумоюннинг Комрон Мирзога қарши урушида  шаҳид бўлган. Ҳ. М. ни Бобур мақбараси ёнига дафн этишган. 1606 йили Кобулга ташриф буюрган Жаҳонгир Ҳ.М.нинг қабрига лавҳа ўрнаттирган.


Б.Й.


Ад.: Гулбаданбегим. Ҳумоюннома. Т., “ФАН”, 19594; Б. Йўлдошев. Бобурпур. Т., “Сано-стандарт”, 2011. 

Ҳиндикуш

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҲИНДИКУШ (форсча. Ҳиндукўҳ — ҳинд тоғи) — Осиёдаги тоғ тизими, асосан, Афғонистон, шунингдек, Покистонтоннинг жануби шарқий ҳудудида 800 км узунликка эга тоғ тизими. Эни 350 км гача ва энг баланд жойи 7690 метрга етади. Марказий ва шарқий қисмларининг ўртача баландлиги 4000 м. Кўп йиллик баланд бўйли ўтлар, шувоқ, писта, арча, қуруқ дашт ёки чўл ўсимликлари ўсади. Нисбатан сернам жан.-шарқий ён бағирларидаги барг тўкувчи қуруқ ўрмонлар ва буталар, 2500 м гача баландликда ҳинд-ҳимолай типидаги кенғ баргли ўрмонлар, 2500— 3300 м да игна баргли ва аралаш ўрмонлар мавжуд.


“Бобурнома”да берилган маълумотларга қараганда Ҳиндикуш тоғлари Кашмир тоғларига туташиб кетади ва темурий ҳукмдорлар даврида маълум бир сарҳад вазифасини ўтаган. Темурийзода Султон Маҳмуд мирзо Амударёдан тортиб Ҳиндикушгача бўлган ҳудудни ишончли умароси Хисравшоҳга берган. Бобур Кобул улусини таърифлар экан, Балҳ, Бадахшон ва Қундуз Ҳиндикуш тоғи орқали ажралиб туришини ва ундан ошиб ўтиш учун еттита йўл борлигини қайд қилган. Шунингдек, Ҳиндикуш тоғига пайваста Алишанг ҳудудида кофирлар истиқомат қилиши ҳам зикр этилган.


Бобурийлар давлати ва Бухоро хонлиги ўртасидаги дипломатик муносабатлар устида йирик илмий ишларни амалга оширган олим И. Ғ. Низомиддинов Акбар подшоҳ ва Бухоро хонларининг бир бирига ёзган мактубларини таржима қилган. Ўша хатларда бу икки давлат ўртасида Ҳиндикуш тоғлари чегара бўлиб қолиши бир неча марта уқтирилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ