avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Хадича Султон Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ХАДИЧА СУЛТОН БЕГИМ-Бобурнинг аммаси. Султон Абусаъид мирзонинг қизи. Мовароуннаҳр ва Хуросон темурийлар қўлидан чиқиб кетганидан сўнг, Бобурнинг Кобулдаги саройига келиб истиқомат қилган. Кейинчалик Бобур Деҳлини султонлигини эгаллагач, ўғли ва набираларини олиб Ҳиндистонга келган. “Сафар ойининг йигирма секкизида Фахри Жаҳон бегим ва Хадича Султон бегим ўғлон-ушоғи билан Кобулдан келдилар”, деб ёзади Бобур бу ҳақда. Гулбадан бегим ҳам Султон Абусаъид мирзонинг қизларидан еттитаси, шу жумладан Хадича Султон бегим ҳам Бобур саройига келишгани ва уларнинг ҳаммасига жой-жогир ва кўнгиллари тилаган инъомлар тайин қилинганини “Ҳумоюннома” да таъкидлаб ўтган. Бобур ҳар жума аммаларини зиёрат қилишни одат қилган. Бир гал малика Моҳим бегим ҳаво жуда иссиқ ва бир жума бормасангиз, амма бегимлар хафа бўлмаслар керак, деганида Бобур ўз ота ва биродарларидан жудо бўлиб, бу ерга келишган аммаларининг кўнглини олиши шарт эканини айтган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ   

Фотима Султон Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФОТИМА СУЛТОН ОҒА-Бобурнинг ўгай онаси. Умаршайх Мирзонинг биринчи хотини. Жаҳонгир Мирзонинг онаси. Бобурнинг хабар беришиач, Ф. С. О. мўғул туман беклари (10 000 боши) авлодидан бўлган (“Б.”, 8б).


Б. Й. 

Форуқ Мирзо

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ФОРУҚ МИРЗО (1526-1527)- Бобурнинг ўғли. Онаси Моҳим Бегим. Форуқ мирза дунёга келганида Бобур Ҳиндистонда бўлган ва уч ойдан кейин бу хабарни эшитган. “Б.” нинг ҳижрий тўққиз юз ўттиз учинчи йил воқеалари баёнида Бобур Форуқнинг жума куни, шшаввол ойининг йигирма учида (1526 й. 8 январь) таваллуд топганини қайд қилган (302а). Гулбадан Бегим ҳам Форуқ Мирзонинг ёшлигида ёшлигида вафот этганини зикр қилган (“Ҳ.”, 6б.). Бобур бу кенжа фарзандини кўрмаган.


Б.Й.  

Фил

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ФИЛ-сут эмизувчи, хартумли ҳайвон. Ҳиндистон филлари Африка филларидан кичикроқ. Уларнинг бўйи 3, 5 метргача ва оғирлиги 5,5 тоннагача етади. Ҳиндистон филларининг узунлиги 6, 6 метргача, думи 1,5 метргача етади.Олд оёқларида 5 та ва орқа оёқларида 4 тирноқ бўлади. Фил териси 2, 5 см. Ҳинд филлари тропик ва субтропик қалин ўрмон ва чакалакзорларда яшашни ёқтиради. Бир кунда 4 соатдан кўп ухлайди. Соатига 48 км тезликда югура олади. Фил бир кунда 150-300 кг ўсимликлардан иборат емиш истеъмол қилади. 70-90 литр сув ичади. Филллар 18 ой ҳомиласини кўтариб юради ва янги туғилган фил боласи ўртача 100 кг тош босади. 70 йилгача умр кўради. Фил суяги бозори чаққонлиги сабаб уларни овлаш натижасида камайиб бормоқда. Шу сабаб 1879 йили Филларни асраш тўғрисида қонун қабул қилинган. 1986 йили осиё фили Халқаро Қизил китобга киритилган.


 


         Ҳиндиизм ва буддизм динларида фил муҳим ўрин эгаллагни сабаб анъанавий байрам ва тантаналарда итирок этади. Оқ фил жуда қадрланади ва Таиланд қироллигининг рамзи саналади. Донолик маъбудаси Ганеш фил калласига ўхшаш. АҚШнинг Орегон штатида Филлар музейи бор.


         Филлардан ишчи кучи ўрнида фойдаланилади.Оғир юкларни кўтаришда филлар тенгсиз ёрдамчи саналади. Машҳур Тож Маҳал мақбарасини қуришда мингта фил қурувчиларга мармар тошларни етказиб беришда иштирок этган. Бобур ҳам филнинг ана шу хусусиятларини батафсил ёзиб ўтган: “… улуқ сувлардин ва тун ва тез сувлардин қалин юк кўтариб, осон ўтадур ”. “Бобурнома” да филнинг зийрак жонивор экани ҳам алоҳида қайд қилинган.   


Бобурийлар саройида филхона ва уларга мутасадди филхона доруғаси, қоровулбеги каби амал ҳам бўлган. Абул Фазл Алломийнинг гувоҳлик беришича Акбар подшоҳ саройидаги филларни етти хил турга ажратишган ва уларга алоҳида эътибор қаратилган.  


Жаҳонгир ҳукмронлигининг ўн учинчи йилида кекса ва ёш филларни овлашни таъқиқлаб махсус фармон чиқарган. У ўзига тегишли филлардан бирига Нур Бахт деб ном қўйган. Жаҳонгир фил овлашни жуда севган. У атайлаб Гужоратга бориб фил шикор қилган.


Бугунги кунда Ҳиндистонда филлардан саёҳатчиларни тоққа олиб чиқиш ва сайр қилиш соҳасида ҳам кенг қўлланилмоқда.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 


 

Ферузхон Сарангхоний

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФЕРУЗХОН САРАНГХОНИЙ – Иброҳим Лўдийнинг йирик амирларидан бири. Пуроб тоғи ёнбағридаги амирлар Деҳли Султонига итоат қилишдан бош тортганида Ферузхон Сарангхоний исённи бостиришда фаол иштирок этган. Панипат жангидан сўнг Бобур хизматига ўтган. Бобур унга Пуроб томондан паргана иноят қилган (“Б.”, 298б).


Б.Й.

Ферузхон Меватий

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФЕРУЗХОН МЕВАТИЙ – Ҳиндистонлик маҳаллий афғон амирларидан бири. Панипат жангидан сўнг бир неча тарафдорлари билан Гувалиёр қалъасини беркитиб мудофоага ўтган. Бобур уларга элчи жўнатиб бўйсунишни талаб қилган ва уларга шафқат қилиб ҳаммаларига аваалги ерларини иноят қилган (“Б.”, 268б).


Б.Й.

Феруза Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФЕРУЗА БЕГИМ — Ҳирот ҳукмдори Султон Ҳусайн Мирзонинг онаси. Ф. Б.  Амир Темурнинг катта қизи Оғо Бегимнинг набираси (Ф. Б. нинг отасининг исми ҳам Султон Ҳусайн мирзо) бўлган. Ф. Б. онаси Қутлуқ Султон Бегим Мироншоҳ Мирзонинг қизи бўлган. Ф. Б. Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо Баҳодурнинг набираси Ғиёсиддин Мансур Мирзо (отаси Бойқаро Мирзо) га турмушга узатилган. Бобурнинг хабар беришича, ана шу никоҳдан туғилган Султон Ҳусайн мирзо “каримут тарафайн”, яъни киик ёқлама темурий ҳисобланган (“Б.”, 163б).


Б. Й.

Фахрижаҳон бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФАХРИ ЖАҲОН БЕГИМ-Бобурнинг аммаси. Султон Абусаъид мирзонинг қизи. Мовароуннаҳр ва Хуросон темурийлар қўлидан чиқиб кетганидан сўнг, Бобурнинг Кобулдаги саройига келиб истиқомат қилган. Кейинчалик Бобур Деҳлини султонлигини эгаллагач, ўғли ва набираларини олиб Ҳиндистонга келган. “Сафар ойининг йигирма секкизида Фахри Жаҳон бегим ва Хадича Султон бегим ўғлон-ушоғи билан Кобулдан келдилар”, деб ёзади Бобур бу ҳақда. Гулбадан бегим ҳам Султон Абусаъид мирзонинг қизларидан еттитаси, шу жумладан Фаҳри Жаҳон бегим ҳам Бобур саройига келишгани ва уларнинг ҳаммасига жой-жогир ва кўнгиллари тилаган инъомлар тайин қилинганини “Ҳумоюннома” да таъкидлаб ўтган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ    

Фахруннисо

Бобурий маликалар
Илм-фан

 


ФАХРУННИСО – Бобурнинг тўнғич фарзанди. Бобурга оталик бахтини келтирган темурий малика Бобур иккинчи марта Самарқандни эгаллаганида, 1500 йили Мовароуннаҳр пойтахтида дунёга келган. Аммо кўп ўтмай вафот эган. Бобур бу ҳақда шундай ёзган: “Менинг волидам ва кўч ва уруқларим мен Андижондин чиқғандин сўнгра юз ташвишлар ва машаққатлар била Ўратепа келиб эдилар, киши йибориб Самарқандға келтурдик. Ўшул неча кунда Султон Аҳмад мирзонинг қизи Ойиша Султонбегимдинким, аввал менинг аҳди никоҳимға кирган бу эди, бир қиз бўлди. Фахрунисоға мавсум бўлди. Менинг тўнғич фарзандим бу эди, ул тарихта мен ўн тўққиз ёшта эдим. Ўшул бир ой-қирқ кунда Тенгри раҳматиға борди”. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Фатҳхон Серваний

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ФАТҲ ХОН СЕРВАНИЙ-Ҳиндистонлаги мусулмон амирдаридан бири. Отаси Аъзам Ҳумоюн Серваний Иброҳим Лўдҳийнинг хизматида бўлган. Бобур Деҳлини фатҳ этганида Фатҳ Хон Серваниий Далмав деган жойда Ҳумоюн мирзога келиб мулозимат қилган. Ҳумоюн мирзо уни отаси саройига жўнатган. Бобур подшоҳ Фатҳ Хон Серванийга отасининг парганаларидан ташқари қўшимча жойлар ҳам инъом қилиб, жами бир карўр олтмиш лаклик (16 млн) паргана сарфароз қилади. Бобур унга ўзининг кийимларини кийдириб Хони Жаҳон хитобини берган. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Фаррухфол Мирзо

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ФАРРУХФОЛ МИРЗО-Бобурнинг набираси. Ҳумоюннинг фарзанди. Онаси Моҳи Чучук бегим. “Ҳумоюннома” да ёзилишича, Ҳумоюн Ҳиндистонга кетганида Моҳи Чучук бегим ҳомиладор бўлган ва Кобулда бир ўғил туғилган. Унинг исмини  Фаррухфол мирзо қўйишган. Бундан кўриниб турибдики Фаррухфол мирзо тахминан 1555 йили дунёга келган. Афсуски, шаҳзода Фаррухфол мирзо ёшлигида вафот этиб кетган. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Фаррух Суяр

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

ФАРРУХ СУЯР (1688-1719)-Бобурий подшоҳ. Баҳодиршоҳнинг набираси. Отаси Азим уш Шон 1712 йили тахт учун бўлган курашда қатл этилган. Фаррух Суяр 1713 йили Барҳалик ака-ука саййидлар Ҳасан Али ва Ҳусан Али Ҳасан Али ва Ҳусан Али ёрдамида амакиси Жаҳондоршоҳни тахтдан ағдариб, бошига тож кияди. Фаррух Суяр давлатни бошқаришда саййидларга таянади. Ҳасан Алини бош вазир ва Ҳусан Алини эса мир бахши лавозимига тайинлайди. Мамлакатни идора қилиш асосан саййидлар қўлида бўлиб, янги подшоҳ улардан қутулиш йўлини тополмайди. Аксинча 1719 йили Ҳусан Али маратҳлар билан битим тузиб мамлакатнинг бир қанча субасини топшириш эвазига Фаррух Суярни тахтдан туширади ва икки ойлик зиндонбандликдан сўнг қатл қилдирадилар. Фаррух Суяр тарихий манбаларда “шаҳиди марҳум” номи билан тилга олинади.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

"ФАРМОЙИШ"

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

 “ФАРМОЙИШ” — Бобурнинг кемалари ичида энг кичиги ва асосан майда-чуйда ишлар ва буйруқларни етказиш каби вазифаларни бажаришда фойдаланилгани учун Бобур бу сув кемасига “Фармойиш” деб ном қўйган. Бу сув жиҳозида кўпинча соқчилар жой олган. Мунир деган жой яқинида Бобур “Осойиш” кемасида дам олаётганида тунда дарёдан сузиб келган суиқасдчиларни ҳам аввал “Фармойиш” кемасида турган соқчилар сезиб қолишган ваподшоҳнинг жонини сақлаб қолганлар.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Фавждор

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ФАВЖДОР — бобурийлар давлатидаги ҳарбий мансаб. Субадаги ҳарбий қўшин раҳбари бўлган фавждорларнинг асосий вазифаси субадорга ёрдам бериш бўлган. Субадаги тартибсизликларнинг олдини олиш, қароқчилик ва ўғирликларга йўл қўймаслик, исёнкор заминдорларни жазолаш, ва солиқ йиғишда иштирок этган.


Б. Й. 

Ўрда Бўға Султон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЎРДА БЎҒА ТАРХОН – Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад мирзонинг қайинотаси. Тарихий манбаларда қизининг исми Тархон бегим деб келтирилган. Дарвеш Муҳаммад тархоннинг отаси. Ў. Б. тархон “Бобурнома” да икки марта зикр қилинган. Аммо ўша даврдаги сиёсий майдон ва сарой муҳитида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.   


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Умма Гулсум бегим

Бобурий маликалар
Илм-фан

УММА ГУЛСУМ БЕГИМ — Бобурий малика. Гулбадан бегимнинг набираси. Акбар замонида, ҳижрий 983 йилнинг ражаб ойида (1575 йил, сентябрь) момоси Гулбадан бегим бошлиқ бобурий маликалар қаторида ҳаж сафарини адо қилиш учун Маккага йўл олган. У. Г. бегим ҳақида тарихий манбаларда маълумотлар жуда кам.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Умид оғача

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

УМИД ОҒАЧА АНДИЖОНИЙ-Бобурнинг ўгай онаси. Умар Шайх мирзонинг Андижонлик ғума ва ғунчачи хотинларидан бири. Бобурдан тўрт ёш кичик Носир мирзо ва икки қизнинг онаси. Қизларининг исми Меҳрбону бегим ва Шаҳрбону бегим бўлган. “Бобурнома”да берилган маълумотларга кўра Умид Оғача Андижоний эри Умар Шайх мирзодан аввал вафот этган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Мени дегин

САИДА Бегим шеърияти
Шеърият ва адабиёт

Севгилим де, жоним, сунбулим деб айт


Бир жуфт ишқ сўзингни аяма фақат.


Излаганим суянч ва мадор шу пайт


Севги сўрамасман сендан, на да садоқат.


 


Ёнингга эмаклаб келдим юрибмас,


Майлига тилингдан томса ҳам риё.


Жилва-ю табассум ўзгача шу бас.


Ахир ёлғончи бу маккора дунё.


 


Сарсон кезиб топдим на дўст, содиқ ёр


Энг забун кимсадан хорроқман бу кун.


Ортимда қуюнли йиллар беқарор


Олдинда пайт пойлар адовату кин.


 


Висол қадоқ тоши,  ҳижрони майин


 Энг арзон савдодир севги бозори.


Кимошди ҳукмига қўйилса тайин


Энг қашшоқ зот бўлар пойга сардори.


 


Изн бер изингга кўзим қўяйин


Сенсан энг вафодор маҳрами содиқ.


Қалбим ҳам, умрим ҳам ягона тортиқ


Сен ҳам мени дегин кўрсанг гар лойиқ.


САИДА Бегим