Ҳинд эли
ҲиндистонҲИНД ЭЛИ — дини, миллати ва ирқидан қатъи назар Ҳиндистонда яшовчи аҳоли. Бобур “ҳинд эли” иборасини бир неча марта иштатган. Айниқса, Ҳиндистон ва унинг ҳайвонот, набобат олами ҳақида берган маълумотларида ва Ҳиндистондаги мавжуд ўлчов бирликлари ва саноқ сонларнинг қўлланиши ҳақида “Бобурнома” да шундай баён қилинади: “Яна ҳинд эли вазнларни тавре тайин қилиб турлар: саккиз рати бир моша, бир моша бир тонгким, ўттуз икки рати бўлғай....
Яна ҳинд эли ададни ҳам хўб тайин қилибтурлар: юз мингни лак дерлар, юз лакни курур дерлар....”.
Ботир ЙЎЛДОШЕВ