avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Cаноқ сонлар

Чет тили
Чет тили

Cardinal numbers


0 zero – ноль


1 one – бир


2 two – икки


3 three – уч


4 four – тўрт


5 five – беш


6 six – олти


7 seven – етти


8 eight – саккиз


9 nine – тўққиз


 


10 ten – ўн


11 eleven – ўн бир


12 twelve – ўн икки


13 thirteen – ўн уч


14 fourteen – ўн тўрт


15 fifteen – ўн беш


16 sixteen –  ўн олти


17 seventeen –  ўн етти


18 eighteen – ўн саакиз


19 nineteen – ўн тўққиз


20 twenty – йигирма


21, 22, 23 ва шу каби кейинги сонлар дефис орқали ёзилади:


Twenty-one


Twenty-two


Twenty-three

Хонқули Баёнқули

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНҚУЛИ БАЁНҚУЛИ — Бобур хизматидаги ҳарбий навкар. Бобур 1498 йили Самарқанд тахтини амакиваччаси Бойсунғур мирзодан тортиб олганида шаҳар жуда хароб ва черик элининг ўлжаси тамом бўлган эди. Бундай танқислик ва навкарларнинг уйларини соғиниши орта бошлаб, навкар ва беклар бирин-кетин Бобурни ташлаб кета бошлайди. “аввал кишиким Х. Б. эди”, деб эслайди Бобур ўша оғир кунларда ўзига хиёнат қилган навкар ва бекларни санаб ўтар экан. Бобур иккинчи бор Самарқандни эгаллаганидан кейинги воқеалар баёнида ҳам Х. Б. тилга олинади. Самарқандни Шайбонийхонга олдирган Бобур Тошкентдан паноҳ излайди. Шунда Аҳмад Танбалнинг Ўратепага яқинлашгани хабарини эшитган Тошкент хони Бобурни қарши урушга отлантиради. Хўжанд дарёси бўйида олтин тўғасини ўғирлатиб қўяди, эртаси куни эса Х. Б. ва Султон Муҳаммад Вайс Аҳмад Танбал томон қочиб ўтади. Ҳамма Х. Б. ўғирлик қилганини гумон қилади. Бобур Х. Б. ни яна кечирганки, сал кейинроқ Ахси яқинидаги воқеаларда Х. Б. Бобур навкарлари орасида пайдо бўлади. Ҳатто бир гал Бобур ва саккиз киши кўп сонли душмандан  қочганлирда Х. Б. Бобурнинг оти заиф эканини кўриб ўзининг отини бергани “Бобурнома” саҳифаларида баён қилинган.     


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Хонзода Хоним

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНЗОДА ХОНИМ – Музаффар мирзонинг хотини. Бу аёлни Қоракўз бегим деб ҳам аташган. 1507 йил Май ойида Ҳиротни эгаллаган Шайбонийхон иддаси чиқмаган Хонзода Хонимга уйланган. ( “Б.”, 206б) 


Б.Й. 

ХЎБ НИГОРХОНИМ

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХЎБНИГОРХОНИМ


   Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаси, Тошкент ҳукмдори Юнусхоннинг учинчи қизи ва Чингизхоннинг ўн тўртинчи авлоди  бўлган. “Бобурнома” да уч марта тилга олинади. Отаси уни Муҳаммад Ҳусайн Кўрагон дуғлатга узатган. Бир қиз ва ўғил фарзанд туққан. Ўғли Мирзо Муҳаммад Ҳайдар кейинчалик Бобур ва Ҳумоюн хизматида бўлган. Кашмирда ўн йил (1541-1551) ҳукмронлик қилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Болливуд юлдузи Тошкентда

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ҳиндистон Савдо  Ярмаркасида Болливуд кино юлдузи Вивек Оберой ҳам иштирок этди. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Гитеш Шарма бугунги кунда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданий алоқаларнинг кундан-кун ўсиб бораётганини таъкидлаб, ўзбек халқининг ҳинд киноларини севиб тамоша қилишини зикр қилиб ўтди. шундан сўнг элчи жаноблари кино юлдузни саҳнага таклиф қилди. 



 


Вивек Оберой Раж Капур, Амитабҳ Баччан ва Митхун Чакробортиларнинг Ўзбекистонда машҳур эканини билишини ва  ўзбек кинотомошабинлари орасида ўзининг ҳам ихлосмандлари борлигини ҳақида сўзлади. Вивек Оберой билан суратга тушишни истаган мухлислар ундан дастхат ёздириб олишди. бундан қаттиқ ҳаяжонга тушган кино юлдуз чеҳраси қувончдан ёришиб кетди ва ўзининг Ҳиндистонда бунчалик  кўп дастхат ёзмаганини айтиб ўтди. 


Англагин эй дил

САИДА Бегим шеърияти
Шеърият ва адабиёт

Хазонлар гуллади кузак фаслида


Қаҳратон тиш қайрар кўклам қасдида


Минг йиллик хусумат авжир аслида


Нафрат нималигин англагин эй дил.


 


Ғунча бўса тутди сур капалакка


Бойқуш вайронада етди тилакка


Юлдузлар роз айтди кўршапалакка


Муҳаббат нелигин англагин эй дил.


 


Қондошлар қўлига тиғ тутган куни,


Қуёшни ғарқ қилар уларнинг хуни,


Қулагай дунёнинг метин устунм,


Адоват нелигин англагин эй дил.


 


Тушун булар бари жамул жам ҳаёт,


Ким ўлжа, ким уни пойлаган сайёд,


То абад ҳасратдир, то абад баёт,


Ҳақиқиат нелигин англагин эй дил.


САИДА Бегим 

Хонзода Хоним

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНЗОДА ХОНИМ – Музаффар мирзонинг хотини. Бу аёлни Қоракўз бегим деб ҳам аташган. 1507 йил Май ойида Ҳиротни эгаллаган Шайбонийхон иддаси чиқмаган Хонзода Хонимга уйланган. ( “Б.”, 206б) 


Б.Й.


 

Хонзода Бегим 3

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНЗОДА БЕГИМ –Султон Аҳмуд мирзонинг хотини. Бобур унинг Термизлик хонзодалардан экани ва беш ёшида Самарқандга борганида Хонзода Бегимнинг юзидаги пардасини қадимий расм билан очганини баён қилган. (“Б”, 20а).


Б.Й.

Хонзода Бегим 2

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНЗОДА БЕГИМ (Термизий) – Мир Бузург Термизийнинг набираси. Султон Маҳмуд мирзонинг биринчи хотини вафотидан сўнг марҳуманинг жиянига уйланган ва унинг исми ҳам Хонзода Бегим бўлган. Хонзода Бегимдан бир ўғил ва беш қиз фарзанд туққан. Унинг ўғли Султон Ҳусайн мирзо Ўратепага ҳоким этиб тайинланган. Аммо ўн уч ёшида, отаси ҳаёт вақтида бандаликни бажо келтирган. Бобур Мовароуннаҳрдан чиқиб кетаётганида Хонзода Бегим қизлари билан Термизда бўлган ва “тарих тўққиз юз ўнда” (1504 йил) Амударё ёқасида қизлари билан келиб Бобурга қўшилган. Тўртинчи қизи илгаридан Жаҳонгир мирзога унаштирилгани учун Коҳмардда уларнинг никоҳи ўқилган. Бобур Кобулни эгаллагач, онаси Қутлуқ Нигор хонимнинг тавсияси билан Хонзода Бегимнинг бешинчи қизи Зайнаб Султон бегимга уйланган (“Б.”, 27б).   


Б.Й.

Хонзода Бегим 1

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОНЗОДА БЕГИМ (Мир Бузург Термизий) – Мир Бузург Термизийнинг қизи. Султон Маҳмуд мирзонинг бош хотини. Султон Маҳмуд мирзо Хонзода Бегимни қаттиқ севган ва хотини вафот этганида узоқ вақт таъзия тутган (“Б”, 28а). Хонзода Бегимдан битта ўғил фарзанд, Султон Масъуд мирзо туғилган.


Б.Й.

Хон Олам

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ХОН ОЛАМ (МИРЗА БАРХУРДАР)-бобурийлар давлатидаги йирик амалдор, элчи. Фаолиятини уч юз зотлик ҳарбий бўлинма бошлиғи унвони билан бошлаган. Акбар томонидан хизматга қабул қилинган. Отаси Абд ур Раҳмон Дўлдой етти юз зот мансабида ва боболари Темур хизматида бўлишган. Х. О. нинг асл исми Мирза Барурдар бўлган. Жаҳонгир уни  қушбеги этиб тайинланган ва 1609 йили Хон Олам нисбасини иноят қилган. 1611 йили бобурийлар саройига ташриф буюрган Шоҳ Аббос элчисини Эронга кузатиб бориш ва бобурийлар давлати номидан элчилик қилиш шарафи ҳам Х. О. зиммасига юклатилган. Шоҳ Аббосга қимматли совғалар ва филларни тақдим этиб анча муддат шоҳ саройида яшаган. “Жаҳонгирнома” да Х. О. нинг тамаки чекиши билан боғлиқ влқеа алоҳида қайд қилиб ўтилган. Бобурийлар элчисининг тамаки чекиши шоҳнинг қулоғига етгач, қуйидаги байини битган:


Дўстимнинг элчиси тамаки чекишини биламан,


Ҳақиқат чироғи оловида тамакини куйдираман.


Бундан ҳижолат тортган Х. О. шундай жавоб берган:


Мен бечора ошиқ эдим тамакига,


Шоҳ меҳри айлади тамакини кулга.


Х. О. Ҳиндистонга қайтганидан сўнг беш минг зот уч минг суворий мансабига сазовар бўлган. Шоҳ Жаҳон тахтга ўтирганида Х. О. олти минг зот ва беш минг сувори мансабига кўтариб, байроқ ва нақора иноят қилган. “Подишоҳнома”да ёзилишича, Х. О. ҳ. 1041 йилнинг охирида (1632) хизматдан бўшатилиб бир лак рупийлик нафақа тайин қилинган.   


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Холиса

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ХОЛИСА-ерга эгаликнинг ўзига хос турларидан бири. Холиса давлатга қарашли ерларнинг подшоҳга қарашли қисми. Бобурийлар даврида холиса барча ҳосилдор ерларнинг саккиздан бир қисмини ўз ичига олган. Холиса ерлардан олинган даромад подшоҳ ва унинг оиласининг эҳтиёжларига, сарой ва шахсий қўриқчилар харажатини қоплаш учун сарф қилинган. Кобулни ниҳоятда севган Бобур Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг ҳам уни ўзига қолдирган, яъни холиса қилиб фарзаднлари ўртасида бўлинишини истамаган. Ҳумоюн мирзога ёзган мактубида “Кобул вилоятини холиса қилдим, ўғлонлардин ҳеч ким тамъа қилмағайсиз”, деб ёзиб юборади. Шаҳзода Комронга жўнатган хатида ҳам “Кобул вилоятининг холиса бўлури” тўғрисида хабар бергани “Бобурнома”да алоҳида қайд қилинган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

ХОЖАГИЙ АСАД

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОЖАГИЙ АСАД – Бобурнинг яқин аёнларидан бири. Ҳиндистон фатҳидан сўнг Ироққа, шаҳзода Таҳмосп саройига элчи бўлиб борган. “Бобурнома” да Х. А. нинг дипломат сифатида қандай масалаларни ҳал қилгани очиқ ёзилмаган. Шаҳзода Таҳмосп Х. А. бошлиқ бобурийлар давлати элчиларини яхши кутиб олган ва ўз навбатида жавоб элчиси сифатида Сулаймон туркман оқони Х. А. га ҳамроҳ қилиб жўнатган. Х. А.  933 йили сафар  охирида (1526 йил, ноябрь/декабрь) аграга қайтиб келган. Бобурнинг гувоҳлик беришича, Х. А. 1527 йили март ойи охирида Бобурнинг Рано Сангам билан қилган урушда ясовул қисмининг учинчи сафида қатнашган. “Бобурнома” да хабар қилинишича, ўша йили шаъбон ойининг ўн бешида (1527 йил 16 май) Ироқ элчиси Сулаймон оқога ватанига қайтишига рухсат берилган ва уни кузтиб бориш ва шаҳзода Таҳмоспга муносиб совғаларни етказиш яна Х. А. зиммасига юклатилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   

Хожа Ҳусайнбек

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОЖА ҲУСАЙНБЕК – Бобурнинг отаси Умар Шайх мирзонинг амирларидан бири. Х. Ҳ. ҳақида Бобур “одми ва фақир киши эди”, деб қисқача таъриф берган. “Бобурнома” даги маълумотларга қараганда, Х. Ҳ. яхши қўшиқ айтиш санъатига ҳам эга бўлган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Низомиддин Халифа

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОЖА НИЗОМИДДИН ХАЛИФА-Бобурнинг ёшликдан бирга ўсган дўстларидан бири. Тиббиёт илми билан шуғулланган. Бобур беватан Хўжандда юрганида баъзиларнинг маслаҳати билан Хожа Низомиддин Халифа рухсат бериб, ундан ажрашган. Шундай бўлсада Кобул ва Ҳиндистонда яна бирга бўлган. Кейинчалик Бобурнинг яқин маслаҳатчиси ва вазир даражасига эришган. Бобур касал ётганида малика Хонзожа бегимнинг эри Муҳаммад Маҳди Хожани тахтга ўтирғизиш тарафдори бўлган. Ана шу мақсадда у ҳатто Бобур уни Бадахшонга ҳоким этиб тайинлаганида ҳам Аградан кетишдан бош тортган. Бу ҳақда Бобур: “… у нофаҳмлиғдин қабул қилмади”, деб ёзган (“Б.”, 390 а). Аммо Маҳдихожанинг “агар тахтга ўтирсам, биринчи бўлиб шунинг терисини шиламан” деганини эшитгач, фикридан қайтиб Ҳумоюн томон ўтади. Ҳумоюн касал ҳолида Аграга олиб келинганида, Бобур ўз жонини фарзандига тасаддуқ қилишга қарор қилганида Хожа Низомиддин Халифа бобурийлар қўлидаги йирик (кўҳинур) олмосни тасаддуқ қилишни маслаҳат берган. Бобурнинг сўнгги васияти-Ҳумоюнни валиаҳд этиб тайинлаб, тахтни топширганида энг яқин аъёнлар қаторида Хожа Низомиддин Халифа ҳам иштирок этган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Хожа Афзал

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОЖА АФЗАЛ  — Султон Ҳусайн мирзонинг вазири. “Бобурнома” да хабар берилишича, Бобур Кобулни фатҳ этганида Х. А. беклик даражасига кўтарилган. Низомулмулк ўлдирилганидан сўнг Х. А. Ироқдан олиб келиниб девонлик муҳри топширилган. Х. А. ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Хожа Ато

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХОЖА АТО — Султон Ҳусайн мирзонинг сарой аёнларидан бири ва вазири. Бобур Х. А. ни художўй ва диёнатли инсон, деб таърифлаган. Х. А. ўзидан олдинги вазирлар даражасида ваколатларга эга бўлмасада, бутун Хуросондаги муҳим ишлар унинг маслаҳатисиз амалга оширилмаган. Бобур Ҳирот саройидаги қисқа муддатда олтита вазирнинг алмашинуви салтанат қудратини емирувчи омил эканини “Бобурнома” да аниқ ифодалаб берган.    


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Хирилжи Шаму

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХИРИЛЖИ ШАМУ – Афғон уруғларидан бирининг сардори. 1519 й. Хирилжи Шаму хайл уруғларининг улуғлари билан Бобур ҳузурида бўлган. Бобур уларга тўнлар кийдириб ҳурмат кўрсатиб ўз юртларига қайтишларига рухсат берган (“Б.”, 245а). 


Б.Й.

Бобурнинг куёви

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ХИЗР ХОЖА ХОН-Бобурнинг куёви, малика Гулбадан бегимнинг эри. Асли келиб чиқиши Мўғулистондан бўлиб, Ҳумоюн саройида хизматда бўлган. Ҳумоюннинг сургунга дуч келганида унидан ажралиб Қандаҳорда Мирзо Аскарийга келиб қўшилган. Ҳумоюн Қандаҳорни қамал қилганида қалъа деворидан ўзини ташлаб яна аввалги хўжайини ҳузурига қайтган. Ҳумоюн уни Амир ул умаро этиб тайинлайди ва синглисини никоҳлаб берган. Акбар замонида Панжоб ҳокими бўлган. Унинг Салима Хоним исмли қизи ҳаж сафарини адо қилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ