avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Таҳмурас

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ТАҲМУРАС- Бобурнинг чевараси, шаҳзода Дониёлнинг катта ўғли. Жаҳонгирнинг куёви. Малика малика Баҳор Бону бегимга уйланган. “Тузуки Жаҳонгирий”да берилган маълумотларга кўра, 1606 йили Жаҳонгир ҳузурига олиб келинган Таҳмурасни ўз хизматига қолдириб Дониёлнинг бошқа фарзандларини сингиллари тарбиясига топширган. Жаҳонгир вафотидан сўнг, 1627 йили Шоҳ Жаҳоннинг  қайнотаси Осифхон томонидан ўлдирилган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

тахтиравон

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ТАХТИРАВОН (тахт ва форс. равон — юрувчи) — қад. ва ўрта аср Шарқ мамлакатларида 2 узун ёғочга ўрнатилиб кўтариб юриладиган ўриндиқ. Олд ва орқа томонларидаги тутқичлардан хизматкорлар кўтариб юрган. Тахтиравонда подшоҳ, султон, хон, рожа, амир, лашкарбоши, турли амалдорлар, шунингдек, маликалар, бадавлат хонадонларга мансуб аёллар кўтариб юрилган. Тахтиравон кейинчалик Ғарб мамлакатларига ўтган. Тахтиравондан аёллар ва беморлар фойдаланишган. Рим империясида дабдабабозлик белгиси ҳисобланган (серҳашам безатилган, кўтариб юрувчининг ташқи қиёфаси, кийими бир хил бўлишига эътибор берилган). Бобур Ҳиндистонда бир неча марта тахтиравондан фойдаланган. Жамна дарёси бўйидаги Одампурдан Курарагача ўн икки курўҳ масофани “букун тахтиравон била келдим” деб ёзган (“Б.”, 362а).


Б.Й.

Таҳмосп

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ТАХМАСП I (1513.3.3, Исфаҳон ш. яқинидаги Шоҳобод қишлоғи — 1576.14.5, Қазвин) — сафавийлар сулоласидан бўлган эроний шоҳ (1524— 76). Исмоил I Сафавийнинг ўғли. 10 ёшлигида тахтга ўтирган, ҳокимият амалда қизилбошлилар сардорлари қўлида бўлган. Кейинчалик улғайгач, улар б-н курашиб марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаган. Сафавийлар давлатига Ширвон (1538), Шеки (1551) ни қўшиб олган. 1544 й. Ҳумоюнга бошпана бериб, унинг ўзини тиклаб олишига ёрдам берган. Туркия б-н узоқ муддат уруш олиб борган (1534—55). Айни вақтда  Хуросонда шайбоний хонлари б-н деярли тинимсиз уруш қилган.


Бобурнинг Аградан Таҳмосп саройига бир неча марта элчи жўнатган (“Б.”, 329б). Таҳмосп номидан Суламон туркман исмли элчиси Ҳиндистонга иккита черкас қизини олиб келган. “Б.” да Таҳмоасп Жом ва Ҳаргирд навоҳисида шайбоний султонларнинг тўққизтаси, жумладан Убайдулло Султоннинг ҳам ўлдирилганин баён қилинган (354б). таъкидлаш лозимки Убайдуллахон Бобурдан кейин вафот этган.


Б.Й. 

Татта

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ТАТТА, Тҳатта ( Урду: ٹهٹهہ‎) — Покистоннинг Синд вилоятидаги қадимий шаҳар. Ҳинд дарёсининг адоғида жойлашган. Бобур Панжобдаги олти дарёнинг Мўлтонда бирикиб Ғарб томон оқиши ва Татта вилоятидан ўтиб денгизга қуйилишини зикр қилган (“Б.”, 273а). Бобурийлар даврида бунёд этилган меъморий ёдгорликлардан ўттиз уч қуббали Шоҳжаҳон масжиди ҳозир ҳам сақланиб қолган.


Б.Й.

Татархон Сарангхоний

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ТАТАРХОН САРАНГХОНИЙ, “Б.” нинг Қозон қўлёзмасида Татархон Гувалиёрий — Ҳиндистонлик маҳаллий амирлардан бири. Бобур Деҳлини забт этганида Гувалиёр қалъасида бўлган Татархон Сарангхоний бир неча марта одам юбориб хайрихоҳлик ва давлатхоҳлик билдирган. Бобур томонидан Гувалиёрга жўнатилган Раҳимдод исмли амир етиб келганида Татархон Сарангхоний қаршилик кўрсатишаг уринади. Тунда қалъага кирган бобурийлар эртаси куни Татархон Сарангхонийни Аграга, Бобур саройига жўнатади (“Б.”, 304а). Бобур унга муносиб лавозим бериб ўз хизматига олган ва “Б.” нинг кейинги саҳифаларида Татархон хони жаҳон деб тилга олган (329а) ва Лакнурни босиб олган Бибанга қарши жангда иштирок этган.


Б.Й.


 

Татархон юсуфхайл

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ТАТАРХОН юсуфхайл — Панжоб вилояти амирларидан бири. Деҳли султонлиги тарихида муҳим ўрин тутган шахслардан бири. Сирҳинд ва Сатлуж дарёлари шимолий вилоятлари Татархоннинг қўли остида бўлган. 1451 йили олти-етти маҳаллй амирлар бирлашиб Деҳлидаги саййидлар династиясини ағдариб, Баҳлўл Лўдҳийни султон қилиб кўтарган (“Б.”, 225б). Татархон вафотидан сўнг бу вилоятлар унинг ўғли Давлатхонга тегишли бўлган. Аммо Баҳлўл Лўдҳийнинг ўғли Искандар Лўдҳий Татархоннинг авлодаларига фақат Лоҳурни қолдирган. Бобур Панжобни эгаллаганида Татархонга тегишли бўлган аввалги ерларни унинг ўғли Давлатхонга қайтариб берган.


Б.Й.

Татар гаккар

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ТАТАР ГАККАР (“Б.” аввалги нашрлари ва ҳиндча таржимада Какар) — Кашмир тоғлари ёнбағрида истиқомат қилувчи гаккар қабиласи бошлиғи. Парҳола қалъаси асосий қароргоҳи саналган. Панжоб ҳокими Давлатхон билан учрашган ва номигагина итоат қилсада, сўнгра бўйсунмай қўйган (“Б.”, 228б). Бобурнинг хизматига киришни ихтиёр қилиб Ҳиндистондан Кобулга йўлга чиққан Минучеҳрхон (Саййид Алихоннинг ўғли) ни тўтатиб, ўзига куёв қилган ва анча муддат сақлаб турган. амакиваччаси Ҳатий гаккар кутилмаганда Татар Гаккарни ғафлатда қолдириб қалъани эгаллайди ва уни ўлдириб, унинг мол-мулкини эгаллаган.


Б.Й.

Севгилим ўйингда

САИДА Бегим шеърияти
Шеърият ва адабиёт

Севгилим ўйингда қатим нур бўлсам,


Ёруғ хаёллардан нишона бўлиб.


Кемтик юрагингда куй бўлиб тўлсам,


Соқов орзулардан бегона бўлиб.


 


Руҳингнинг қоронғи осмонларида


Ой бўлиб боқсаму, юлдуздек балқсам.


Туби йўқ хаёлинг уммонларида,


Муҳаббат ороли томонга оқсам.


 


Саҳар тушларингга кириб ўйғотсам,


Ҳаловат бермай тинч уйқуларингга.


Орзуинг уфқида қуёшдек ботсам,


Ранг бўлиб мунаввар туйғуларингга.


 


Кўнглингга заррадек кириб ўйғотсам,


Чинордек улғайсам, безавол маҳкам.


Қаршингда шамолдек қулочим кериб.


Сочингни тўзғитиб ўйнасам эркам.


 


Кўзинг қароғда чўғ каби ёниб,


Сержилва оламга тикилсам тўймай.


Оҳ, бу орзуларнинг борми поёни


Ки, сен яшагайсан жисмимда шундай.


САИДА Бегим


 

Тасаддуқ воқеаси

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ТАСАДДУҚ ВОҚЕАСИ (1530 й.) – Бобур ҳаётининг сўннги кунларида рўй берган ғаройиб воқеа. Унда Бобурнинг чин инсон, меҳрибон оила бошлиғи ва фарзанди учун жонини қурбон қилган буюк шахс шаклидаги сиймоси намоён бўлган. Кобул ва Ҳиндистонда марказийлашган ҳамда қудратли давлат тузган Бобурнинг ёши қирқдан ошиб элликка яқинлашган, ҳаётнинг аччиқ-чучукларини кўп мартаба тотган ва эндиликда қолган умрини ижодга бағишлаб подшоҳликни валиаҳд шаҳзода Ҳумоюнга топширишни мақсад қилган дамлар эди. Тег <cut>Ўн бир ёшидан бери умри сиёсат майдонидаги жангу-жадаллар ичра ўтаётган Бобурнинг осойишта ҳаёт кечиришига имкон туғилган ва шубҳасиз унинг эндиликда бунга ҳаққи бор эди. У бир неча бор тожу-тахтдан воз кечмоқчи бўлганида сарой аъёнлари ва ҳарам аҳли йиғи-сиғи кўтариб уни бу йўлдан қайтарадилар. Салтанат ишларидан кўнгли совуган Бобур ўзи яратган Зарафшон боғининг бир бурчагида “Хилватхона” деб атаган ижодхонасида тунлари ўзининг умр дафтари — “Бобурнома”ни қайта таҳлил қилар, болалигида меҳр қўйган шеърият билан шуғулларди. Киндик қони тўкилган она тупроғи Фарғона, буюк Темурийлар салтанати пойтахти Самарқанд ва ўзининг иккинчи ватанига айланган Кобулни соғинар эди. Иссиқ қор тушмас Аградан кўра кўпроқ Андижон ва Ўшнинг оқсоч тоғлари бағридаги шаҳар ва қишлоқларни, Ганга ва Жамна сувларидан кўра Мовароуннаҳрдаги Жайхун ва Сайхун сувларини  соғинарди.


Бобур умр йўли ва ҳаётининг ўтмишига назар ташлаб ўзига-ўзи сарҳисоб берарди. Унинг юрагида армон кўп эди. Она ватан соғинчидан ташқари Ҳиндистонга сафар қилиши чоғида етти ёшга тўлган Ҳиндолни салкам беш йилдан бери кўргани йўқ. Ўн саккизта фарзандининг ўн биттасини тупроққа топширган отанинг юраги аллақачон пора-пора бўларди. Қолган тўртта шаҳзода ҳали тахт талашиб хунрезлик қилмасмикин деган таҳлика ҳам Бобурга тинчлик бермасди. Ана шу каби туйғу ва армонларини фақат оппоқ қоғоз саҳифаларига тўкиб соларди:


Толеъи йўқи жонимға балолиғ бўлди,


Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.


Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим,


Ё раб, нетай не юз қаролиғ бўлдим.


Шундай кунларнинг бирида Санбҳал ҳокими Ҳумоюн Мирзо қаттиқ касал эмиш деган нохуш хабар саройга етиб келади. узлукс


Ҳумоюндан кейин туғилган тўрт фарзанди доғида куйиб адо бўлган малика Моҳим бегимнинг ўзини қўярга жой тополмай қолади. Бобур фармон жўнатиб дарҳол шаҳзодани Аграга олиб келишни буюради. Санбҳалдан Деҳлига, ундан сўнг Жамна дарёси бўйлаб кемада саройга олиб келинган Ҳумоюннинг иситмаси тушмас, тинимсиз аҳлаҳсирарэди. Бу ҳолни кўриб Бобурнинг танасидан жони чиқиб кетгандек бўлади. Бир неча йил аввал ўзининг заҳарланганида жон қадри нима эканини англаган эди. Аммо фарзанд жони ўзининг минг жонидан ҳам азиздир. Мамлакатнинг энг яхши ҳакамлари ҳар қанча уринсаларда касал даво топмайди. Подшоҳнинг қошида куну-тун ҳозир аъёнлардан энг ёши улуғи Амир Абулқосим бундай дарднинг балоси учун бирон бир яхши нарсани қурбонлик қилиш керак ва Тангри таоло қабул қилса касаллик тузалади, деган фикрни билдиради. Шунда Бобур “Ҳумоюннинг мендан ўзга яхши ҳеч нарсаси йўқ, ўзим тасаддуқ бўлайин, Худо қабул қилсин”, деб жавоб беради. Буни эшитган барча аъёнлар подшоҳдан сўзини қайтариб олишни илтижо қиладилар. Бобурнинг энг яқинларидан бири бош вазир Хожа Халифа Марғиноний албатта Ҳумоюн тузалиб кетади, дунё молидан бирон нарса, Ҳумоюнга иноят қилинган улкан олмос (Кўҳинур)ни тасаддуқ қилишни маслаҳат беради. Шунда ҳам Бобур фарзандим бетоблигида дунё моли не эмиш, мен ўзим фидо бўлай деб ичкари киради. Ўзини билмай ётган касал шаҳзоданинг бошидан уч марта айланиб Аллоҳ таолога илтижо қилиб,  ҳар не дар бўлса ўзим кўтарай, фарзандим тузалсин деб ўзини тасаддуқ қилади. Ўша заҳоти Бобур танасида оғирлик сезиб нохуш бўлади. Ҳумоюн сиҳат топиб ўрнидан туради (“Б.”, 391а) ва бошидан сув қўйиб ташқарига чиқади (“Ҳ.”17б, ). Бобур касал ҳолида аъёни давлат ва аркони мамлакат, ва ҳарам аҳлини йиғиб тахтни Ҳумоюнга топширади.


Б.Й.

Тархон Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ТАРХОН БЕГИМ — Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад мирзонинг иккинчи хотини. Унинг ҳақиқий исми номаълум. Бобурнинг хабар беришича, тархон уруғидан бўлгани учун Т. б. деб аталган ва унинг фарзандлари ҳақида маълумотлар йўқ.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ     


 

Суҳроб Мирзо

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУҲРОБ МИРЗОТемурий шаҳзодалардан бири. Султон Ҳусайн мирзонинг Абуттуроб мирзо исмли ўғлининг ягона фарзанди. Бобур Ҳисорда Ҳамза Султон бошлиқ шайбонийлар мағлуб этганида Суҳроб мирзони ҳам озод қилган. С. М. бир кўзи кўр бўлган ва Бобурнинг таърифлашича, ахлоқи ҳам бадҳайъат бўлган (“Б”.166б). Бобур қошида қолишни истамай Хуросонга кетишни маъқул топган. С. М. ўзининг бадхулқи сабаб Асробод навоҳисида Нажмиддин Соний томонидан қийнаб ўлдирилган.


Ботир Йўлдошев.


Ад.: Файзиев Т. Темурийлар шажараси. –Т.: “Ёзувчи”, 1995.


 

Тайик

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ТАЙИК- Гумти дарёси бўйидаги шаҳар. “Б.” нинг турли қўлёзмаларида ҳар хил шаклда берилган. Жумладан, Британия кутубхонаси нусхасида Мояк, Қозон нусхасида Манк ва Беверижнинг инглизча, Югжит Навалпурийнинг ҳиндча ва М. Сальенинг русча таржималарида Маинг деб кўрсатилган.Эйжи Мано танқидий матнида Тайик шакли берилган.  Бу шаҳар ҳозир Султонпур деб аталади. Бобур 1528 й. бу шаҳар яқинида бир кеча тўхтаб дам олган ва у ерда уйидаги байтни битган:


Шайху Мулло Шиҳобу Хондамир


Келинг уч-уч, икки-икки, бир-бир.


Шунингдек ўша куни куштигирлар баҳси бўлгани ҳам “Б.” да қайд этилган (378б).


Б.Й.

ЎША СЎЗ

САИДА Бегим шеърияти
Шеърият ва адабиёт

 


Севгилим, тахтингдан бир зумгина туш


Юлдузни кўзлаган парвозингдан қайт.


Пиёда қошимга келу, қўлим тут


Мен минглаб йил кутган ўша сўзни айт.


 


Шу сўз берсин бизга илоҳий қанот,


Шўр манглай заминни кетайлик ташлаб.


Интизор кўз тутган бесабр, бесабот


Юлдузлар қўл силксин кўзини ёшлаб.


 


Шалдираб тўкилсин қисмат занжири,


Беомон бу маскан қолсин ҳувиллаб.


Оломон ғийбатдан толиб охири,


Ҳайратдан чўк тушиб юборсин увлаб.


 


Ортингга бурилма аланглаб ғамгин,


Кўзлар бор тилкалаб ташлашга тайёр.


Ким эди у сени бевафо деган,


Ким эди у мени атаган беор.


 


Чанқасанг кўксимда дарё тошади,


Толиқсанг, кафтимга жойлай авайлаб.


Ҳисларим пойингда селдек оқади,


Сен учун томчилаб йиғдим атайлаб.


 


Тилингда титраган заифгина сўз


Кўксимда вулқонлар пайдо қилади.


Айт, дунё чўкяпти, ғайғудир денгиз,


Уни ёлғиз шу сўз олиб қолади.


САИДА Бегим

Сунбул

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

СУНБУЛ ДАРАХТИ — унчалик катта бўлмаган ўсимлик. Икки хил тури бўлади: хушбўй ва тоғ нордини. Сунбулнинг гули ҳам, меваси ҳам ва шохи ҳам бўлмайди. Ҳинд сунбули узунроқ ва колоси йирикроқ. Қора сунбул қизил ранглисидан яхшироқ. Ҳиндистонда ўсадиган сунбулни “гангтис” деб ҳам аташади. Гангтис тоғи атрофида кўп ўсиши унинг шундай номланишига сабабдир. Нордин турли сунбул фақат тоғда ўсади ва ҳиди ўткирроқ бўлади. Замонавий ҳиндий тилида ҳам сунбулни нордин деб аташади. “Бобурнома” да муаллиф шундай баён қилган: “Сунбул дарахтининг таърифи эшитилиб эди, бу юртта кўрдук. Бу тоғ доминасида сунбул дарахти озроқтур. Бирор бирор бўладур. Илгарроқ Ҳиндустон кўҳ доминасида сунбул дарахти қалин бўладур, улуқ бўладур”.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Cултоним Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУЛТОНИМ БЕГИМ-Султон Ҳусайн мирзонинг иккинчи хотини Чўли бегимдан туғилган энг катта қизи. Амакиваччаси Султон Вайс мирзога турмушга чиқиб, бир ўғил ва бир қиз фарзанд туққан. Эри вафотидан сўнг отаси саройига келиб хизматга кирган Абдулбоқий мирзога турмушга чиққан. Отаси ва эри вафотидан сўнг Хоразмда яшаган. Сўнгра қизини олиб Кобулга, Бобур ҳузурига келган. Бобур уларга Боғи Хилватни тайин қилган. Жуда ҳурмат қилиб, юкуниб кўришган. Султоним бегимнинг ўғли Муҳаммад Султонга Бобур Қаннуж вилоятини инъом қилган. “Бобурнома”да Султоним бегим Ҳиндистонга келаётиб Нилоб дарёси бўйига етганида омонатини топширгани баён қилинган (“Б.”, 167б).


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Шиҳобиддин Ғурий

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУЛТОН ШИҲОБИДДИН ҒУРИЙ


         Ғурийлар династияси асосчиси Ғиёсиддин Муҳаммад Ғурийнинг укаси. Баъзи асарларда Муизиддин Ғурий ва тарихда Муҳаммад Ғурий номи билан шуҳрат қозонган. 1173 йили Ғазнини эгаллаган Ғиёсиддин Маҳаммад Ғурий укасини мазкур вилоятга ҳоким этиб тайинлаган. 1175 йилдан бошлаб 1205 йилгача Султон Шиҳобиддин Ғурий Ҳиндистонга кўп марталаб қўшин тортади. “Бобурнома” да қайд қилинишича бир гал у бир юз йигирма минг жангчи билан Ҳиндистонга бостириб кирган.  Ғурийлар салтанатини Ғазнидан то Бенгалиягача кенгайтиради. 1206 йили вафот этган.   


Ботир ЙЎЛДОШЕВ