Сафавийлар элчиси
"Бобурнома" да тарихий шахсларҲАСАН ЧАЛАБИЙ — Эрон шоҳи Таҳмосп номидан Бобур подшоҳ қошига элчи бўлиб келган. Бобур унга ва унинг укасига жуда юқори ҳурмат эҳтиром кўрсатиб қиммаббаҳо совғалар тақдим қилган. “Бобурнома” да ёзилишича Эронлик элчи Бобур саройида анча муддат қолиб кетган. Бобур Абапур номли кентда эканида Ҳасан Чалабийнинг ўз ватанига қайтишига рухсат бериб, ўзи томонидан Абдулмалик қўрчини Эронга элчи қилиб қўшиб жўнатган. Бобур Эрон шоҳига ёзган мактубида Ҳасан Чалабийнинг кеч қолгани сабаб ва узр сўраганини ҳам қайд қилиб ўтган.
Ботир ЙЎЛДОШЕВ