avatar
Куч
3142.05
Рейтинг
+1163.83

Botirali Yuldoshev

Мақолалар

Ўғонберди

"Бобурнома" да тарихий шахслар

ЎҒОНБЕРДИ – Бобурнинг бекларидан бири. Бобур 1529 й. Саводга қилган ҳарбий юриши чоғида Паниялий кентига етганида ўғонберди бошлиқ бир неча кишини тил тутиб келиш учун олдинга юборган (“Б.”, 221а). Бобур Ўғонбердининг етарли хабар олиб келолмаганини қайд қилган.


Б.Й. 

Сабз Банно

"Бобурнома" да тарихий шахслар

УСТОД МУҲАММАД САБЗ-БАННО – Ҳиротлик машҳур бинокор уста. Шоир Биноийнинг отаси. Бобур Султон Ҳусйан Мирзо саройидаги  шоирларини санаб ўтганида, Биноийнинг ота касбини тахаллус қилганини зикр қилган (“Б.”, 179б).


Б. Й.

Амин Мирзо

"Бобурнома" да тарихий шахслар

АМИН МИРЗО – Шайбонийлар давлати бошлиғи Кўчимхоннинг элчиси. 1528 й. охирида Ҳиндистонга, Бобур саройига элчи бўлиб келган. Бобур шарқ томон ҳарбий юриш қилиши олдидан чет эллик элчиларнинг ўз ватанига қайтишига рухсат берган. 1529 й. январь ойи охирида Бобур Мовароуннаҳрга қайтаётган Амин Мирзога етмиш минг танга пул ва қимматбаҳо совғалар инъом қилган (“Б.”, 357аб).


Б. Й.

Устод Ҳасанали

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

УСТОД ҲАСАНАЛИ – Бобур хизматидаги меъмор, уста. Кобул аркида пишиқ ғиштлардан иморатлар қурган. Бобур Хожа Калонга ёзган мактубида Кобул қўрғонининг қурилажак иморатлари Устод Ҳасанали чизган тарҳ асосида битказилишини тайин қилган (“Б.”, 360а).


Б.Й.

Аҳмад ясовул

"Бобурнома" да тарихий шахслар

АҲМАД ЯСОВУЛ – Бобур химатидаги амалдор. Хирот сафаридан қайтаётган Бобур Кобулда исён кўтарилгани ҳақида хабар олади. Зиммаяхши деган жойга етиб келгандан сўнг Бобур Кобулдаги содиқ бекларига ўзининг етиб келгани хабарини билдириши учун Аҳмад Ясовул билан Қорааҳмад Юртчини Кобулга жўнатган (“Б.”, 197б).


Б.Й.

Аҳмад тархон

"Бобурнома" да тарихий шахслар

АҲМАД ТАРХОН – Мовароуннаҳрлик йирик шахслардан бири. Дабусия қалъаси ҳокими. Акаси Иброҳим тархон билан бирга Бобур хизматини қабул қилган. Бобур иккинчи марта Самарқандни эгаллашида ёрдам берган (“Б.”, 84а).  


Б.Й.

Пойга

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ПОЙГА ВОҚЕАСИ. Ярим кечаси Самарқанд қўрғонининг Шайхзода дарвозасидан бир неча отлиқ эркак ва маҳофада малика Қутлуқ Нигорхоним икки канизаги ҳамроҳлигида шаҳардан ташқари чиқди. Ҳаммаларининг кўнглида жон ваҳми ва хавотир устун эди. Фақатгина ўн тўққиз ёшни қарши олган Бобур ўлимдан қўрқмасди. Опаси Хонзода Бегимни сулҳ эвазига душман қўлига топширгандан кўра ўлим афзал эмасмиди. Аммо онаизори ва бошқа ҳарам аҳлининг талаби билан шу сулҳга рози бўлди. У от устида ўтирганча минг хил хаёлларни бошидан ўтказарди. Йўловчилар қоронғи тунда қадим Сўғднинг улуғ йўлларида уриниб-суриниб Хожадийдорга етишганларида тонг отиб қолган эди. Ҳеч ким таъқиб қилмаётганини ҳис қилган қочоқлар енгил нафас олиб Илонўти томон юз бурдилар. Амирзоданинг ҳамон бошини эгиб ичдан эзилиб келаётганини кўрган ҳамроҳлари уни чалғитиш учун пойга ўйнашни таклиф қилдилар. Қанбарали ва Қосимбек қавчин иккаласи отларини Бобурнинг отига тенглаштириб пойга бошлашди. Кечадан бери сувориси жиловини бўш қўйиб бирон марта ҳам қамчи теккизмай келаётган Бобурнинг оти сағринига теккан аччиқ қамчидан елдек учиб кетди. Иккала рақибини ҳам ортда қолдирган Бобур уларнинг қанча орқада қолганини кўриш учун қийшайиб ўгирилганида бўшашиб қолган айил узилиб кетади ва эгар устидаги чавандоз боши билан ерга учиб тушади. Қаттиқ йиқилганига қарамай Бобур дарҳол ўрнидан туриб кетади. Отини қайта эгарлаб миниб йўлда давом этади. Ўша куни Бобур кечгача ақли ўзига келмаганини зикр қилган. Шу ёшгача кўрган барча воқеалар унинг кўз ўнгида туш, кўнглида эса хаёл каби ўтади. 


Б.Й.        


 

Вақоъи

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ВАҚОЪИ, Вақойи, Воқеъанома – “Бобурома” нинг асл номи. Асарнинг бош қаҳрамони муаллифнинг ўзи. Бобур бошидан ўтказган, ўша даврда Мовароуннаҳр, Мўғулистон, Хуросон, Кобул ва Ҳиндистонда юз берган  барча сиёсий, ижтимоий ўз бошидан ўтган барча воқеаларни рўйи-рост қоғозга тушириб борган. Воқеалар  ҳижрий йил ҳисобида хронологик тарзда, баъзан эса бошқа бирон воқеа муносабати билан олдинроқ ё кейин баён қилинган. “Менинг бошимға теккан қилич ушбу қилич-ўқ эди, нечукким келур йилнинг вақойиида мазкур бўлғусидур” (“Б.”,97б). Ҳижрий йил ҳисобидаги саналар араб тилида берилган.


Бу олам аро ажиб аламлар кўрдум.


Олам элидин турфа ситамлар кўрдум,


Ҳар ким бу “Вақоеъ”ни ўқур, билгайким,


Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.


(“Д”, 100)


Бу асар ундан кейин яратилган тарихий манбаларда ҳам “Вақоъи” тилга олинади. Бобур вафотидан сўнг Кобул масаласи юзасидан ака-укалар ўратидаги тортишуви чоғида Ҳумоюн бу шаҳарни отасихолиса қилгани ва бу ҳақда “Воқеъанома” да далил бўлувчи фикрлар кўп айтилганини эслатган (“Ҳ.”, 40б).  


Бобурнинг бу шоҳ асари ўрта асрларда яратилган “Ҳ.”, “Акбарнома” “Жаҳонгирнома” каби тарихий асарларнинг яратилишига турки бўлган. (Яна қаранг: “Бобурнома”)


Б.Й.


 


 


 

Ака Бегим

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

АКА БЕГИМ (Окобегим) – Темурий мироншоҳий малика. Султон Ҳусайн Мирзонинг опаси. Бобур уларнинг бир ота ва бир онадан туғилганини зикр қилган (“Б.”, 163б). Ака бегим Султон аҳмад Мирзога турмушга чиққан (яна қаранг: Кичик Мирзо).


Б.Й. 

Отун

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ОТУН – Бобурнинг онаси Қутлуқ Нигорхонимнинг хизматкори. Бобур Самарқандни иккинчи марта ташлаб чиққанида уловсиз қолган Отун пиёда Пашоғаргача келган. Бобур у билан отдан тушиб кўришганини зикр қилган (“Б.”, 96а).


Б.Й. 

Ҳиротлик темурий мирзо

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУЛТОН АҲМАД МИРЗО (1420–1498 ) – Темурий мироншоҳий амирзода. Отаси Мирзо Саъид Аҳмад. Султон Аҳмад Мирзо Ҳирот ҳукмдори Султон Ҳусайннинг опаси Акабегимга уйланган (“Б.”, 164а).


Б.Й.